дейди Эронда муҳожирликда яшаётган Ҳазрат ака ўтган ҳафта Озодлик билан суҳбатлашган Маҳмуд аканинг "Мусулмончиликда хотинни ҳафтасига уриб туриш керак" деган фикри ортидан қўзғалган баҳс-мунозара юзасидан ўз мулоҳазаларини билдираркан.
“Ислом зулм дини эмас”
- Бу нарса Ислом динига нисбатан туҳмат, бўҳтон ҳисобланади. Дин душманларига бу бир дастак бўлиб қолади-да. Исломни одамларга ёмон қилиб кўрсатиш катта фитна бўлиб ҳисобланади. Умар (р.а.) даврида узун соқолли бир одам бор эди, лекин у овқат еган пайтида соқоли овқатга тушиб турарди. Умар (р.а.) у кишининг соқолини қирқиб отвордилар. Ҳалиги одам: “Эй Умар, бу ахир суннат-ку” деб бақириб қолди. Шунда Умар (р.а.): “Ислом одамларнинг нафратини келтирадиган нарса эмас”, дедилар. Шунинг учун мен бу биродаримиздан бу гапни қаердан олганларини сўрамоқчи эдим. Агар билмасдан айтган бўлсалар, кечирим сўрасинлар. Агар у киши: “Йўқ, Қуръони Каримнинг Нисо сурасида: “Хотинларингизни уринглар” деб айтсалар, мўътабар тафсирларга қарасинлар. Қуръонда хотинларга аввал насиҳат қилиш, бу фойда бермаса, ётоқда тарк қилиш, шундан кейин ҳам хотинлар ўзларини тузатмасалар, сиёсат учун уларни уриб қўйишга Оллоҳ таоло рухсат беради. Лекин бу дегани ҳайвонни ургандек ёки юртдошимиз айтганидек, ҳафтада бир кунни белгилаб олиб, хотинни уриш Исломда айтилмаган. Ислом зулм эмас. Оллоҳнинг мўъжизаларидан бири шуки, эркак киши ўз жуфти билан сокин-хотиржам бўлади. Аёл бу она, аёл бу қиз, аёл бу опа-сингил, аёл бу дунёнинг ярмиси. Аёл бўлмаса, эркак ҳам бўлмайди, дейди Ҳазрат ака.
“Фарғонада чироқ ва газ йўқ”
Фарғона вилоятидан қўнғироқ қилган тингловчимиз эса шу кунларда чироқ ва газ йўқлигидан шикоят қилди. Унинг сўзларига кўра, ёруғлик ва иссиқлик тақчиллиги сабабли ўтган йили қишда гўдаклар нобуд бўлганди. Водий аҳли ана шу қайғули воқеаларни эслаб, бу йилги қиш мавсумидан ҳам хавотир қилмоқда.
- Мен Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманиданман. Свет йўқ, газ умуман йўқ. Раҳбарлар бу гапларни эшитиб хулоса чиқарармиканлар ёки йўқми? Газ ёз бўйи бўлмади. Ўтган йили бир синфдошимнинг бешикдаги невараси свет, газ йўқлигидан нобуд бўлди, дейди фарғоналик тингловчимиз.
“Чегарадан ўтишда хушёр бўлинг”
Озодликка қўнғироқ қилган Акмал исмли меҳнат муҳожири ўзидан аввал “Эркин микрофон”га гапирган мигрантлар гаплари юзасидан мулоҳаза билдира туриб, шахсан гувоҳ бўлган бир воқеани тилга олди.
- Автобусда Остона шаҳридан Тошкентга кетаётгандим. Автобус Ойгул деган аёлга қарашли экан. Шу автобусда бизни Сариоғочга олиб келишди. Очиғи, ҳужжатларимиз бироз нобопроқ эди. Шунинг учун ўша жойдаги таксистлар билан келишиб, “Сизларни Ипподромгача ўтказиб қўяди” деб, бизни таксистларга сотишди. Таксичи бизни бир уйга олиб келди, у ерда беш-олтида қозоғистонлик йигитлар бизнинг бор-йўғимизни олишди. “Додингни кимга айтсанг, айт” дейишди. Кейин бизни бир канал кўпригига олиб келишди. Ўша жойда паспортларимизни қайтиб беришиб, Ўзбекистонга ўтказиб юборишди. Ўзбекистонга таможнядан эмас, балки маҳалланинг ичидан ўтдик. У ерда эса ўзбекистонликлар... Яна ўша эски ҳаммом, эски тос. Хуллас, чегарадан ўтгунча нафақат менинг, балки шерикларимнинг ҳам (ҳатто телефонларигача) бирор нарсаси қолмади. Ўзимизнинг чегарадан ўтгандан кейин шукрона келтирдик. Айтмоқчиманки, Қозоғистонда ишлаб кетаётганлар мана шундай фирибга ишонмасин. Ҳозирги кундаям Қозоғистонда шерикларим бор. Уларнинг чегарадан қандай ўтишиниям, қандай ишлашиниям тасаввур ҳам қилолмайман, дейди Озодликка сим қоққан Акмалжон.
Унинг айтишича, бу жиноий гуруҳ ҳали ҳам чегараолди ҳудудларида бемалол ҳаракатланмоқда.
- Шу сабабдан чегарадан ўтаётган меҳнат муҳожирлари хушёр бўлишлари лозим. Зеро, ўзимизни ўзимиз ҳимоя қилмасак, бирор-бир расмий ташкилотнинг бизни ҳимоя қилишига ҳеч қандай умид йўқ, дейди Акмалжон.
***********************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.