АҚШ президенти Барак Обама толибларга қарши Афғонистондаги уруш тез орада тугамаслиги ва бу кураш осон бўлмаслигини яна бир бор таъкидлади. Барак Обама бу кураш америкаликларни террор ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун зарур эканини урғулади.
Барак Обама бу нутқини АҚШ ҳарбий ветеранлари ва уларнинг оила-аъзоларидан иборат 5000 кишилик аудитория олдида сўзлади.
Айни пайтда АҚШ президентининг бу нутқи Афғонистонда президентлик сайловига саноқли кунлар қолганда Толибон хуружи ортиб бораётган бир паллада янгради.
Обама Афғонистондаги бу хуружлар “бир кеча-кундузда пайдо бўлмаган”ини айтиб, уларни бир кеча-кундузда тугатиб бўлмаслигини ҳам таъкидлади.
- Бу иш тезда ҳал бўлмайди. Бу иш осон ҳал бўлмайди, деди Барак Обама.
У Афғонистонга қўшимча 30 мингдан ортиқ ҳарбий жўнатиш қарорини ҳимоя қилар экан, ўз маъмуриятининг янги стратегияси “Ал-Қоида” ва унинг иттифоқчиларини фош қилиш, яксон қилиш ва батамом маҳв этишдек аниқ мақсад”га эга эканини эслатди.
- Биз унутмаслигимиз шарт: бу бизнинг ихтиёримиздаги жанг эмас. Бу зарурат туфайли қилинаётган кураш. Америкага 11 сентябрда ҳужум қилганлар буни яна такрорлашни режаламоқда. Агар улар тўхтатилмаса, толиблар буни ўзига янада хавфсиз имкон, деб тушунади ва бундай имкондан фойдаланган “Ал-Қоида” америкаликларни ўлдириш учун яна янги ҳужумларни режалаштириши мумкин, деди АҚШ президенти Обама.
2009 йил январ ойида президентлик лавозимини эгаллаган Барак Обама Афғонистонга қўшимча равишда 21 минг нафарлик ҳарбий жўнатиш¸ шу билан бу давлатдаги АҚШ ҳарбийлари сонини 62 минг нафарга етказиш ҳақида кўрсатма берган эди. Яқин ойлар ичида эса бу рақам 68 минг нафарга етказилади. Ҳарбийлар сони ҳали бундан ҳам ошиши мумкинлиги кутилмоқда.
Обама маъмурияти шу тариқа ўз стратегиясини амалга оширишга уринаётган бир кезда АҚШ халқи орасида бу уруш муваффақиятига ишонувчилар сони камайиб бормоқда. Бу борада ўтказилган янги сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 54 фоизи Афғонистондаги урушга қарши эканини билдирган. Бундай фикрдаги америкаликлар ўз эътирозига Ироқдаги аҳволни мисол қилиб келтирган.
Душанба куни Обама Ироқдаги АҚШ ҳарбийларини 2011 йил охирига қадар тўлиқ олиб чиқиш ваъдасини яна бир карра такрорлади.
- Ироқ халқи Америка Қўшма Штатлари ўз ваъдасида туришини билиши шарт ва Америка халқи биз ўз стратегиямиз йўлида дадил илгарилашимизни билиши шарт. Биз Ироқдаги жангчи ҳарбийларимизни олиб чиқишни шу йил якунидан бошлаймиз ва 2011 йил якунига қадар барча ҳарбийларимизни Ироқдан олиб чиқамиз, деди АҚШ президенти.
Афғонистонда эса президентлик сайловига саноқли кунлар қолганда толибларнинг хуружлари ортмоқда.
15 август куни АҚШ нинг Кобулдаги элчихонаси олдида ўзини портлатган ҳудкуш 7 нафар афғонистонликни ўлдирди, 100 га яқинини жароҳатлади. Июл ойининг ўзида америкалик 44 аскар ўлдирилди.
Шунга қарамасдан, Барак Обама АҚШ етакчилигидаги коалиция қўшинлари толиблар ҳаракатига тўлиқ барҳам бериши шартлиги ва бу кучлар 20 август куни ўтадиган президентлик сайлови хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
- Сўнгги ҳафталар ичида биз ўз қўшинларимиз ўз зиммасидаги амалиётларни қандай адо этганини кўрдик. Улар толибларга қарши кураш йўлида мамлакатнинг янги ҳудудларига, аҳолиси Толибон томонидан йиллар давомида террор қилинган ҳудудларга кириб борди. Улар янги тактикаларни ўзлаштирмоқда. Аммо бунинг ўзи экстремистларга қарши кураш учун етарли восита эмаслигини ҳам улар билишади.
Биз афғон халқини ҳимоя қилар эканмиз, шундай шароитда уларнинг кундалик турмушини ҳам ривожлантиришимиз керак. Бугун бизнинг аскарларимиз афғонистонликлар ўзлари истаган келажакни танлашига хизмат қиладиган сайлов учун овоз бериш участкалар хавфсизлигини таъминлашда ёрдам бермоқда, деди АҚШ президенти.