Озодликка тингловчи ва муштарийлардан бўлаëтган қўнғироқлар¸ йўлланаëтган SMS хабарлар асносидаги суҳбатларда яна турфа мавзулар¸ турфа мулоҳаза ва истаклар жамланди.
"Ўғлимни ноҳақ қамашди"
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод шаҳрида яшовчи ногирон аёл Гулбаҳор Панжиева ўзининг ёлғизгина 21 ёшли ўғли туҳмат билан қамоққа олинганидан нолиди.
Аёл маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ва ҳукумат идораларида юриб кўп сарсон бўлган. Аммо муддаосига етмаган. Бироқ Деҳқонобод ички ишлар бошқармасида йиғлаб-сиқтаб ўтирганида¸ ўша ерга келган арзчилардан бири унга Озодликнинг телефон рақамларини берган.
Гулбаҳор опа гапни ўғли деб бормаган идораси қолмаганидан бошлади.
Гулбаҳор Панжиева: Ўзи биттагина фарзандим бор. Ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман. Туҳмат қилиб ўғлимни қаматиб ўтирибди.
Озодлик: Нима деб?
Гулбаҳор Панжиева: Биров билан уриштириб, ўғлимни беш суткага қамаб қўйишди. Энди ҳозир магазинга ўғирликка тушган, дейишмоқда. Ўзи менга қарайдиган шу биттагина ўғлим. Уруғим ҳам йўқ. Куйиб-пишиб ўтирибман (йиғлаб). Ëрдам беринглар.
Озодлик: Қачон бўлди бу иш?
Гулбаҳор Панжиева: 9 июл куни олиб кетгани. Ҳозир қамоқда.
Озодлик: Суд бўлдими?
Гулбаҳор Панжиева: Йўқ¸ суд ҳали бўлгани йўқ. Яқинда машина олиб берган эдим. Булар “ўғирлик қилган” деб, ëлғондан туҳмат қилиб ўтирибди. Менинг ўғлим қилгани йўқ. Машинани яқинда олдик.
Озодлик: Қўлингизда буни тасдиқлайдиган ҳужжат борми?
Гулбаҳор Панжиева: Усталарнинг ҳаммаси билади. Шу пайтлар устада турган. Мен: “текшириб кўринглар”, деб айтдим буларга. “Нима учун қамдингизлар?” десам¸ менга бирор нарса айтишмайди.
Озодлик: Ўғирлик қачон бўлган?
Гулбаҳор Панжиева: Қишда бўлган. Олдин бўлган ўғирликларни уриб¸ менинг ўғлимнинг бўйнига қўйишган. Ўзим ногиронман. Касалхонада куним ўтади. Пулим йўқ. Нима қилишни билмай сарсон бўлиб ўтирибман. Шу боламни бориб кўра олмайман. Бухорода сақлашаяпти.
Озодлик: Балки сиз билмай қолгандирсиз? Балки ўғлингизнинг ростдан ҳам алоқаси бордир ўғирликка?
- Йўқ¸ алоқаси йўқ. Айтаяпман-ку мен сизга¸ мен ўғлимга 100 фоиз ишонаман. Туҳматдан шунақа бўлаяпти. Ўғлимга: “Нима қилдинг? Қилган бўлсанг¸ тўғрисини айт. Майли¸ қилган бўлсанг¸ жазоингни ол” десам¸ “Ойижон¸ мен қилганим йўқ. Булар мени қийнаяпти. Мени уриб, айт деяпти. Мен кимни айтай? Қилмаган ишимга кимни айтай?” деди. Шу¸ бошқа кўрганим йўқ. Илтимос сизлардан¸ ëрдам беринглар. Эсларингиздан чиқмасин¸ илтимос сизлардан¸ дейди Гулбаҳор Панжиева.
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод шаҳрида яшовчи ногирон аёл Гулбаҳор Панжиева ўзининг ёлғизгина 21 ёшли ўғли туҳмат билан қамоққа олинди, деб нолимоқда.
"Дипломимни ололмаяпман"
Россиядан телефон қилган яна бир суҳбатдошимиз эса Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги Қурилиш коллежида сиртдан таҳсил олган ва ҳозир дипломини ололмаётган экан.
Унга кўра, коллеж раҳбарияти Россияда ишлаб юрган талабага диплом бермаймиз, депти.
- Гулистонга ўқишга кирдим. Сиртдан қурилиш коллежида ўқидим. Пул тўлаш керак бўлгани боис Россияда ишладим. Ҳозир ҳам ишлаяпман. Пул керак деган пайтда пул жўнатиб тураман. Паспортнинг орқасида чегарадан кирган чиққанлик тўғрисида печат бўлса¸ диплом бермас экан.
Озодлик: Сиз ўқишга ҳар олти ойда бориб учраб турармидингиз?
- Ҳа¸ мен ҳар олти ойда бораман.
Озодлик: Ҳар олти ойда 40 кун ўқилади-а?
- Ҳа.
Озодлик: Сиз ўша дарсларга қатнармидингиз?
- Ҳа¸ қатнардим.
Озодлик: Россияда туриб қандай қилиб қатнардингиз?
- Ҳар олти ойда бориб¸ яна ортга қайтаман. У тарафда бунинг пулини тўлаб ўқиш анча қийин.
Озодлик: Дипломни қачон олишингиз керак эди?
