АҚШ Давлат департаменти ўз фуқаролари учун саёҳат қилиш хавфли ҳисобланган мамлакатлар рўйхатини янгилади. Ўзбекистон яна 28 давлатдан иборат ушбу рўйхатда қолдирилди.
Ўзбекистоннинг ҳануз АҚШ фуқаролари ва ишбилармонлари учун саёҳат қилиш хавфли, деб қаралаётган давлатлар рўйхатида қолаётгани асосан мамлакатда террорчи гуруҳлар ҳужумлари эҳтимолининг мавжудлиги билан изоҳланмоқда.
Бу гуруҳлар, АҚШ Давлат департаменти вебсайтида эълон қилинган огоҳлантирувга кўра, Ўзбекистон исломий ҳаракати, Ал-Қоида, Исломий жиҳод иттиҳоди гуруҳи ва Шарқий Туркистон исломий ҳаракатидир.
Огоҳлантирув матнидан иқтибос:
“Бу гуруҳ аъзолари ўзларининг аксил-Америка кайфиятини намойиш қилган ва аввал ҳам АҚШ манфаатларига зарба берган, хусусан, АҚШ нинг Тошкентдаги элчихонасига ҳужум қилган- Уларнинг яна ҳужум қилишга уриниш эҳтимоли бор. Ўтмишда бу гуруҳлар одам ўғирлаш, суиқасд ва худкуш ҳужумларини содир этган”, - дейилади АҚШ Давлат департаментининг Америка фуқаролари ва бизнес вакиллари учун хавфли саналган юртларнинг янгиланган рўйхати муносабати билан эълон қилинган огоҳлантирув матнида.
Департаментнинг янги огоҳлантирувида Тошкентдаги АҚШ элчихонасига 2004 йилнинг ёзида уюштирилган ҳужум ва бу ҳужум учун масъулиятни Исломий жиҳод иттиҳоди гуруҳи ўз зиммасига олгани эслатилади.
Бундан ташқари, 2005 йил май ойидаги Андижон воқеалари ҳам тилга олиниб, бунда бир гуруҳ қуролли жангарининг Андижондаги қамоқхона, ҳокимият биносига ҳужум қилгани ва ҳукумат кучлари билан қуролли тўқнашувлар давомида бир неча юз нафар тинч фуқаронинг ўлдирилгани келтирилади.
Айни пайтда¸ 2009 йил май ойида Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашувлар ҳам тилга олинади. Бу воқеаларни бирма-бир санар экан, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонга саёҳат ёки сафар қилмоқчи бўлган Америка фуқароларига кўп мартали виза олиш ҳамда исталган пайтда Ўзбекистонга қўшни давлатларга ўтиш имконини кўриб қўйиш, шунингдек, ўз сафаридан АҚШ нинг Тошкентдаги элчихонасини ҳам бохабар қилишни тавсия қилади.
АҚШ Давлат департаментининг жиддий оҳангдаги огоҳлатируви муносабати билан дастлаб, Тошкентдаги АҚШ элчихонасига боғланиб, 2004 йилги худкушлик ҳужумидан сўнг АҚШнинг Ўзбекистондаги объектлари ёхуд фуқароларига бирор жиддий таҳдид бўлдими, деган савол билан мурожаат қилдик.
Аммо элчихона ходими Давлат департаменти санаган ҳолатлардан ташқари жиддий хавотирга асос бўладиган бирор бир муҳим воқеа бўлгани ҳақида маълумот бера олмаслигини билдириш билан чекланди.
Аммо 2004 йилдан буëғига Ўзбекистонда кузатилаëтган сиëсий жараëнлар¸ мамлакатнинг аксар Ғарб давлатларидаги ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари томонидан мутлақ сиёсий нобарқарор давлатлар сафига киритилишига асос бўлмоқда.
Май-июн ойларида содир бўлган воқеалар эса бу нуқтаи-назарни янада мустаҳкамлади, дейди Берлиндаги Хавфсизлик масалалари бўйича Жорж Маршалл маркази таҳличлиси Ник Пратт.
У сўнгги ой ичида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида бўлган воқеалар ҳамда Тавилдарадаги қуролли тўқнашувларни тилга олиб, бу ҳудудларга Афғонистондан келгани гумон қилинаётган қуролли гуруҳларнинг ниҳоятда кучли аксил-Америка кайфиятида эканини эътиборда тутиш кераклигини урғулади.
- Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда иштирок этаётган исталган давлат бундай қуролли жангари гуруҳларнинг нишонига айланиши мумкин. Яна бир нарсани эътироф этиш керак, бу жангарилар учун Дания, Голландия ёхуд Норвегия фуқаролари, деган тушунча муҳим эмас. Улар учун муҳими, сайëҳлар ҳаммасининг хорижлик эканидир.
Шу боис, Марказий Осиё минтақасида ҳам бир кун хориж фуқаролари яшаётган меҳмонхона нишонга олиниши мумкинлигини эҳтимолдан буткул соқит қилиб бўлмайди, дейди Берлиндаги Хавфсизлик масалалари бўйича Жорж Маршалл маркази таҳличлиси Ник Пратт.
Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши собиқ котиби Мирослав Ниёзов, Ник Праттдан фарқли равишда АҚШ Давлат департаментининг ҳар йили янгиланиб турадиган хавфли давлатлар рўйхатидаги огоҳлантирув оҳангини ҳозирча бир поғона тушириш тарафдори.
- Мен, Ўзбекистон ёХуд, мисол учун, унга қўшни Қирғизистонда АҚШ фуқаролари учун айнан ҳозирги пайтда бирор бир жиддий таҳдид бор, деб ҳисобламайман. Лекин, шуни тан олиш керакки, бу давлатлардаги сиёсий вазият фақат ташқи кўринишидангина сокин. Бу сокинлик исталган вақтда сиёсий беқарор вазият билан алмашиши мумкин. Айниқса, минтақанинг уч республикасини бирлаштирган Фарғона водийси ҳозирги паллада, гўёки, пилиги тутатилган бомба мисолидир, дейди Мирослав Ниёзов.
Унга кўра, бу водийнинг исталган ҳудудида юз бераётган тартибсизликлар, масалан, ҳозирги қуролли тўқнашувлар кескин тус олгани тақдирда¸ қўшни давлатлар хавфсизлигига ҳам тўғридан-тўғри хавф солади.
Берлинлик таҳлилчи Ник Пратт бунинг энг оддий сабабларидан бири уч давлат ўртасидаги чегараларнинг жуда заиф, ҳукуматларнинг эса ўта коррупциялашганидир, деб ҳисоблайди.
- Сиз ҳам, мен ҳам яхши биламизки, агар хоҳланса, исталган турдаги контрабанда маҳсулотини Москвадан тортиб то Душанбега қадар бемалол олиб ўтиш мумкин. Бунинг учун қанчадир пул ёки қанчадир ҳудудни пиёда босиб ўтишнинг ўзи кифоя. Шу боис, Тожикистонда бўлаётган воқеа Ўзбекистонга хавф солмайди, дея хотиржам бўлиш у қадар ўринли эмас, дейди хавфсизлик масалалари бўйича берлинлик таҳлилчи Ник Пратт.