Бугунги дастур давомида таҳририятимизга Жанубий Корея республикасидан сим қоққан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари мурожаатини ўрганишга ҳаракат қилдик.
Бу муҳожирлардан уч нафари ўзларини Кореяга жўнатган агентлик ва унга ҳамкор хусусий фирма ҳар бирининг 3600 доллар пулини ўзлаштириб юборгани ҳақида арз қилди.
Бизга боғлангунга қадар улар Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига мурожаат қилган. Шунингдек, Сеулдаги ташкилотларга ҳам мурожаат қилишган. Аммо муҳожирлар бунча маблағи қаерга кетганини ҳануз билолмай хуноб бўлмоқда.
Биз эса имкон қадар ана шу пулнинг дарагини аниқлашга ҳаракат қилдик. Зеро, суҳбатдошларимизнинг сўзларига кўра, 3600 АҚШ долларидан пулини йўқотган ишчилар минглабдир.
Дастлабки суҳбатдошимиз жиззахлик Иномжон Файзиев.
Иномжон Файзиев: 2005 йил Ўзбекистондан Кореяга келганмиз. Ўзбекистондан бизни Ташқи меҳнат вазирлиги жўнатган. Биз контрактни “AFLMA” деган агентлик билан тузганмиз. Борганимиздан кейин бир йил мобайнида контрактимизни бузмасдан ишлаб беришимиз ва ўша “AFLMA” агентствосига бир йил давомида ойига 300 минг корейс вонидан ўтказишимиз керак эди. Бу нарса контрактда бўлган. Контрактда “Контракт муваффақиятли якунланганидан кейин ўша пуллар қайтариб берилади” деган жойи бор-да.
Озодлик: Пулни у фирмага нима учун берардингизлар?
Иномжон Файзиев: Бу ерда ҳеч қанақа асос йўқ эди. Фақат контрактда шунақа ëзилган эди. “После успешнего завершения контракта ўша пуллар қайтариб берилади” деган жойи бор эди-да.
Озодлик: “Успешное завершение” дегани нимани англатади?
Иномжон Файзиев: Контрактни бузмасдан¸ нолегалга чиқиб кетиб қолмасдан уч йил ишлаб бериш дегани бу. Бир йил мобайнида 3 миллион 600 минг корейс вони ўтказганмиз. Бу 2005 йиллари курс бирга бир бўлган пайтда 3600 доллар бўлади.
Озодлик: Демак¸ бир йилда 3600 доллар ўша фирмага ўтказиб тургансизлар.
- Бу ерда нафақат битта мен¸ бу ерда минглаб болалар бор. Бу беш-олти кишининг пули эмас. Бу 2005-2006 йилларда контракт бўйича келган минглаб болаларнинг пули. Энг қизиқарлиси шуки¸ биз контрактга қўл қўйганимиздан кейин учебный центрда биздан контрактни йиғиб олган¸ аэропортда қайтариб берган. Ҳеч ким контрактга қараб ўтирмайдию. Тезроқ бориб ишласак¸ деган хаëл билан кетади. Кореяга келиб қарасак¸ “қайтариб берилади” деган жойини оқ бўëқ билан ўчириб ташлаган. Биз “ознакомлен” деб ҳар битта варағига қўл қўйганмиз.
Бу ëққа келганимиздан кейин биз: "Ўша пулларни ўтказмаймиз" деб, жанжал ҳам қилиб кўрдик. Чунки биз Ўзбекистонда бўлгандан кейин ўша пулларни қайтариб беришига ишонганимиз йўқ. Лекин агентствонинг одами бу ерга келиб¸ “Ўтказмасанглар¸ уйларингга штраф боради. Ишдан ҳайдаб юборади” деб¸ хуллас биз шу пулларни ўтказганмиз. Ҳамма ўша пулларни ўтказган.
Контрактни тугатганимиздан кейин биз фирманинг бу ердаги филиалига ҳам учрадик. Учраганимизда бу ердагилар “Пулларингизни Ўзбекистонга жўнатиб юборганмиз” дейишди. Ўзбекистонга¸ Ташқи меҳнат вазирлигига борсак¸ “Бизга у пул келгани йўқ” деяпти. Кореядагилар Ўзбекистонга жўнатади¸ Ўзбекистондагилар Кореяга жўнатади.
