Хорижда юрган Ўзбекистон фуқаролари сони бир неча миллиондан ортиб¸ муҳожирлар ичидан турли жиноятга қўл ураëтганлари ҳам кўпайган сайин бу савол билан Озодликка мурожаат қилаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда.
Аввалига ҳимоя сўраганлар кўпроқ хорижда қоида бузган маъмурий тартиббузарлар бўлса, ҳозир ҳимояга муҳтож ўзбекистонликлар ичида қотилликда айбланаётган жиноятчилар ҳам кўпайиб қолди.
Шундай фуқаролардан бири Шаҳзод Мақсудовни 21 октябр куни Прага суди 13¸5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Аммо, бу фуқаронинг ҳолидан хабар оладиган бирорта ўзбек расмийси бўлмади.
Шу кунларда дунё матбуотида ўз фуқаролари ҳақ-ҳуқуқлари устида давлатлараро бораётган тортишувларга тез-тез кўзингиз тушади.
Отаси Францияга олиб кетган 5 ёшли рус қизалоғи, онаси Японияга олиб кетган 5 нафар америкалик бола, Ҳонг-конгда гиёҳванд моддалар билан қўлга олинган британиялик қиз, Суданда динни ҳақорат қилганликда айбланган инглиз ўқитувчиси — шу кунларда ёки бундан бироз муқаддам жаҳон матбуотида бош мавзуга айланган можаролардан баъзилари булар.
Бу ҳолатларнинг ҳар бирида воқеа қаҳрамони бўлган шахслар фуқаролиги тегишли бўлган давлатлар — АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия бошдан-охирига қадар ўз фуқаросини ҳимоя қилди ва ҳануз ҳимоя қилмоқда.
Яъни, бу давлатлар учун хориждаги ҳар бир фуқаронинг ҳаққи, у ким ва қандай жиноят содир этганидан қатъий назар, ўша давлатнинг нуфузи даражасидаги масалага айланади.
Худди шу фикрни Россиянинг Чехиядаги элчихонаси дипломатларидан бири алоҳида таъкидлади.
- Чехияда Россия фуқароси устидан бўладиган ҳар қандай маҳкама жараёни бизнинг дипломатларимиз иштирокисиз ўтмайди, гарчи бу фуқаро энг ашаддий жиноятчи бўлса ҳам. Бунга ишончингиз комил бўлсин. Биз Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан мунтазам алоқадамиз ва улар Россия фуқароларига тегишли ҳар қандай маъмурий, жиноий иш юзасидан бизга мунтазам хабар бериб боради. Дипломатларимиз ҳар бир ҳолат билан алоҳида шуғулланади, деди Россиянинг Чехиядаги дипломатларидан бири.
Чехиядаги АҚШ ва Буюк Британия элчихоналари эса хориждаги ўз фуқаролари ҳимояси бўйича мавжуд тартиб-қоидаларга оид бир қатор ҳужжатларни тақдим қилди.
Мисол учун, Буюк Британия элчихонаси хорижда қўлга олинган фуқаросига кўрсатадиган бирламчи консуллик хизмати билан танишинг:
“Бизнинг биринчи қиладиган ишимиз, қамоққа ёхуд ҳибсга олинганингиз ҳақида хабарни олганимиздан кейинги 24 соат ичида сиз билан бевосита боғланиш, сиз сақланаётган шарт-шароитдан тўлиқ хабардор бўлишдир.
Биз сизни қамоқ ёхуд ҳибсдан озод қилолмаймиз, шунингдек, Британия фуқароси бўлганингиз учун сиз учун махсус шароит таъминлаб беролмаймиз.
Аммо зудлик билан сизнинг яқинларингизга хабар берамиз. Сизга таржимон ва адвокатлар рўйхатини тақдим қиламиз. Сизнинг оилангиздан сизга юбориладиган маблағни етказишимиз ва сизни Буюк Британия қамоқхона ёҳуд ҳибсхонасига ўтказиш тартиби ҳақида бохабар қилишимиз мумкин.”
Бу Буюк Британия дипломатик корпусларининг хорижда қўлга олинган британиялик фуқароларга тақдим этиладиган бирламчи консуллик хизмати рўйхатидир.
Энди Америка консулининг бундай вазиятдаги мажбуриятлари билан танишинг:
“АҚШ фуқаросининг қамоққа ёхуд ҳибсга олиниши консуллик мулозимига бу фуқаронинг қонуний ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун барча чораларни кўриш маъсулиятини юклайди.
Консуллик ходими сифатида биз қамоққа ёхуд ҳибсга олинган АҚШ фуқароларига, уларнинг гуноҳкорлигига оид шахсий қарашларимиз ёки жиноят даҳшатидан қатъий назар, профессионал даражада ёрдам кўрсатишимиз шарт”.
Бу АҚШ консуллик хизматларининг қайси давлат ҳудудида бўлмасин¸ қўлга олинган Америка фуқароларига кўрсатиши шарт бўлган бирламчи консуллик ёрдамидир.