- Май-июн ойида менинг дипломим тайëр бўлган. Паспортимда кирди-чиқди печати бўлгани учун берилмаяпти. Бориб¸ янгидан паспорт қилишимга тўғри келади.
Озодлик: Печатларни йўқ қилиш учун янги паспорт олишим керак, деяпсизми?
- Ҳа. Бу яхшимас, албатта. Лекин ўқиш учун пул керак¸ пул топиш учун эса ишлаш керак. Ишламасак¸ ўқишга кира олмаймиз-да. Билим билан кирганинг билан контракт дейди¸ бошқа дейди¸ деди ҳозирда Россияда юрган суҳбатдошимиз.
Эндиликда бу битирувчи талаб дипломини олиш учун паспортини алмаштиришдан ўзга чора тополмаяпти.
"Ўрта Осиёга ҳарбий базаларнинг кераги йўқ"
Фарғонадан сим қоққан физика-математика фанлари ўқитувчиси Шарифжон ака қўшни Қирғизистонда кечаётган воқеаларга муносабат билдиришни истади.
У дастлаб мамлакат жанубига жойлаштирилаётган Россия ҳарбий базаси ҳақидаги муносабатини билдирди.
- Шу ҳарбий базани эшитишим бўйича “Терроризмга қарши қилаяпмиз” дейишаяпти экан. Ўзи умуман Ўрта Осиëга ҳарбий базаларнинг ҳеч кераги йўқ. Бизга ҳеч ким “ҳужум қиламан” деб қараб тургани йўқ. “Терроризмга қарши” дейишганига мен ëқамни ушлаб қолдим. Ҳозир Ўрта Осиë буларнинг назарида гўë террористларнинг ўчоғи бўлиб қолаяпти-да.
Ҳозир Россияда қанчадан қанча одамларимизни ўлдириб юборишаяпти. Ишлагани борганларнинг тобутлари келаяпти. Ўзбеклар¸ тожиклар¸ қирғизлар дом-дараксиз йўқолиб кетаяпти. Терроризмга қарши база қўядиган бўлса¸ Россиянинг ўзи жой берсин. Бизнинг фарзандларимиз¸ бизнинг армиямиз борсин. Шундай катта Россияда битта элчихона ва битта ваколатхона бор экан.
Террористларни эмас¸ улардаги фашизмни йўқотиш керак. Уларда ҳозир миллатчи фашистлар яшаяпти. Очиқ-ойдин тақирбошлар деб намойишкорона сочларини олдириб¸ қулоқларига нарсалар тақишиб¸ бемалол кўчаларда юришибди. Бизнинг ўзбек халқини энди террорист деб... Террорист бизда умуман йўқ. Бизга ҳеч қанақанги базаларнинг кераги йўқ¸ дейди фарғоналик ўқитувчи Шарифжон ака.
Суҳбатдошимиз Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларига ҳам муносабат билдирар экан, энди қирғизларнинг бошига ҳам ўзбекларнинг куни тушди, дея хафа бўлди.
- Охирги президентлик сайлови қирғизларнинг бошига ўзбекнинг кунини солди. Қирғизистонда бундан кейин қонунлар эмас¸ худди Туркманистондаги¸ Тожикистондаги¸ Ўзбекистондаги¸ Қозоғистондаги каби қонунорти ҳужжатлари ишлайди. Ўзи кичкинагина Қирғизистонда шамга ўхшаб демократия шуъласи ëниб турган эди. Охирги сайлов ўша чироқни тамоман ўчирди. Эътибор берган бўлсангиз¸ кечаги тинч намойишларда ҳам улар қамашларни бошлади. Энди уларда ҳам худди Ўзбекистондагига ўхшаб исломчилар¸ ваҳҳобийлар¸ ҳизбчилар чиқаверади¸ дейди фарғоналик ўқитувчи Шарифжон ака.
"Шаҳар бедарвоза бўлмаса керак"
Боёвутлик бошқа бир тингловчи эса шу кунларда аксар тингловчилар тилга олаётган муаммо – болаларга бериладиган нафақа пули устида туман фуқаролар йиғини содир этаётган кирдикорлардан сўзлади.
- Наҳотки катталарнинг куни болаларга берилаëтган пулга қолган бўлса? Ўзлари хоҳлаган одамга бериб¸ ўзлари хоҳламаган одамга бермаса? Жияним “Борсам бермаяпти. Справка олиб кел деяпти. Справка олиб борсам¸ бўлмайди¸ эринг ишламас экан¸ деяпти. Иш жойидан справка олиб борсам¸ ишлаяпти экан деган баҳонани қилаяпти”, дейди. “Мен уч тўрт ойликка қўл қўйилганини кўрдим¸ лекин мен қўл қўймаганман. Ўзлари келишиб¸ беш-олтитаникини бермайди. Уч-тўрт ойдан кейин яна бошқа тўрт-бештаникини олиб қолиб¸ шунақа ўйин қилади булар”, дейди. Хоҳласа беради¸ хоҳламаса, "чиқмади" деб қўяверади, дейди.
Озодлик: Ўша ердаги ҳокимиятга ëки мутасаддиларга чиқишибдими?
- Ҳокимиятга чиқишган экан “Уни ўзларинг ҳал қилинглар” деган гапни айтибди. Шаҳар бедарвоза бўлмаса керак¸ дейди боёвутлик тингловчимиз.
Азиз муштарий! Озодлик радиосининг эркин сўз микрофони сизлар учун доим очиқ. Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS орқали хабарлар йўлланг.