Мен кейин Кореяда телефон қилсам¸ бу агентство йўқ бўлиб кетган. Бу пулларни кимдир ўзлаштириб юборган. Энг ачинарлиси¸ бу бир ëки икки кишиники бўлса ҳам майли. Бу минглаб болаларнинг пули¸ пешона териси¸ меҳнати¸ дейди Иномжон Файзиев.
Айни масалада қашқадарёлик Акром Эргашев ҳам бизга қўнғироқ қилди.
Акром Эргашев: Уч йил ишлаб¸ контрактни тугатиб¸ Ўзбекистонга қайтиб бориб¸ агентствога учрашиб пулни ололмадик.
Озодлик: Нима деди улар сизга?
Акром Эргашев: “Пулингиз Кореяда, Кореядан оласиз” деди.
Озодлик: Кейинчи?
Акром Эргашев: Кореядагилар “Бизнинг алоқамиз йўқ, Ўзбекистон билан қандай келишга бўлсанг¸ шу ëқ билан ҳал қилавер” дейди. Келдик¸ суриштирдик¸ у ëқ¸ бу ëққа телефон қилдик. “Пулларингиз Ўзбекистонда” дейди.
Озодлик: Суриштирганингиз қачон эди?
Акром Эргашев: 2008 йил 17 ноябр.
Озодлик: Қарийб бир йил бўлибди. Кейин суриштирмадингиз-а?
Акром Эргашев: Ундан кейин Кореяга келдим мен.
Озодлик: Энди нима қилмоқчисиз?
Акром Эргашев: Олишнинг иложи борми¸ йўқми¸ олишга ҳаракат қилаяпмизда. Пулни еб кетишган бўлса¸ ким у еб кетган одам¸ шуни билмоқчимизда.
Озодлик: Кўпми бунақалар? Пулини ололмай юрган нечта одамни биласиз?
Акром Эргашев: Мен билан бирга келган 12 нафар бола бўлса¸ ҳеч биттаси ололмаяпти. Уларнинг кўпи Кореяда. Учинчи йил тугади¸ мана тўртинчи йил ишлаяпти.
Озодлик: Иккинчи муддатга ҳам агентлик орқали қонуний келганмисизлар?
- Биз энди Корея билан шартнома қилганмиз. Агентликнинг алоқаси йўқ энди¸ дейди Акром Эргашев.
Шу масалада бизга мурожаат қилган яна бир суҳбатдошимиз - жиззахлик Алимардон ойига 300 минг корейс вонидан пул ўтказиб турилган ҳисоб-рақами билан қизиққани ва бунинг натижасида аниқлаган баъзи тафсилотларни сўзлаб берди.
Алимардон: Кейинчалик бу рақам билан қизиққанимизда¸ “Бир шахснинг шахсий ҳисоб рақами” дейишди. Бизга шунақа маълумот беришди.
Озодлик: Сизлар пул ўтказишдан олдин ҳисоб рақамини ўрганиб кўрмадингизларми? Кимга тегишли¸ қанақа ҳисоб рақам?..
Алимардон: Ҳисоб рақами ҳақида маълумот беришмадию¸ “Мана шунга пул ўтказасизлар, бу пулларинг контракт тугаганидан кейин қайтариб берилади” дейишган эди. Биласиз¸ ўзбек халқи ишонувчан халқ. Шунинг учун ўйлаб ўтирганимиз йўқ¸ ўтказавердик шу нарсага. Аъзолик бадалидай тўлов бўлса керак, деб ўйлаган эдик. Тошкентда бизга шартнома имзолатилганида¸ “Бу пулларингиз қайтариб берилади” деб ëзилган эди. Ўша шартномани Тошкентда аэропортда учишимиздан бир соат олдин қайтариб беришди. Контрактга қарасак¸ “Қайтариб берилади” деган жойи оқ бўëқ билан ўчириб қўйилган. Именно ўша жойи оқ бўëқ билан ўчирилган.
Озодлик: Оқ бўëқ билан ўчирилган нечта контрактни биласиз?
Алимардон: Бизнинг партияда 120 бола учганмиз.
Озодлик: Бир кунда битта партия учармиди ë бир ҳафтадами?
Алимардон: Ҳафтада уч марта рейс бўларди.
