Бишкекда “Очиқ сиёсат” газетаси мухбири Абдуваҳаб Мўниев калтаклаб кетилди. Газета ходимлари буни журналистнинг касбий фаолияти билан боғламоқдалар.
Журналист Абдуваҳаб Мўниев ўтган ҳафта охирида Бишкекнинг Ёш гвардия ва Тўқтўғул кўчалари кесишган жойда калтаклаб кетилган.
“Очиқ сиёсат” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Рискелди Мўмбековга кўра, унинг олдида журналист Абдуваҳаб Мўниевга номаълум шахслар қўнғироқ қилиб, “муҳим янгилик бор” деб учрашувга чақирган. Келишилган жойга борган журналист номаълум шахслар томонидан дўппосланган, пировардида шифохонага тушган.
Унинг ҳамкасблари бу ҳолни Мўниевнинг журналистик фаолияти билан боғламоқда.
- Абдуваҳаб Мўниев сўнгги пайтларда сиёсий мақолаларни кўп ёзаётган эди. У ўз мақолаларида ҳукумат амалдорлари қусурларини ёритишга уринган. Мен юз фоиз ишонч билан “Абдуваҳабни касбий фаолияти учун калтаклашди”, дея оламан. Негаки, уни жуда яхши биламан. Унинг бошқа душманлари йўқ, деди Рискелди Мўмбеков.
Расмий маълумотларга кўра, 2009 йил март ойининг ўзида қирғизистонлик журналистлардан тўрттаси калтаклаб кетилган.
Айни пайтда Қирғизистон Журналистлар жамоатчилик бирлашмаси вакиллари Қирғизистонда 2005 йилдан бошлаб ҳар йили журналистларни калтаклаб кетиш фактлари кўпайиб бораётганидан ташвиш билдирадилар.
Масалан, 2005 йилда 14, 2006 йилда 12, 2007 йилда эса 19 журналист калтакланган, ўшлик таниқли журналист Алишер Соипов эса номаълум шахслар тарафидан отиб ўлдирилган.
Кузатувчилар Қирғизистонда журналистларни калтаклаш ва уларни таҳликага солиш уринишлари кўпайганини мамлакатда сўз эркинлигига нисбатан босим сифатида баҳоламоқдалар.
- Айрим одамлар журналистларнинг мақолаларига жавоб топа олмаяптилар. Шу сабабли уларни калтаклашмоқда, отиб кетишмоқда. Яъни сўз эркинлигига куч ишлатиш орқали босим кўрсатишмоқда, дейди жалолободлик журналист Бақит Ўрунбеков.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдурасулова сўнгги пайтларда Қирғизистон криминаллашган ўлкага айланиб бораётганини айтаркан, шу важдан ҳар бир журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари танимаган одамлар билан учрашишдан олдин ўзининг хавфсизлигини таъминлаб олиши кераклигини таъкидлайди:
- Қирғизистонда жиноятчилик кучайган пайтда ҳар бир журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси, сиёсатчи ўз хавфсизлигига кўпроқ аҳамият бериши лозим. Чақираётган одамларнинг кимлигини, уни нима мақсадда чақираётганини аниқ билиши, қолаверса, учрашувга ёлғиз бормаслиги, ишончли одамлар билан бориши лозим. Негаки биз жуда ҳам криминаллашган мамлакатда яшамоқдамиз, дейди Азиза Абдурасулова.
Расмий маълумотларга кўра, жабрланувчи Абдуваҳаб Мўнуев содир бўлган воқеа юзасидан Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасига ариза берган. Айни пайтда унинг аризаси юзасидан тергов ишлари кетмоқда.