26 май кунги Хонобод портлашлари кетидан ўзбек-қирғиз чегарасининг ëпилди ва икки ëнда икки тоифа куйди. Аммо ҳафта охиридан чегараларнинг қайта очилгани¸ иккала томон бозорига ҳам яна таҳрир киритмоқда.
Чегара ёпилиши билан Ўзбекистон томонда сабзaвот ва мева арзонлади. 26 майда май ойида пишадиган гилослар ва эртаки бодринг бозорга чиқа бошлаган эди.
Сабзавот ва меваларини Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги бозорга олиб бориб сотадиган андижонлик деҳқон бу йилги арзон нархларни ўтган йилги билан қиёслади.
- Ўтган йили гилос Султонободда 3500 сўмдан сотилган. Бу йил 1500-2000 сўмгача тушиб қолган эди. Пиëзлар 300-400 сўмга¸ сабзи 200 сўмларга тушаяпти. Ҳамма нарса арзонлаб кетди, дейди андижонлик деҳқон.
Фарғона бозорларида ҳам шу аҳвол — бугун пишиб, растага чиққан гилос, бодринг ва кўкатлар арзон бўлиб кетди.
- Май-июнда пишадиган гилослар бор. Деҳқонлар олдин уларни чегарадан ўтказиб сотиб келишарди. Ҳозир ўшаларнинг нархи тушиб кетган.
Бодринг пишган пайтда чегарадан ўтказиш йўқ эди. Қандайдир тўсиқ қўйиб қўйилган эди.
Одамлар битта Форд микроавтобуси учун 10 минг сўм тўлаб чегарадан ўтиб кетишарди. Олдин бодринг 1500-1200 сўм бўлган бўлса¸ ҳозир 800 сўм¸ жуда қора бодринги 500-1000 сўм. Нархлар арзонлаган¸ дейди бу суҳбатдошимиз.
Қирғизистон томонида эса худди шу маҳсулотлар нархи икки-уч баробарга қимматлаб кетди, дейди бозорқўрғонлик кузатувчи Азимжон Асқаров.
У рўзғорида ишлатадиган картошка чегара ёпилгунга қадар Хоразмдан келтирилаётган экан.
- Чегаралар ëпилгунига қадар бозорда 20 сўм (қирғиз сўми назарда тутилмоқда – таҳр.) бўлиб турган бодринглар чегара ëпилганидан кейин бирданига 60 сўмга кўтарилиб кетди. Бозорқўрғонга ҳатто Хоразмдан картошка келаëтган экан.
Ҳозир бу нарсалар бирданига тўхтади. Хоразмда балки картошканинг килоси беш сўмдир¸ бу ерда 15-20 сўм. Деҳқонга маҳсулоти қаерда қиммат бўлса¸ ўша ерга олиб бориб сотишига имконият яратиб бериш керак¸ дейди бозорқўрғонлик Азимжон Асқаров.
Хуллас, чегара ёпиқ турган паллада қирғизистонлик харидорнинг чўнтаги куйган бўлса, ўзбекистонлик деҳқоннинг чўнтаги куйди.
Андижонлик деҳқон ҳар йилгидек сабзавот ва мева етиштирганда ўзбекистонлик ва қирғизистонлик харидорларнинг ҳаққи ҳисобга олинган эди, дейди.
Табиийки, қирғизистонлик харидорнинг ҳаққи ўзбекистонликникидан кўпроқ. Биринчидан, Қирғизистонда сабзавот ва мева қимматга сотилади. Иккинчидан:
- Ўзбекистонда истеъмол кам. Ортиқча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўп. Агар Жалолобод¸ Ўзган¸ Қорасув сотмаса¸ маҳсулот туриб қолади ва арзонлаб қолади, дейди андижонлик деҳқон.
Кийим-кечак бозорида эса бунинг акси бўлди. Қирғизистонда арзонлади. Ўзбекистонда қимматлади. Аммо, жуда кескин даражада эмас, демоқда чегараолди ҳудудида яшовчи суҳбатдошларимиз.
Зотан савдогарлар чегара ёпиқ турган пайтда ҳам Ўзбекистонни Хитой маҳсулотлари билан таъминлаб турадиган Қорасув бозоридан Ўзбекистонга товар олиб киришнинг йўлини қилишган.
Ўшлик Абдуманноп Халиловга кўра, бозорчилар, ҳатто Қорасув шаҳри орқали айланма йўллар билан ҳам молини олиб ўтаверган.
- Балонлар орқали олиб ўтиш Қорасувда ҳозир ҳам бўлаяпти. Бу олдиндан бўлиб келган. Божхона ëпилса-ëпилмаса бу бор эди, дейди ўшлик суҳбатдошимиз.
Чегара ёпиқ турган қарийб 15 кун давомида Андижон ва Фарғонадаги кийим-кечак бозорларида нарх-наво у қадар кескин ўзгармади, дейди фарғоналик яна бир суҳбатдошимиз ҳам.
Чунки Қирғизистондан келадиган кийим-кечак маҳсулотлари оқими тўхтамаган. “Қорасувдан мол ташийдиганларни халқ тилида “54 чилар” дейишади”, дейди бу суҳбатдош.
Яъни, Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 154-сонли қарори билан мамлакатга хориж молларини олиб кириш таъқиқланганига қарамай, чегаралар тақа-тақ ёпиқ кунларда ҳам катта миқдордаги товар қайсидир йўллар билан Ўзбекистонга кириб келаверади.
- Битта “54 чи” бизнинг Риштондаги божхонадан то ўша Қўқондаги бозоргача ДАН ходимларига¸ тадбир ўтказаëтган одамларга 40 миллион сарфлайди.
Озодлик: Ҳозир шу кийим-кечакларни олиб кираяғптими ëки йўқми?
- Ҳозир олиб кираяпти. Улар ҳар куни олиб киришади. Маҳсулот кириб келади. Ким ҳам унинг йўлини тўсади? Ахир уларда пул борку. Пулни биласиз¸ жигардан бўлган¸ дейди суҳбатдошимиз.
Чегаранинг очилишию, ёпилишидан, одатдагидек, халқ яна жабр кўрди, давлат эса яна фойда кўрди, дейди фарғоналик бу суҳбатдош.
- Пулнинг оча олмайдиган қулфи йўқ. У ҳар қандай қулфни очади. У хоҳ божхона бўлсин¸ хоҳ чегара бўлсин.
Мана яқинда Олтиариқдаги деҳқонларнинг тўққизта Форд¸ Мерседес микроавтобусларини ушлашди ва қайтариб ўзларига 41 миллион сўмга сотишди. Сотиб олган деҳқонлар яна ўша чегарадан ўтказиб кетишди.
Давлат бу ерда жуда фойда қилаяпти. Мусодарадан катта пул келаяпти¸ чегарадагилар чўнтагига пул уриб қолаяпти. Сиëсат ҳам бўлаяпти¸ дейди фарғоналик суҳбатдош.
Сиёсат, дер экан фарғоналик суҳбатдош, Ўзбекистон ҳукуматининг ҳар замон – ҳар замонда ўзига қўшни давлатларга мушт ўқталиб қўйиш сиёсатини назарда тутди, афтидан.