Озодлик: Ҳар бирида 100 нафардан бўлса¸ 300 нафар, денг.
Алимардон: 100 таликлар¸ 70 таликлар ҳам бор эди. Мен неча киши бўлганининг аниқ сонини айта олмайман. Биз билан учган партияда 120 нафарга яқин эди.
Озодлик: 120 нафар боланинг қўлидаги контрактнинг ҳаммасида ўчирилганми?
- Ҳа¸ ҳаммасиники ўчирилган. Бизлардан кейин келганларникини ҳам кўрдик. Уларники ҳам ўчирилган. Октябр ойида келганлар бор. Уларники ҳам ўчирилган. Уч йилни тугатиб¸ Ўзбекистонга борганимизда: “2004 йил октябр ойидан бошлаб¸ Корея меҳнат вазирлиги билан бизнинг агентлик ўртасида шартнома бор, бу пулларинг қайтиб келмайди, Кореяда қолади” деб маълумот беришди. Кореяга келиб сўрасак¸ “Ўзбекистонга кетган” дейди. Ҳеч ким бизга шу пул ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонга ўтганлиги тўғрисида маълумот бера олмаяпти¸ дейди Алимардон.
Ҳозир Кореяда ишлаб юрган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Алимардон ва ундан аввалги икки суҳбатдошимиз сўзларидан ойдинлашдики, 2005 йилдан сўнг Кореяга юборилган мингга яқин, эҳтимол, ундан кўпроқ ишчининг ҳар биридан “қайтиб берилади” деб, 1 йил давомида 3600 доллардан пул йиғиб олинган.
Алимардонга кўра, бу пул қайсидир бир жисмоний шахснинг ҳисоб рақамига ўтказиб борилган. Лекин шартномани муваффақиятли якунлаб, Ўзбекистонга қайтиб борган бирорта ишчи бу пулини қайтариб ололмаган ва ҳануз ололмаяпти.Ҳатто шунча пул қаёққа кетганини ҳам билолмай лол. Бу суҳбатдошларимиз сўзларига кўра, Корея томони бу пулни "Ўзбекистонда" деяпти. Ўзбекистон эса "Кореяда" деяпти.
Хўш¸ бу пул қаерда ва асли эгасига қайтадиган пулми?
Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу борадаги ҳар қандай саволни расман, мактуб орқали йўллашни сўраб, мурожаатимизни ҳозирча жавобсиз қолдирди.
Аммо агентликнинг ўзини таништирмаган бир ходими биз билан суҳбатда 2005 йилда юзлаб ишчини Жанубий Кореяга йўллаган ва ишчилар тахминича, уларнинг пулини йиғиб олган “АФЛМА-Корея” фирмаси ҳозир ёпилганини тасдиқлади.
- Бир пайтлар 2006 йилгача ишлаган. Ундан кейин бекор бўлган.
Озодлик: Пул ўша фирманинг ҳисоб рақамига келиб тушган...
- Унисини билмадим лекин. Менинг ҳатто хабарим ҳам йўқ¸ дейди Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ўзини таништирмаган ходими.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан аниқлаганимиз бор гап шу бўлди. Албатта, биз агентликка мактуб орқали мурожаат қилиб, расмий жавобни олишга ҳаракат қиламиз.
Аммо Меҳнат ва аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигида ишлаган ва агентликнинг бу борадаги можароларидан яхши хабардор бўлган бир собиқ ходим бу борадаги вазият ҳақида бизга аноним тарзда маълумот беришга рози бўлди.
Бу ходимнинг сўзларига кўра, агентликда айнан 2005-2006-2007 йилларда катта коррупцион ишлар амалга оширилгани маълум бўлган ва кўпчилик ходимлар ишдан бўшатилган, баъзи амалдорлар, жумладан, агентликнинг шу йиллардаги раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилган.
Шу боис катта жанжалга айланган бу можаро ҳақида собиқ ходим мутлақо аноним тарзда маълумот берди. Ҳозир у билан суҳбатни эшиттирмоқчимиз.
Озодлик: Бизга, дастлаб, “АФЛМА-Корея” деган фирма ҳақида маълумот берсангиз. Нега 2005 йилда Кореяга юборилган ишчилар шу фирма билан шартнома тузган ва фирма ҳисобига ойига 300 минг корейс вонидан пул тўлаган?
