Шу йилнинг 2 июн куни Ўзбекистон чегарачилари томонидан қўлга олинган.
Ўш вилояти Ўзган туманида истиқомат қилувчи Убайдилло Миталипов Қирғизистон расмийлари саъй -ҳаракатларига қарамай, ҳалигача ватанига қайтарилгани йўқ.
Ўш вилояти Ўзган туманининг “Ана-Қизил” қишлоғи раҳбари Данияр Абакировнинг айтишича, шу йилнинг 2 июн куни унинг 3 нафар ҳамқишлоғи ўзларининг йўқолган отини излаб Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Москва” участкасига боришади.
Участкага борганларида ҳамқишлоқлар отни излаб уч тарафга тарқалишади. Убайдилло Миталипов ўзининг “Ауди” автомашинасида отни суриштириш учун Ўзбекистоннинг Ирагалаш қишлоғига кириб кетади.
Ўша пайтда уни кўрганларнинг маълум қилишича, Убайдуллони ўзбек чегарачилари ушлаб, Ўзбекистон тарафга олиб кетганлар. Шериклари тарқалган жойига қайтиб келганларида гувоҳлар юз берган ҳодисани айтиб беришади ва уларга тезликда қочиб кетишни маслаҳат беришади.
Данияр Абакировнинг айтишича, 31 ёшли Убайдулла Миталипов ўша воқеадан сўнг дараксиз кетган:
- Убайдилло ёмон ниятда чегарани бузиб ўтадиган йигитлардан эмас. Унинг шу кунгача йўқлигидан ота - онасигина эмас, бутун қишлоқ хавотирда. Жиноятчи бўлса экан “яҳши иш бўлибди”, десанг. Ҳозир туман ҳокими ҳам, вилоят губернатори ҳам, қишлоқ ҳукумати ҳам мана шу иш ортидан юришибди, - деди Данияр Абакиров.
Унинг гувоҳларга таяниб маълум қилишича, Убайдилло Миталипов чегаранинг нейтрал зонасида бўлган ва қонунни бузган эмас.
Миталиповнинг ўзбек чегарачилари тарафидан ушлаб кетилганига 10 кун бўлсада, унинг қаердалиги аниқ эмас.
Убайдиллонинг онаси Муқаддам Пайизова ўғлини Андижон қамоқхонасида эканини эшитганини айтди:
- Ўзимизнинг ҳуқуқ тартибот ходимларига ариза ёздик. Ўзбекистонга борсам Андижонда деб, аниқ жавоб айтишди. Ўғлимни излагани бизнинг солдатлар ҳам Ўзбекистон тарафга ўта олмаяпти экан. Болам оғир - босиқ, камгап, ўз ишини қилиб юрадиган бола эди. Бировга ёмонлиги йўқ эди, - деди Муқадам Пайзиева.
Воқеа содир бўлган ҳудуд яқинидаги “Тўрткўл” қишлоғининг раҳбари Муратбек Қирғизбоев Ўзган туман ички ишлар бошқармасидан олинган хабарига таяниб, Убайдилло Миталипов, Ўзбекистоннинг Хонабод туманида сақланаётганини маълум қилди:
- Куч тизимларининг маълум қилишича, Убайдилло Хонабод шаҳрида экан. “Соғлиги жойида, қийналмаябди, у ер, бу ерни тозалаб юрибди” дейишди, - деди Муратбек Қирғизбоев.
Унинг маълум қилишича, айни пайтда Убайдилло Миталиповнинг автомашинаси Ўзбекистонда техник экспертизадан ўтказилмоқда.
Қирғизистон чегара хизмати етакчисининг жанубий бўлим бўлим бўйича ўринбосари Ақилбек Нишонов “Озодлик” радиоси қирғиз хизматига, Ўзбекистоннинг тегишли идораларига воқеа юзасидан мурожат юборилганини, бироқ ҳозирча хеч қандай жавоб бўлмаётганини маълум қилган.
Ўзган туман ҳокими Байишбек Жуманазаров эса Убайдилло Миталиповни тез орада ватанига қайтарилишини айтди:
- Воқеа юзасидан туман ички ишлар бошқармаси ва миллий хавфсизлик хизмати чоралар кўрмоқда. Мен ҳам Хонабод туман ҳокими билан учрашишга ҳаракат қилдим. Бироқ уларда учрашув учун Тошкентдан рухсат керак экан.
Рухсатсиз учраша олмасликларини билдиришди. Улар менга “Убайдиллони тез орада чиқишига ёрдам берамиз”, деб ваъда беришди, - деди Байишбек Жуманазаров.
Айтиб ўтиш жоизки, шу йилнинг 7 июн куни Ўшнинг Қорасув туманида истиқомат қилувчи 29 ёшли Улуғбек Усмонов исмли шахс ҳам Ўшнинг Ўзбекистон билан чегарадош Суратош қишлоғида ўзбек чегарачилари томонидан қўлга олинган ва Ўзбекистонга олиб кетилган эди.
Улуғбек Усмонов қўлга олиш жараёнида ўзбек чегарачилари тарафидан ўққа тутилган ва яраланган. Маълумотларга кўра, у ўша ерда олган жароҳатидан вафот этган. Ўзбекистон чегарачилари унинг жасадини тўрт кундан кейингина яқинларига топширган.