Тингловчи ва муштарийлардан 27 октябр куни Озодликка келган SMS-хабар ва қўнғироқларда билдирилган турфа мулоҳаза ва истаклар, Россияда мардикорлик қилаётган ватандошлар ҳасрати яна “Эркин микрофон” рукнида жамланди.
Бузилган уйни тиклашга ёрдам йўқ
“Эркин микрофон” эшиттиришининг биринчи қаҳрамони Фарғона вилоятининг, Фарғона туманидан сим қоққан Ҳусанбой Асилов бўлади.
Бу суҳбатдошимиз чегара олди ҳудудида яшаган ва яқинда у ва унинг яна бир неча қишлоқдошининг уйи бузилиб, чегарадан кўчирилган экан.
Бу кишининг сўзларига кўра, уларга 6 сотихдан ер берилган, аммо, бузилган уйни тиклаш учун уларга ҳеч бир ёрдам берилмаяпти.
Ҳусанбой Асилов: Мен ўзим яшаëтган уй Қирғизистон территориясида эди. Олға қишлоқ совети¸ Қадамжой районидан эди. Бизнинг пропискамиз Ўзбекистонда туради. Биз нейтралний зонада бўлиб қолганмиз-да. Шу сабабли бизга "Ҳеч қанақа ëрдам йўқ", деб ерни бериб, чиқариб қўйди. Ҳеч қанақа ëрдам йўқ. Энди пенсия билан кун кўраман. Уй солишга иложим йўқ. мана бир ой бўлаяпти. Қишки сезонда буздирди-да.
Озодлик: Сизларни Ўзбекистоннинг қайси туманига кўчирди?
Ҳусанбой Асилов: Бизлар Фарғона туманининг ўзидамиз. Кимга ëрдам берса¸ ўшалар солаяпти. Пули бор одамлар қилаяпти. Бизга ўхшаган пенсияга қараганлар иложсиз ўтирибди.
Озодлик: Маҳаллий ҳокимият нима деяпти? Улар ëрдам бермаяптими?
Ҳусанбой Асилов: Қирғизистон территориясида уй қурганимиз учун бизга ëрдам мумкин эмас экан. Ўзбекистон паспорти бўлса¸ биз нима қилишимиз мумкин?
Озодлик: Қуруқ ер берди холосми?
Ҳусанбой Асилов: Қуруқ ер берди. Энди томоша қилиб ўтирибди. “Бор¸ қаëққа борсанг боравер. Сен Қирғизистонда жой қилгансан”, дейди. “Мен 1981 йилда ариза берганман. Менга берилмади ахир” десам¸ “Хоҳласанг Қирғизистон томонда қолиб кетавер. Биз томондан ҳеч қандай ëрдам қилолмаймиз”, деди. “Мен иккинчи гуруҳ меҳнат ногирониман. Пулим йўқ., мен пенсияга қараб кун кўраман” десам¸ “Нима қилай?” дейди.
Озодлик: Эски уйингизнинг тахта чўпларини кўчириб олиб келдингизми?
Ҳусанбой Асилов: Ҳаммасини ололганим йўқ , чуқур кавлаб қўйди¸ кўпини ололмадим. Тошларим¸ ғиштларимнинг кўпи қолиб кетди.
Озодлик: Ўша сиз айтган жойга ҳозир чуқур қазилганми?
- Ҳа¸ чуқур қазилган. Ўтиб бўлмайди. Узунлиги ва чуқурлиги тўрт метр. Илтимос, ëрдам қилинглар¸ - дейди Фарғона вилояти, Фарғона туманида уйсиз қолган 2 гуруҳ ногирони Ҳусанбой Асилов.
Москвадаги ўзбек мардикори ҳасрати
Яна бир тингловчимиз эса Москва шаҳридан бизга мактуб йўллади. Бу аёл жияни москвалик милиционернинг ўғлини бир мушт ургани учун Россия суди томонидан 7 йилга озодликдан маҳрум этилганидан норози бўлмоқда.
Яъни, Самарқанддаги хорижий тиллар институтининг 4 курсини ўқиш учун контракт пулини ишлаб келаман, деб Россияга пул топгани борган талаб йигит маҳаллий милиционернинг ўғли билан муштлашган.
- Рашидов Фаррух Мансурович. Бу студент эди. Самарқанд вилоятида институтда ўқир эди. Ҳам опаси¸ ҳам ўзи ўқиганлиги сабабли¸ контракт пулини тўлашга қийналиб қолган эди. Шу сабабли Россияга ишлагани келди. Бу ерда туҳматга қолиб кетди. Болалар уч киши бўлиб уришиб қолишган. Болалар Россиянинг болалари. Буни ҳақоратлагандан кейин бу унинг иззат-нафсига теккан ва уни бир мушт урган. У боланинг отаси милиционер экан. “Бу бола бизни пичоқ билан қўрқитди. Пулимизни¸ телефонимизни¸ бошқа нарсаларимизни олди”, деб кўп айб қўйиб юборишди.