- Бу Жанубий Кореяда ташкил этилган хусусий фирма. Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўзаро келишувга кўра, Ўзбекистон томони ўз фуқароларига Кореяда хизмат кўрсатиши учун ваколатхона очиши ёки бирорта воситачи фирмани танлаши керак эди. Ўзбекистондан борган делегация шу фирмани топиб келган ва бораётган ишчилар ўзига хизмат кўрсатувчи сифатида шу фирма билан шартнома тузган. Бу фирма уларнинг Кореяда туғилган муаммолари, масалан, иш берувчи билан келишмовчилиги каби масалаларни ҳал қилиб бериши керак эди. Ана шу хизматлар учун ойига 300 минг вондан пул тўлаш ҳақида келишув бўлган. Ўша пайтда бу 300 АҚШ долларига тенг эди.
Озодлик: Лекин биз билан суҳбатлашган ишчиларнинг сўзларига кўра, уларга "шартномани муваффақиятли тугатганингиз тақдирда бу пул сизга қайтарилади" дейилган ва ҳужжат имзоланганидан кейин шартноманинг айнан мана шу қисми оқ бўёқ билан ўчириб қўйилган экан. Шунақа иш бўлганми?
- Бўлган. Аслида 2005 йилга қадар бундай хизмат учун ишчилардан ойига 100 минг вондан олинган ва бундай шартнома 3 йил муддатга тузилган. Лекин 2005 йилдан бошлаб, бирданига 300 минг вонга кўтаришган ва шартнома муддатини 1 йилга туширишган. Бу бир ой учун катта сумма бўлгани учун ишчиларда эътироз туғилган. Кейин уларнинг кўпчилигига, ҳақиқатан, “Пулни келганингизда Ўзбекистондан оласиз”, дейилган. Улар билан тузилган шартномада ҳам шундай ёзилган ва менинг билишимча, агентлик раҳбари буни ўчиртириб юборган. Лекин кўпчилик ишчилар бунга бошида эътибор бермаган, берганлари ҳам барибир пулни тўлашга мажбур қилинган-да.
Озодлик: Лекин нега хизмат ҳақи 100 минг вондан 300 минг вонга оширилган? Умуман, бу пул ҳақиқатда ҳам шу хизматлар учун олинганми?
- Тўғрисини айтсам, умуман, “АФЛМА-Корея” фирмаси ўзи конкрет нима иш билан шуғулланганини айтиш қийин. Аниғи шуки, ишчиларга деярли хизмат кўрсатилмаган, бу ҳақда бизга кўп арз қилишган. Хизмат ҳақи 300 минг вонга оширилганига сабаб 3 йил давомида олиниши керак бўлган 3600 долларни 1 йилда йиғиб олиш нияти бўлган. Чунки тез орада бу фирманинг ишлаш муддати тугаган ва ҳозир бу фирма ҳам, унинг ишчилари ҳам йўқ. 2005 йилдан 2008 йилгача Кореяга жўнатилган қарийб 10 минг ишчидан хизмат ҳақи сифатида олинган шунча пулнинг қаёққа кетганини фақат тахмин қилиш мумкин.
(Эслатамиз, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Ташқи миграция агентлиги фаолиятидан яхши бохабар, аммо, шахси сир тутилишини сўраган собиқ ходими билан суҳбатлашаяпмиз.)
Озодлик: Қаранг, агар ҳисобланса, бунча пул 36 миллион АҚШ доллари бўлар экан. Мана сиз ва ишчилар ҳам айтишдики, уларга қарийб хизмат кўрсатилмаган ва уларга ёлғон ваъда берилган. Демак, бу пуллар Жанубий Кореяда фаолият юритувчи фирма томонидан Ўзбекистон фуқароларидан алдов йўли билан олинган ва бундан Ўзбекистон Ташқи миграция агентлиги ҳам бохабар бўлган, деган хулоса келиб чиқаяпти.
