“Одамнинг қисмати ҳам худди дарахтники каби — юқорига, ёруғликка қанчалик кўп интилса, унинг илдизлари шунчалик чуқурга, ернинг зулмат қоплаган туби, гўёки, зулмга қараб кетаверади”. Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида кесилиб кетган дарахтларни хотирлаган ўзбекистонликларнинг интернет орқали берган эълонида шундай сўзлар битилган.
“Флэшмоб” — инглиз тилидан ўгирганда, “бир зумлик оломон” мазмунини англатувчи акция, афтидан, Ўзбекистонда илк бор кузатилмоқда.
Мақсадига кўра, дин, сиёсат, иқтисоддан холи бўлган бундай акцияда иштирокчилар белгиланган жойга белгиланган вақтда бирдан йиғилади ва аввалдан келишилган сценарий асосида белгиланган ҳатти-ҳаракатларни сўзсиз, имосиз бажариб, тезда тарқалиб кетади.
Асосан, ўзбек зиёлиларидан ташкил топган бир гуруҳ ўзбекистонликлар Тошкентнинг Амир Темур хиёбонида шанба куни оқшом соат 5 да ўтказишни кўзлаган акция худди шундай амалга оширилди.
Акция иштирокчилари кесилган дарахтлар хотираси учун кечки соат 5 да хиёбонга келиб, ҳеч бир гап-сўз, мулоқотсиз хиёбоннинг айлана тўсиқлари бўйлаб, гуллар қўйди, шам ёқди. Иштирокчилар шу билан пойтахт марказидаги азим чинорларнинг ҳе йўқ, бе йўқ кесиб ташланганига ўз эътирозини билдирди.
Ушбу акцияда иштирок этган тошкентлик фуқаролардан бири ҳаётида илк бор гувоҳ бўлгани бундай акцияга ўз муносабатини билдириб, шундай деди:
- Мен бу акциянинг ташаббускори ким, уни ким ташкил қилди, рости, билмайман. Бу ташкиллаштирилган акция эмас, унинг иштирокчилари ҳам бир-бирини танимайди. Ҳаммага ойдини шу эдики, одамлар қонуний йўл билан шаҳар марказида содир бўлаётган бу аянчли воқеага муносабат билдиришни истади. Хабар фақат итернетда берилган бўлса-да, аммо, назаримда 50 дан ортиқ одам иштирок этди,- дейди Амир Темур хиёбонида ўтган флэшмоб иштирокчиси.
Исмини ошкор қилмаслигимизни сўраган бу суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, келишувга биноан иштирокчилар қўлларида 2 дан кўп бўлган шам ва жуфт сондаги гуллар билан кечки соат 5 да хиёбонга таклиф этилган эди.
Акцияни бошлашга ишорат эса камуфляж кийган ёш йигитнинг келиши ва биринчи бўлиб, шамни ёқиб, белгиланган жойга қўйиши эди. Белгиланган жой эса ё Амир Темур ҳайкалининг пойи, ёки кесилган дарахтларнинг қолдиқлари эди.
Аммо ўша вақтда хиёбонда қарийб 50 кишилик ишчилар гуруҳи, мутасадди ва милиция ходимлари бўлгани боис, айтилган вақтда пайдо бўлган йўлбошчи йигит шам ва гулни хиёбоннинг тўсиқлари ёнига қўйди.
Кейин акция иштирокчилари айлана тўсиқ бўйлаб, гул ва ёқилган шамларни қўя бошладилар. Бу воқеага гувоҳ иштирокчининг сўзларига кўра, аввалига хиёбондаги ишчи ва милиционерлар нима бўлаётганини тушунмаган.
- Ёқилган шамлар, тахминан, 40-50 сонияча турганидан сўнг, оломон кўпроқ йиғилган жойга бир милиция подполковниги югуриб келди ва «Нима қилаяпсизлар», деб бақира бошлади. Унга ҳеч ким жавоб бермади. Шундан кейин у қандайдир акция бўлаётганини тушунди, афтидан, ҳаммани тарқалишга буюрди. Бир оздан сўнг эса шамларни олиб ташлашди, - дейди суҳбатдошимиз.
Шундан сўнг ҳам акция қатнашчилари дарҳол тарқалиб кетмаган. Гул, айримлар эса ёқилган шамларни қўлда тутиб, хиёбонни уч-тўрт бора айланиб чиққан.
- Буларнинг орасида ёшлар ҳам, кекса кишилар ҳам, анчагина жиддий кийинган амалдорлар ҳам бор эди, назаримда. Лекин айтдимку, ҳеч ким бир-бирини танимас эди, шунинг учун, айнан кимлар қатнашганини айтиш қийин. Ҳаммаси ўз-ўзидан, табиий равишда уюшган ҳолда содир бўлди, - дейди Тошкент марказида ўтказилган флэшмоб иштирокчиларидан бири.
Бу суҳбатдошимиз пойтахтдаги сайёҳлик фирмаларидан бирида ишлар экан. У акция қатнашчиларининг барчаси қалбидан худди ўзиники каби оғриқли, норозилик туйғулари кечаётганини уларнинг сокин уюшган ҳаракатлари ва кўзларидаги ифодадан сезганини алоҳида урғулади.
- Шаҳар марказида бўлган бу воқеага бефарқ бўлмаган кишиники юраги, кесилган азим чинорларни кўриб оғриққа тўлди. Кейин эса бу оғриқлар интернет саҳифаларидаги форумларга кўчди. Деярли ҳамма қандай қилиб, оддий фуқаро бу воқеага ўзининг тинч муносабатини билдириши мумкин, деган савол устида ўйланди.
Мен шундай тинч акцияни ўйлаб топган ва ўртага ташлаган одамлардан жуда миннатдорман. Биз бу ҳаракатимиз билан ўзимиз каби оддий фуқароларни бу каби даҳшатли воқеаларга бефарқ бўлмасликка жалб этишга эриша олдик, назаримда.
Яна бир гапни айтайми, мен сайёҳлик фирмасида ишлайман. Келган сайёҳларнинг кўпчилиги қандай қилиб, шундай катта мегаполис марказида 100 – 150 йиллик дарахтлар сақланиб қолганидан ҳайратланишар эди. Улар учун бу жуда катта бойлик эди. Афсуски, асрлар давомида барпо бўлган ана шу қимматли бойлигимиз йўқ энди ва бу жуда, жуда аянчли,- дейди Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида ўтган флэшмоб иштирокчиларидан бири.
Эслатамиз, ушбу хиёбонда ёши қарийб 100 — 150 га кирган азим чинорлар 11 ноябр куни кесила бошлаган эди. Ҳозирги кунларда ҳам хиёбонда кесилган дарахтларнинг қолдиқларини кўчириш ишлари давом этмоқда.