Иқтисодчилар глобал бўҳроннинг Ўзбекистонга таъсири минимал даражада бўлаётганини мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашмагани билан боғламоқдалар.
Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисоди 2009-2010 йилларда МДҲдаги энг юқори кўрсаткични ташкил қилади, деб тахмин қилмоқда.
Жамғарма раҳбари Доминик Стросс-Кан дунё давлатларининг молиявий бўҳронга қарши кураши бўйича олиб борилган кузатувларга асосланиб, ишлаб чиқилган тахминларни баён қилди.
Жамғарма ҳисоб-китобига кўра, МДҲ давлатлари орасида 2009 ва 2010 йиллар ичида иқтисодий кўрсаткичи энг юқори давлат Ўзбекистон бўлиб қолади ва бу кўрсаткич 7 фоизни ташкил қилади.
Халқаро валюта жамғармасининг бу баёнотига муносабати ва бу тахминларнинг оддий ўзбекистонликлар учун англатиши мумкин бўлган мазмуни ҳақидаги мулоҳазаларини сўраб, ўзбекистонлик иқтисодчи Ориф Ҳошимовни суҳбатга тортдик.
Ориф Ҳошимов: Халқаро валюта фондининг мутахассислари¸ халқаро валюта фонди билан тўғридан-тўғри бир структурани ташкил қиладиган жаҳон банкининг мутахассислари томонидан билдирилаëтган фикрлар, умуман, Осиë тараққиëт банки, Европа тикланиш ва тараққиëт банки томонидан билдирилаëтган фикрларида Ўзбекистоннинг 2009-2010 йиллардаги иқтисодий ўсиши етти-саккиз фоиз даражасини сақлаб қолиши таъкидлаб келинмоқда.
Булар бир-бирига боғланмаган иқтисодчилар¸ бир-бирига боғланмаган структуралар томонидан билдирилаëтган фикрлар. Шунинг учун уларнинг фикрларига ҳурмат билан қараш керак бўлади.
Бу нарсанинг асосли ëки асосли эмаслиги тўғрисида гапирадиган бўлсак¸ сизга қарама-қарши савол берган бўлардим: эътибор беринг¸ дунëнинг қаерида иқтисодий кризис биринчи даражали масалага айлангани йўқ?
Қаердаки замонавий тушунчадаги иқтисодиëт бўлмаса¸ замонавий қиëфадаги иқтисодиëт бўлмаса¸ шу ерда кризис юз бергани йўқ. Булар қандай ҳудудлар? Булар – Афғонистон¸ Африка¸ Шимолий Корея. Интеграциялашмаган, глобаллашув жараëнида иштирок этмаëтган ҳудудлар ëки ҳудудий субъектлар.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб айтиладиган бўлса, биз МДҲ давлатлари ичида ҳам, Осиë давлатлари ичида ҳам жаҳон глобаллашув жараëнида энг кам иштирок этган мамлакатлардан биримиз.
Шунинг учун бутун дунë чалинган иқтисодий касаллик Ўзбекистонга ўз таъсирини минимал даражада кўрсата олаяпти.
Озодлик: Халқаро валюта фондининг етти фоиз бўлади деган тахминларидан, МДҲда энг юқори бўлади деган тахминларидан оддий ўзбекистонлик хурсанд бўлиши керакми ëки бу ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг оддий ўзбекистонликларга дахли йўқ рақамларга ўхшаган рақамлармикан?
Ориф Ҳошимов: Макроиқтисодий чоралар кўрилганда¸ қисқа муддатли давр давомида ўзининг натижасини кўрсата олмайди. Бу давр камида олти ой ëки бир йил муддатдан иборат бўлиши керак.
Шундан кейингина тўғри ëки нотўғрилигини кўришимиз мумкин бўлади. Шу жиҳатдан олиб қараганда¸ 2009 йил биринчи чораги бўйича кўрсаткичлар биз билан бир позицияда турган мамлакатлар билан солиштирилганда¸ ҳозирги вазиятда гўëки ижобийроқ.
Бу даражани сақлаб қолиш мумкин ëки мумкин эмаслигини билиш учун олти ой ëки бир йил вақт керак бўлади.
Ҳозирги кунда Халқаро валюта фонди вакили тарафидан ëки бошқа биров томонидан “Кўрилаëтган чоралар кризиснинг олдини олишга ëрдам бераяпти” тариқасида айтилаëтган гапларга ҳали эрта, деб ўйлайман.
Иқтисодий ўсишнинг ҳозирги кўрсаткичлари 2009 йилнинг охирида таъминланадиган бўлса¸ Ўзбекистоннинг бутун ижтимоий қатламига ўзининг таъсирини кўрсатади. Фақат бой қатламлар бундан кўпроқ наф кўради.
Иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг¸ макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий эканлиги ҳамма вақт ҳам мамлакат фуқароларининг ҳамма қатламларига бир хил даражада таъсир кўрсата олмайди.
Бой қатламларга камбағал қатламларга қараганда ижобийроқ таъсир қилади.
Озодлик: Ўзбекистон иқтисодий бўҳрондан энг кам зарар кўрган иқтисодиëтлардан бири бўлиб қолаяпти¸ деган фикр ҳар хил даражаларда айтилди.
Оддий одамлар билан гаплашсак, улар: “Ҳамма ëқда кризис дейишаяпти. Мана бизда ҳам бўлаяпти. Нарх ундай бўлди¸ Россиядан пул келиши камайди”, деган гапларни айтишди. Оддий одамларга қулоқ солсангиз¸ кризис таъсир қилаëтгандай. Мутахассисларга қулоқ солсангиз, таъсир қилмаëтгандай. Аслида таъсир қилаяптими ëки йўқми?
- Ҳақиқатан ҳам аҳолининг маълум бир қисмининг турмуш даражасида турғунлик кузатилаëтгандай. Ўз навбатида, ўша аҳолининг бу нарсани кризис билан боғлаши осонроқ туюлади. Аслида бу нарсалар кризисдан аввал ҳам бор эди.
Бугун кўпчилик бу нарсани кризис билан изоҳлашнинг йўлига ўтиб олган. Одамларнинг бугунги қийинчиликларни ҳукуматнинг аввалги хатолари билан эмас¸ кризис жараëнининг салбий ҳолатлари билан изоҳлашини ҳукуматнинг ўзи ҳам истайди.
Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг Екатеринбургда бўлиб ўтган йиғилишида Каримовнинг нутқини эшитган бўлсангиз¸ у ҳозирги иқтисодий шарт-шароитни кризис билан изоҳлади. Гўëки иқтисоди ривожланаëтган мамлакатлар кризисдан аввал бундай таъсирларга ҳеч дуч келмагандек.
Яъни аҳоли турмуш даражасининг пастлиги¸ коррупция каби муаммолар аввал ҳам бор эди¸ ҳозир ҳам бор. Кризис бунга ўзининг улушини қўшди¸ аммо мен буни ҳал қилувчи улуш деб айтмаган бўлардим¸ дейди Ориф Ҳошимов.