Жорий йилнинг 20 июл куни Ўзбекистонга келиши белгиланган ЕХҲТнинг Демократия ва инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Янеш Ленарчич¸ техник сабабларга кўра¸ Тошкентга кела олмади.
ЕХҲТ вакилининг матбуот котиби Йэнс Эшенбейкерга кўра, Янеш Ленарчичнинг Ўзбекистонга сафари "соф техник сабаблар"га амалга ошмай қолган.
У айрим манбаларда расмий Тошкентнинг келгуси парламент сайловлари бўйича музокараларга тайёр эмаслиги боис ЕХҲТ расмийсини қабул қила олмаган, мазмунида пайдо бўлган тахминларини мутлақ инкор қилди.
- Жаноб Ленарчич 20 июл куни Варшавадан Истамбулга учиши ва кейин Тошкентга бориши керак эди. Аммо, Истамбулга учадиган самолёт вақтида учмади. Шу боис, унинг Тошкентга сафари қолдирилди ва у дастур бўйича 21 июл куни Бишкекка етиб борди, деди ЕҲХТ расмийсининг матбуот вакили.
Айни пайтда у Янеш Ленарчич сафари қанча муддатга қолдирилгани ҳам аниқ эмаслигини айтди.
- Қирғизистонда президентлик сайлови боис, жаноб Ленарчич, Бишкекда муҳим тадбирларда иштирок этади. Ундан сўнг Молдовадаги сайловларни кузатиш учун жўнаб кетади. Хуллас, унинг Тошкент сафари кейинги бир неча кун ёки ҳафталар ичида бўлмайди. Ҳозир ҳар икки томон бу учрашувнинг қулай вақтини белгилаш учун музокараларни бошлаб юборган, дейди ЕХҲТ Демократия ва инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Янеш Ленарчичнинг матбуот котиби Йэнс Эшенбейкер.
Жаноб Ленарчич сешанба куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Инсон ҳуқуқлари маркази директори Акмал Саидов ва бошқа ўзбек расмийлари ҳамда фуқаровий жамият вакиллари билан учрашиши режаланган эди.
Шу тариқа Янеш Ленарчич ўз сафарини 21 июл куни Қирғизистондан бошлади. Бу ҳақда Бишкекдаги ЕХҲТ марказининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича ходимаси Бурул Усманалиева маълум қилди.
Демократия ва инсон ҳуқуқлари идораси директори жаноб Ленарчич 23 июл куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари мониторингида иштирок этади.
Янеш Ленарчичнинг Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Дамир Лисовский билан учрашиши тахмин қилинмоқда.
Айни пайтда, 21 июл куни ЕХҲТнинг кузатувчилар миссияси раҳбари Радмила Шекеринскани Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев қабул қилди. Мазкур учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтди.
ЕХҲТнинг Бишкекдаги марказидан хабар қилишларича, 24 июл куни, яъни Қирғизистондаги президентлик сайловининг эртасигаёқ Янеш Ленарчич ва Радмила Шекеринска Демократия ва инсон ҳуқуқлари идораси кузатувчилари билан биргаликда катта матбуот анжумани ўтказиб, мамлакатдаги асосий сиёсий воқеа юзасидан ўз мониторинги натижаларини журналистлар билан ўртоқлашадилар.