7 июн куни Ўзбекистон чегарачилари томонидан ўзбек-қирғиз чегарасида отиб ўлдирилган 29 ёшли Улуғбекнинг жасади ота-онасига қайтариб берилмаяпти. Ўзбек расмийлари бу воқеа юзасидан қирғиз тарафига маълумот беришдан ҳам бош тортмоқда.
Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Дўстназар Абдулазизов Ўзбекистон чегарачилари тарафидан қирғиз фуқароси ўққа тутилгани воқеаси тафсилотларини гапириб берди:
- 2009 йилнинг 7 июнида, тахминан эрталабки соат 5 лар чамаси, ўзбек миллатига мансуб ёш йигит хусусий такси ҳайдовчисидан ўзини Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Суратош қишлоғига олиб боришини илтимос қилган.
Суратош қишлоғида йўловчи қирғиз-ўзбек чегарасининг ўтиш мумкин бўлмаган еридан Ўзбекистон тарафга ўтиб кетади. Такси ҳайдовчисининг сўзларига кўра, шовқин ва “тўхта”, деган команда эшитилган.
Орадан бироз вақт ўтгач, ўқ овозлари янграган. Бир вақтнинг ўзида такси ҳайдовчиси олдига ўзбек чегарачилари келганлар ва унга жойидан жилмасликни буюрганлар.
Такси ҳайдовчиси ўзбек чегарачилари ўқ еган йигитни Ўзбекистон тарафга олиб кетганларини кўрган. Ҳайдовчи фикрича, жабрланувчи ўз кучи билан ҳаракатлана олмаган.
Айни пайтда¸ Миллий хавфсизлик хизмати ва Қорасув туман прокуротураси ходимлари ҳамкорлигида ушбу можаро тафсилотларини аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.
Тахминий маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси “Дўстлик” қишлоғи реанимация бўлимида сақланган. Ўқ отилишидан олинган жароҳати натижасида вафот этган, деди Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Дўстназар Абдулазизов.
Маълумотларга кўра, вафот этган қирғиз фуқароси Ўзбекистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб келиб, Ўшда сотиш билан тирикчилик қилиб келган Қорасув туманилик 29 ёшли Улуғбек Усмонов бўлган.
Шу йилнинг 8 июн куни Қирғизистон Чегара хизмати расмийлари ушбу воқеага аниқлик киритиш ва ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазиятни яқиндан ўрганиш мақсадида воқеа содир бўлган Суратош қишлоғида аҳоли билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида маҳаллий аҳоли расмийлардан чегаранинг Қирғизистон тарафига ҳам чегарачилар қўйилишини талаб қилди:
- Мана бу қизнинг ҳовлисини тўсиб турувчи деворлар йўқ, бир неча кун олдин 15 нафар ўзбек чегарачилари ўз командири билан унинг уйига кириб, ўзбекистонлик савдогарларнинг молларини олиб чиқиб кетган.
Уй эгаси қаршилик кўрсатмоқчи бўлганида, ўзбек чегарачилари уларга қурол ўқталиб, “Қимирласанг отаман”, деб қўрқитган.
Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқароси уйига рухсатсиз кириш ҳуқуқига эгами?
Мен сизлардан, бизнинг тинчлигимиз, хавфсизлигимиз учун қишлоғимизга ҳам қирғиз чегарачиларини қўйишингизни сўранаман, деди Суратош қишлоғида истиқомат қилувчи аёллардан бири Қирғизистон Чегара хизмати раҳбарлари билан бўлган учрашув чоғида.
Унининг айтишича, қишлоқ аҳолиси ўзбек чегарачиларидан юрак олдириб қўйган:
- Биз тарафда ҳам ўзимизнинг чегарачилар бўлиши керак. Негаки, тунда ухлаётганимизда ўзбек чегарачиларидан тўрт нафари уйимизга бостириб кириши, биримизни ушлаб, чегара деворидан нариги тарафга ташлаб, у ерда белимизга бирон бир нарсани боғлаб, “Мана бу одам мана бундай ноқонуний ишлар қиляпти”, деб туҳмат қилиши мумкин, дейди Ўшнинг Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Суратош қишлоғида истиқомат қилувчи аёл.
Сўнги пайтларда ўзбек-қирғиз чегарасида можаролар кўпайиб бораётганидан қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ташвиш билдирмоқдалар.
Маълумотларга кўра, яқин кунларда Қирғизистон ҳуқуқ ҳимоячилар алянси чегарадаги муаммоларни бартараф қилиш талаби билан Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида митинг ўтказмоқчи.
- Қирғизистон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида чегарадаги муаммоларни бартараф қилиш ҳамда чегарада қурбон бўлган Қирғизистон фуқароси жасадини қайтариб бериш талаби билан митинг ўтказишни режалаштирмоқда, дейди ўз исмини айтишни истамаган митинг уюштирувчиларидан бири.
Унинг айтишича, ҳуқуқ ҳимоячилари, ўзбек-қирғиз ченгарасидаги қурбон бўлган фуқаро жасадини Қирғизистонга қайтариб олиб келишда ёрдам сўраб, маҳаллий ҳукуматга ва прокуратурага мурожаат қилганлар.
Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон Чегара хизмати воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга чегара хизмати расмийлари учрашувини ўтказишни таклиф қилган. Бироқ Ўзбекистон тарафи бунга рози бўлмаган
Айни пайтда Қирғизистон Чегара хизмати қўмондонлиги мамлакат дипломатик каналлари орқали Ўзбекистондан ушбу воқеа юзасидан маълумот берилишини талаб қилмоқда.