Эронда нуфузи баланд бўлган собиқ президент Акбар Ҳошимий Рафсанжоний Эрон Олий раҳнамоси оятуллоҳ Ҳаманаийга очиқ хат йўллаб¸ ислоҳотчи номзод Мир Ҳусайн Мусавий билан теледебат чоғида президент Аҳмадийнажод рақибига тиркаган айбловларга норозилик билдирди.
Эроннинг собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжоний назм оҳангида битган очиқ мактубида олий раҳнамо оятуллоҳ Ҳаманаийни президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ўз рақибига юклаган айблов ёққан оловни ўчиришга чақирди.
Эрондаги нуфузли шахслардан бири саналган Рафсанжонийнинг бу мактуби президент Аҳмадийнажод 4 июн куни ўтказилган теледебат чоғида ўз рақиби Мир Ҳусайн Мусавийга айбловлар ёғдирганидан сўнг пайдо бўлди.
Аҳмадийнажот Мусавийни коррупциялашган амалдорлар, жумладан, Рафсанжонийга таянганликда айблаган эди.
- Ҳошимий Рафсанжонийнинг ўғиллари мамлакатда нима иш қилиб юрипти? Менинг вазирларимдан бири улар лавозимда экани пайтда миллиардер бўлди, кўчмас мулклар олди.
Менда ундан мусодара қилинган ерлар рўйхати бор: 40 гектар, 50, 100 гектар. Қонунсизлик ҳозир сизни қўллаб турган баъзи жанобларнинг ўғиллари ишларида ҳам мавжуд.
Парламентнинг собиқ раиси Натеҳ Нурийнинг ўғли қандай қилиб миллиардер бўлди? Натеҳнинг ўзи қандай яшаяпти? Булар сизнинг қувватловчиларингиз бўлади, деди Аҳмадийнажод 4 июн куни ўз рақибига қарата.
2005 йилги сайлов чоғида ғалабани Аҳмадийнажодга бой берган Рафсанжоний шундай айбловлар янграган теледебатдан сўнг бир расмий тадбирда президент билан учрашгани ва бу айбловларни қайтариб олишни талаб қилганини айтмоқда.
Айни пайтда у давлат телевидениеси раҳбариятидан ўзи учун эфир берилиши ва Аҳмадийнажодга жавоб қайтариш имкони берилишини сўраган. Ҳаманаийга ёзган очиқ мактубида у ҳар икки талаби рад этилганига норозилик билдирган.
Теҳрондаги сиёсий тадқиқотлар маркази профессори Садеҳ Зебоқалам Рафсанжонийнинг очиқ мактуби Эроннинг иқтидордаги тузумига жиддий шикаст етказиши мумкин бўлган хавотирларнинг ўринли экани ифодасидир, деб ҳисоблайди.
- У оятуллоҳ Ҳаманаийни аслида биз ҳаммамиз кесилган новдада ўтирганимиздан огоҳлантирмоқда, дейди теҳронлик сиёсий таҳлилчи.
Ҳошимий Рафсанжоний ўз мактубида “мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги 10 миллионлаб одам Аҳмадийнажод қандай қилиб алдаётгани ва шариатга, қонун, аҳлоққа зид гапираётганини кўриб турибди”, деб ёзади.
Айни пайтда у имкон қадар холис, шаффоф, адолатли сайлов ўтказиш заруратини таъкидлаб, бу мамлакатни хавфдан сақлашнинг йўли эканидан огоҳлантиради.
Парижлик сиёсий таҳлилчи Ҳусайн Бастоний бу очиқ мактуб айни вақтда 12 июн куни бўладиган сайловнинг адолатли бўлишига билдирилаётган шубҳалар ифодаси ҳамдир, деб ҳисоблайди.
- Рафсанжоний ўз қарашлари жамоат томонидан қувватланиши ва матбуотда кенг ёритилишига ишончи комил бўлгани учун ҳам шу мактубни ёзган, табиий, дейди парижлик таҳлилчи.
Биргина ярим расмий “Меҳр” ахборот агентлигида тўлиқ чоп этилган бу мактуб оятуллоҳ Ҳаманаийни жуда қийин аҳволга солди. Шу боис¸ аксар таҳлилчилар оятуллоҳ бу мактубга тез орада муносабат билдирмаса керак, деган фикрда.
Эрон Ислом республикасида сўнгги сўз айтиш ҳаққига эга бўлган олий раҳнамо шу кунга қадар президентликка номзодини илгари сураётган тўрт номзоддан бирортасини очиқ қувватлаб гапиргани йўқ. Аммо, унинг баъзи шарҳлари, гўёки, амалдаги президент Аҳмайдийнажодни қувватлаб айтилгандек баҳоланган эди.