Аммо Прага суди қотилликда айблаб, 13¸5 йилга озодликдан маҳрум этган Шаҳзод Мақсудовга Ўзбекистон консуллиги томонидан бирор бир консуллик хизмати кўрсатилганига гувоҳ бўлмадик.
Маълум бўлишича, унинг ҳаққи учун ҳозирча фақатгина чехиялик адвокат курашмоқда.
Бунинг ортидан аслида хориждаги Ўзбекистон фуқароси чет давлатда қўлга олинса ёхуд унга айблов эълон қилинса, Ўзбекистон консули унга қандай ёрдам кўрсатиши лозим, деган саволга жавоб олиш учун Чехиядаги ўзбекистонликлар ҳимояси учун масъул Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамда Чехияга энг яқин Австриядаги элчихонага мурожаат қилдик. Аммо саволларимизга жавоб ололмадик.
Бу саволларимизга бир вақтлар Россиядаги Ўзбекистон элчихонасида иккинчи котиб бўлиб ишлаган Алишер Таксанов жавоб берди.
- Ҳуқуқий нуқтаи-назардан дипломатлик ёхуд консуллик хизмати вакилининг Шаҳзод Мақсудов устидан суд мажлисида иштирок этмагани бу шахснинг фуқаролик ҳуқуқларининг ўта қўпол даражада бузилишидир. Агарки¸ давлат конституцион асосда ўз фуқаросининг ҳимояси ҳақида баёнот берар экан, унинг суддаги ва тергов жараёнидаги ҳимоясини таъминлаши шарт. Одатан, давлатлар ўртасида бу ҳақда икки томонлама келишувлар бўлади ва бу келишувлар мазмуни турли давлатлар билан турлича бўлиши мумкин, дейди собиқ дипломат Алишер Таксанов.
Аммо ҳар қандай келишувда қайд этиладиган, Вена конвенцияси билан белгиланган мажбуриятлар бор.
Мисол учун, ҳар бир давлат дипломатик корпуси ходимларининг хорижда қўлга олинган ўз фуқароси билан учрашиши, унинг яқинларига хабар бериши, унга юридик маслаҳатдан фойдаланиш учун имкон яратиши, унинг устидан бораётган суд ва тергов жараёнлари, қамоққа ҳукм қилинса, қамоқдаги вазиятни кузатиши, бирор ҳақсизлик содир бўлиши билан унинг ҳаққини талаб қилиши каби маъсулият ва ҳақлар шулар жумласидандир.
Чехия Республикаси Адлия вазирлиги мулозимининг Озодликка айтишича, Чехия ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида икки томон фуқароларига иккинчи давлатда шу каби юридик ёрдам кўрсатиш бўйича келишув бор.
Бу келишувга мувофиқ Чехия ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан, Шаҳзод Мақсудов масаласида Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси ва консуллигига хабар бериши лозим. Зеро, хориж фуқаросини қўлга олган давлат органларининг бу ҳақда тегишли элчиликка хабар бериши ҳам Вена конвенцияси билан муҳрланиб қўйилган мажбурият.
Собиқ дипломат Алишер Таксановнинг гапларига қараганда, Европа иттифоқига аъзо бўлган Чехия полициясининг бу давлатга яқин Ўзбекистон элчихонасига ўзбек фуқаросининг қотилликда гумонланаëтгани ҳақда хабар бермаслиги эҳтимолдан жуда йироқ.
Аммо бундай хабарларни элчиликлар, айниқса, постсовет давлатларига тегишли бўлган элчиликлар унча хуш кўрмайди, дейди Алишер Таксанов Озодлик билан суҳбатда.
- Хорижда юрган кўп шахслар турли муаммоларга дуч келади ва уларнинг муаммоси ҳал этилиши лозим. Бу эса¸ авваламбор¸ маблағ талаб қилади. Элчилик ва консулликлар эса давлат бюджетига қарам бўлгани боис бундай харажатдан қочади, қочишнинг имкони бўлмаган ҳолатларда эса ишдаги иштирокини кескин қисқартиради. Яна бир жиддий сабаб эса, Ўзбекистон каби давлатларнинг хорижда жиноий иш содир этган фуқароларини жиноятчи, деб ҳисоблаши ва уларнинг ҳимоя қилишни лозим, деб билмаганидир, дейди собиқ дипломат Алишер Таксанов.
Хуллас, шундай сабабларми ёхуд бошқа сабаблар биланми Чехияда қотилликда айбланиб, 13¸5 йилга озодликдан маҳрум этилган Шаҳзод Мақсудов консуллик хизматидан бебаҳра қолди.
Айни пайтда Мақсудов ва унинг адвокати унинг бу қотилликка алоқаси йўқлигини айтиб, эндиликда Прага қамоғининг узоқ муддатлик тутқунига айланган Шаҳзоднинг ҳануз ҳуқуқий ҳимояга муҳтожлигини таъкидлаб, ёрдам сўрамоқда.