Эроннинг Олий руҳоний раҳбари оятуллоҳ Хоманайи Рамазон ҳайити муносабати билан сўзлаган нутқида хориж матбуотини нохолис ахборот тарқатганликда айблаб, қоралади.
Оятуллоҳ Али Хоманайи Рамазон ҳайити муносабати билан якшанба куни Теҳрон шаҳрида чиқиш қилди.
Ўз нутқи давомида Хоманайи мамлакатдаги сиёсий жараёнларга тўхтала туриб, “гумонланган шахснинг ўз қилмишларига иқрорини қабул қилиш мумкин, аммо унинг айблов ва гувоҳлиги бошқаларга нисбатан ишлатилиши мумкин эмас”, деди.
Сўнгги ҳафталар ичида Эронда муҳолифатнинг 100 дан ортиқ аъзоси июн ойидаги президентлик сайловидан сўнг исён кўтаришга уринганликда айбланиб, судга тортилди. Айбловларнинг аксарияти қўлга олинганларнинг иқрорлик кўрсатмаларига асосланиб қўйилган. Аммо бандиларнинг яқинлари ҳамда ҳуқуқий ҳимоячилари бу кўрсатмалар қийноқлар остида олинганини айтиб, норозилик билдирмоқда.
Баъзи тутқунлар ўз кўрсатмаларида Эрон собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий ва бошқа сиёсий фигуралар Мир Ҳусайн Мусавийни қувватлаганини айтган.
Оятуллоҳ Хоманайи ҳайит кунги чиқишида ҳеч бир шахс номини тилга олмаган ҳолда бундай айбловлар орқали бошқаларни оммавий ахборот воситаларида қоралаш билан вазиятни чигаллаштирмаслик ҳамда гумонларга тўла муҳитни яратмаслик кераклигини айтиб огоҳлантирди:
- Иқрорлик кўрсатмаларида ўзига нисбатан тан олинган айбловларни қабул қилиш мумкин, аммо шахсни бошқалар айбласа, буни қабул қилиб бўлмайди. Муҳит бу таҳлит гумон ва айбловлар билан тўлдирилмаслиги керак, деди Эрон олий раҳнамоси.
Айрим таҳлилчилар назарида оятуллоҳнинг бундай шарҳлари диний раҳнамоларнинг мухолифатга нисбатан босимини сусайтиришидан далолат, дея баҳоламоқда.
Ислоҳотчи журналист Сирожиддин Мирдамадий Хоманайининг бу баёнотини муҳолифатни тинчлантириш учун қилинган чекиниш ҳаракати, деб ҳисоблайди.
Зеро, Хоманайининг бу баёноти Эрон мухолифати сафидаги Яшиллар ҳаракатининг ўн минглаб вакили президент Аҳмадийнажодга қарши яна намойишга отланганидан икки кун ўтиб янгради.
Ҳукуматнинг кескин қаршилигига учраган мухолифат ҳаракати ўзининг бу галги намойиши учун расман тайинланган Қуддус кунини танлади ва бу билан мавжуд ҳар имкониятдан Аҳмадийнажод режимига қарши норозилигини ифодалаш учун фойдаланиш ниятини намойиш қилди.
Аҳмадийнажод 12 июн кунги президентлик сайловини мутлоқ эркин сайлов, деб таърифлаган. Аммо Эрон мухолифати бу сайлов оммавий қаллобликлар билан ўтди, деган қарорда.
Оятуллоҳ Хоманайи Қуддус куни Теҳрон, Истаравшон, Табриз ва бошқа шаҳарларда Яшиллар ўтказган намойишлар ҳақида сўзлар экан, бу намойишларни Исроилга қарши норозилик ифодаси, деб таърифлади.
У Эрон Ислом республикасининг Яҳудий давлатига қарши анъанавий нодўстона позициясини урғулар экан, яҳудийлар давлатини “тузалмас саратон” касаллигига қиёслади.
У Исроил ва Ғарб давлатлари бу йилги Қуддус кунини кутилганидек нишонланмаслиги учун кўп ҳаракат қилганини таъкидлади.
- Улар Қуддус куни яхши нишонланмаслиги учун қаттиқ ҳаракат қилди, аввалги йиллардан ҳам ашаддийроқ ҳаракат қилди. Аммо Эронда нишонланган Қуддус куни уларнинг режаси, сиёсий хийласи ортиқ бизнинг миллат маънавиятига таъсир қилмаслигини кўрсатди, деди Эроннинг олий руҳоний раҳбари.
Шунингдек, Хоманайи хориж матбуотини ҳам қоралаб, уни “сароб ортидан қувганлик”да айблади.
- Ғарб етакчилари ва расмийлари ўтган ой давомида ўз матбуоти гапига учиб, аҳмоқ бўлди. Улар профессионал матбуот, радио ва телевидение тармоқлари таҳлилчилари томонидан аҳмоқ қилинди. Улар Эрон халқига таъсир қила оламиз, деб ўйлашди, деди Али Хоманайи.
Рамазоннинг охирги жума кунини Қуддус куни деб аташ ташаббуси билан чиққан оятуллоҳ Хоманайи бундан Фаластин халқини қувватлашни мақсад қилган эди.
Жума кунги намойишларда эса баъзи иштирокчилар “Фаластин шу ерда” деган шиорни тутган бўлса, кўпчилиги Эрон расмийларининг Яқин Шарққа оид сиёсати ҳамда позициясидан афсусда эканини ифодаловчи шиорларни тилга олди.
- Ғазо эмас, Ливан эмас, менинг ҳаётим Эрон учун қурбон бўлсин, дея жўр овозда ҳайқиришди эронлик намойишчилар.
Эрон полицияси жума кунги намойишлар пайтида 35 чоғли одам ҳибсга олинганини тасдиқлади. Теҳрон полицияси раҳбари генерал Азизуллоҳ Ражабзода “ISNA” агентлигига берган интервьюсида қўлга олинганлар бир неча мотоцикл ва жамоат жойлардаги ахлат қутиларига ўт қўйганини айтди.