- Ҳа. Бу иш ортидан агентликда ҳам каттагина жанжал бўлган. Менинг билишимча, бу иш билан прокуратура ҳам шуғулланган ва у жанжалга маъсул одамлар жавобгарликка тортилган. Аммо Кореяда “АФЛМА-Корея” фирмасига нисбатан қанақадир чора кўрилганми ва умуман, бу давлатда у фирма айбдор сифатида кўрилганми ёки йўқми - маълумотга эга эмасман. Лекин Жанубий Корея ҳам жуда коррупциялашган давлат. Ҳар ҳолда, мана шу миграция масаласида коррупция бор.
Ҳукуматларо келишувнинг ижро этилишида “АФЛМА-Корея” каби воситачи фирманинг пайдо бўлиши бежиз эмас. Қизиғи шундаки, бу фирманинг раҳбари, билишимча, асли кореялик, аммо Америка фуқароси бўлган мистер Ким ҳозир ғойиб бўлган. Айнан шу одам икки давлат амалдорлари ўртасидаги яширинча коррупцион битимга воситачилик қилган, деб тахмин қиламан. Энг қизиғи, ўша даврда имзоланган икки томонлама ҳужжатларнинг кўпчилиги ҳозир таг-туги билан йўқ. Агентликдаги ходимлари тартиби эса 99 фоизга янгиланган.
Озодлик: Прокуратура текшируви натижаси нима бўлган?
- Мен буни аниқ билмайман. Лекин, агентликдаги бир неча ходим жиноий жавобгарликка тортилган. Ўз вақтида Ўзбекистон томони бу масалани ҳукумат даражасида кўтармоқчи ҳам бўлган эди. Лекин Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келадиган бўлди ва унинг сафари олдидан бу можарони кўтармасликка қарор қилишди, менимча. Муҳими, бу агентлик бошданоқ коррупциялашган ва бу коррупциядан Меҳнат вазирлиги ва ундан юқори поғоналарда ҳам манфаатдор амалдорлар бор - шуниси аниқ¸ дейди Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Ташқи миграция агентлиги фаолиятидан яхши бохабар, аммо, шахси сир тутилишини сўраган собиқ ходими.
Эслатиш лозимки, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Озодликка ўзини таништирмаган ходими “АФЛМА-Корея” фирмасининг тугатилганини тасдиқлади. Бошқа тафсилотлар эса ҳали расман тасдиқлангани йўқ.
Бироқ Меҳнат вазирлиги собиқ ходими берган маълумотларнинг аксарияти бизга арз қилган ишчиларнинг сўзларини тасдиқламоқда.
Бу ходимнинг гапларидан ойдинлашадики, Ўзбекистон фуқаролари манфаати хориждаги бир хусусий фирма томонидан поймол қилинган. Ўзини ҳурмат қилган демократик давлатларда, ҳатто анча-мунча нодемократик давлатлар ҳам бундай масалаларни ҳукумат даражасида ҳал этади. Содда айтганда, ўз фуқаролари манфаатини ҳимоя қилади.
Бу ўринда эса 10 минг ишчининг ҳавога учган ҳаққи масаласи ҳавода муаллақ қолмоқда.
Биз бу масала юзасидан суриштирувни давом эттириб, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, шунингдек, бу вазирлик билан келишувни имзолаган Жанубий Корея Кичик ва ўрта бизнес федерацияси билан боғланиб, ўзбекистонлик фуқароларнинг пешона тери билан топилган ҳаққининг дарагини топишга уринишда давом этамиз.
*********************
Азиз мухлис! Имкон қадар мурожаатларингизни ёритиш, муаммоларни ўрганиш ва фикрларингизни Озодлик орқали тингловчиларга тақдим қилиш истаги билан яна бир бор телефон рақамларимиз ҳамда манзилимизни ёдингизга соламиз.
Бизнинг электрон манзил: uzbek@rferl.org¸ марҳамат, мактуб ëзинг.
Бизнинг интернет саҳифамиз: www.ozodlik.org, марҳамат, ташриф буюринг.
Бизнинг почта манзилимиз, эътибор қилинг у ўзгарган: Vinohradska 159-а, Praha 10, 100 00, Czech Republic.
Телефон рақамларимиз: +42 02 21 12 34 37
Марҳамат қўнғироқ қилинг. Қўнғироқларингизни кутамиз.
ЭСЛАТМА: Ушбу саҳифага қўйилган материаллар тингловчилар мурожаатининг соф баёнига асосланган. Таҳририят ушбу мурожаатлар мазмуни учун жавобгар эмас.