Қирғизистонлик уйғурлар 5 июл куни содир бўлган Урумчи воқеалари қурбонларини хотирладианлар. Мазкур тадбир 10 август куни Бишкекдаги “Беседка” кафесида бўлиб ўтди.
Қирғизистонлик уйғурлар митинги “Шинжонда асоссиз қамалганларга озодлик”, “Хитойнинг уйғурларга нисбатан террорчилиги тўхтатилсин”, “Урумчида ўтказилаётган тинч митинг иштирокчиларини таъқиб қилишлар тўхтатилсин”, “Уйғурларга озодлик, эркинлик”, деган шиорлар остида ўтказилди.
- Биз бу митингни Урумчи воқеаларида қурбон бўлган уйғурларга хатми Қуръон ўқитиш, уларни хотирлаш мақсадида ўтказяпмиз. Урумчи воқеаларини дунё ҳамжамияти кузатди. Менимча, воқеа айбдорлари бир кун келиб аниқланади, деди Бишкекдаги “Иттипақ” уйғурлар уюшмаси раиси Дилмурод Акбаров.
Унинг Озодлик радиоси қирғиз шўъбасига маълум қилишича, ушбу митингни Бишкекдаги “Сейтек” марказида ўтказиш режалаштирилган эди, бироқ маҳаллий расмийлар бунга рухсат бермаганидан кейин митингни “Беседка” кафесида ўтказишга келишилган.
Митингга келган юзлаб одамлар кафега сиғмагани боис ташқарида туришга мажбур бўлдилар. Тадбир боришини ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари назорат қилиб турди.
Митингда иштирок этган Қирғизистон халқлар ассамблеясининг бош котиби Светлана Пак йиғилганларни сабрли бўлишга чақириб, уйғур миллатига ҳамдардлик билдирди:
- Турли гап сўзларга ишониб, миллатлар ўртасидаги алоқаларга путур етказиб қўймайлик. Шу сабабли ҳар бир сўзимизни чуқур ўйланган ҳолда гапириб, хулоса чиқарайлик. Қирғизистон халқи миллатдошларингиз қайғусига шерикдир, деди Светлана Пак.
Хотирлаш митингида иштирок этган Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Ақун митинг иштирокчиларига бундай тадбирларни ўтказишдан аввал қонунга мувофиқ равишда, маҳаллий ҳокимиятни огоҳлантириб, рухсат олиш кераклигини айтди ва ҳар бир фуқаро ўз фикрини эркин ифода этишга ҳақли эканини қўшимча қилди.
- Ташқарида милиция ходимлари турибди. Қонунан бирон-бир йиғилиш ўтказиш учун маҳаллий расмийларни огоҳлантириб қўйиш керак. Мен кўриб турибман - бу ерда ҳеч ким қонунни бузмаяпти. Ҳар кимнинг ўз фикрини билдиришга ҳаққи бор, деди Турсунбек Ақун.
Митингда иштирок этган уйғурларнинг айтишича, Урумчи воқеаларидан сўнг Хитой элчихонаси қирғизистонлик айрим уйғурларга виза бермаяпти. Бунинг оқибатида эса Хитойдан мол олиб келувчи савдогарларнинг савдоси тўхтаб, қариндошлик алоқалари узилиб, қирғизистонлик уйғурлар Урумчидаги қариндошлари ҳолидан хабар ололмаяптилар.
- Хитойга боришимизга тўсқинлик қилишаяпти, виза беришмаяпти, Хитойда ўқиётган болаларимиз ҳам қайтиб келишди, деди ўзини Арзигул деб таништирган митинг иштирокчиларидан бири.
Уйғурларнинг хотирлаш митинги бир соат давом этди. Митингдан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари “Иттипақ” уйғурлар уюшмаси раҳбарини ички ишлар бошқармасига олиб кетдилар. Орадан бир оз вақт ўтгач, Қирғизистон омбудсмени Турсунбек Ақун аралашувидан кейин Дилмурод Акбаров қўйиб юборилди.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Бақит Сейитов бунга “Иттипақ” уйғурлар уюшмаси митингни маҳаллий ҳокимиятни огоҳлантирмай ўтказгани сабаб бўлганини айтади:
- Улар митинг тўғрисида маҳаллий расмийларни огоҳлантиришлари керак эди. Дилмурод Акбаров огоҳлантирилди ва қўйиб юборилди, деди Бақит Сейитов.
Бундан аввал уйғурларнинг Бишкекдаги “Иттипақ” уюшмаси Урумчида уйғурлар намойишининг қонли бостирилишига норозилик сифатида Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида пикет ўтказишга қарор қилинганди. Бироқ бу тадбирлар мамлакатда 23 июл куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари сабабли бир неча марта қолдирилган.