Менинг бу бола қўлида пичоқ бўлмаганлигига учта гувоҳим бор. Киссасини текширган пайтда ҳам ундан пичоқ чиқмаган. Улар учта бола¸ бир қиз бўлган. Менинг жияним ҳам бир қирғиз қизи билан бўлган. Бу қирғиз қизи ҳам “Мен бу болани бир йилдан бери биламан. У билан бирга яшаймиз. Бу ерда квартира ижарага олиб обший яшашади-ю. Бирор марта ëнида пичоқ олиб юрмаган”, деб судга бориб гувоҳлик берди. У болалар билан бирга бўлган қиз “Пичоғи йўқ эди”, деб ëзма гувоҳлик берди. У иккита бола ҳам “пичоғини кўрмадик” деб айтди. Судя буни инобатга олмади. Унга 162 - модданинг 2 - қисмини қўйиб¸ етти йилга озодликдан маҳрум этишди.
Озодлик: Тергов тугаганми?
- Тергов тугади¸ суд бўлди. Қайта судга бердим. Кейин адвокатдан "приговорний заключение"ни олишга бордим. Учта нусхасида менинг жиянимнинг исм-фамилияси ëзилган. Қолган учтасида умуман нотаниш одамларнинг исм-фамилияларини ëзиб¸ уларнинг йилини бунга қўйишдими¸ бошқа одамнинг статяси билан бунга йил бериб ëпиб юборишди. Мен қаерга мурожаат қилишни билмай сизларга чиқишга мажбур бўлдим.
Озодлик: Нимага бунақа низо келиб чиқди экан?
- Фаррух сигарет чекишга кўчага чиққан. Чиққан пайтда ëнида зажигалкаси бўлмаган. У келаëтган болалардан зажигалка сўраган. Улар зажигалкани берган. Бу эса автоматический эсидан чиқариб чўнтагига солган. Кейин булар “Сен чурка сигарет чекишни билсанг¸ битта зажигалка ололмайсанми. Онангни...” дегандан кейин унинг иззат-нафсига тегиб¸ “Сен менинг онамни сўкасанми” деб урган. Арзимаган зажигалка устида низо келиб чиққан. Биз ҳам яхши кунимиздан келмадик. Мажбурликдан келдик. Бу бола ҳам студент. Пул ишлайман деб келиб , мана шунақа туҳматга қолиб ўтирибди¸ - дейди жияни Москва милицияси ходимининг ўғлини муштлагани учун 7 йилга озодликдан маҳрум этилганидан норози бўлаётган ўзбекистонлик аёл.
Мардикордан янги паспорт талаб қилишмоқда
Россиядан сим қоққан яна бир тингловчимизни эса Ўзбекистонда жорий этилиши кутилаётган янги — биопаспорт тизими безовта қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Россиядаги баъзи ширкатлар ўзбекистонлик ишчилар билан шартнома тузиш олдидан янги паспортдан гап очмоқда.
Бу эса, суҳбатдошимизга кўра, бир амаллаб йўлкира қилиб эндигина Россияга етган ва иш топган меҳнат муҳожири учун жуда хавотирли масала.
- Биз яқинда Россияга келган эдик. Янги йилдан кейин Ўзбекистонда паспорт алмашади деган гап бор. Бу ердагилар бизни биринчи уч ойга регистрация қилади. “Мана шуни олсангизлар¸ сизларда паспорт алмашадику” деган гап-сўз бўлди. Мабодо Ўзбекистонда паспорт алмашадиган бўлса¸ биз кейин нима қиламиз? Ўзи октябр ойида келганмиз.
Озодлик: Демак¸ Россиядаги компаниялар ҳозирдан паспорт алмашиши ҳақида гапираяпти.
- “Сизлар келдингизлар. Регистрация бўйича бўлса¸ янги йилдан кейин сизларнинг паспортларингиз алмашмайдими?” деб биздан сўраяпти. Фақат шу нарсани айтгани бизни ташвишга қўяяпти. Мен сизларнинг радиони эшитаман. Фақат ишонмагандим.
Озодлик: Ҳозир шу масала билан боғлиқ бирор муаммо туғилдими?
- Ҳозирча муаммо туғилгани йўқ. Лекин бу муаммо бир-икки ойдан кейин туғилиб қолса¸ бизга қийин бўлиб қолади. Бирдан эълон чиқсаю¸ ҳамма паспортини алмаштиришга тушиб кетса. Биз ўзи йўлкирани зўрға топиб келганмиз. Энди яна қайтиб кетсак. Мана шу нарса бизни жуда ўйлантириб қўйди-да¸ - дейди Россиядан сим қоққан тингловчимиз.
Россиядан Озодликка сим қоққан тингловчимизни ўйлантираётган бу саволларга тез кунда яна қайтиш ва қўшимча тафсилотларни аниқлашга ҳаракат қиламиз.
******************
Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.