Тергов давомида зўрлангани айтилаётган Райҳон Соатованинг қамоқхонада кўзи ёриди. Бу ҳақда Озодликка маҳкуманинг акаси Абдусамад Соатов маълум қилди.
Унинг айтишича, Райҳон ҳозирда Зангиота туман туғруқхонасида бўлиб, у ётган хона милиция ходимлари томонидан қўриқланмоқда.
Абдусамат Соатов: Райҳон, кеча соат 1 дан 10 дақиқа ўтганда туғибди.
Озодлик: Ўғилми-қиз?
Абдусамат Соатов: Қиз бола. Ҳомила 40 ҳафталик бўлиши керак. Райҳонни ҳомиласи 29 ҳафталик, дейишаяпти.
Озодлик: Демак¸ муддатидан олдин туғилди.
- Муддатидан олдин. Ҳали вақти бор эди. Энди 7 ойлик бўлган эди. Ҳозир Райҳоннинг аҳволи яхши дейишди¸ лекин кўргани қўйишмаяпти. Милиционерлар қўриқлашаëтган экан. Менга фақатгина дорилар рўйхатини беришди. Мен Райҳоннинг туғиши жарроҳлик йўли билан бўлдими ëки бошқами - билмайман. Чунки менга жуда кўп дори айтишган. Аптекадан сўрасам¸ бу асосан операцияга¸ кесерево операциясига ишлатилади, дейишди. Балки ҳозир жиянимнинг ҳам аҳволи оғирдир. Врачлардан сўрасам¸ вакуумда дейишди. Врачлар бола яшаб кетиши мумкин дейишаяпти. Лекин бизга ҳали ноаниқ. Мен ўз кўзим билан ҳали кўрганим йўқ, дейди Абдусамат Соатов.
“Эзгулик” жамияти маълум қилишича Райҳон Соатова 9 майда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳисбга олинган.
Абдусамат Соатовга кўра, Зангиота туман шифокорлари унга Райҳоннинг ҳомиласи 29 ҳафталик пайтида туғилганини билдиришган. Агар ҳисоб- китоб қилинса, Райҳон ҳибсга олинганидан кейин ҳомиладор бўлгани маълум бўлади.
Тошкентда аввалига безориликда айбланиб, сўнгра босқинчига чиқарилган сурхондарёлик уч опа-сингил фожеаси ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган эди.
“Эзгулик” жамияти маҳбусаларнинг қариндошларига таянган ҳолда сурхондарёлик Наргиза, Райҳон ва Хосият Соатовалар Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар бўлимида тергов пайтида милиция ходимлари томонидан зўрлангани ҳақида хабар тарқатганди.
Тергов пайтида зўрлангани айтилаётган опа-сингилларнинг ўртанчаси Райҳон Соатова акасига уни Мирзо Улуғбек туман ички ишлар бўлимида 12 киши номусига тажовуз қилгани ҳақида гапириб берган.
Айни пайтда Абдусамат Соатов ҳуқуқ-тартибот идораларидан синглиси Райҳон билан боғлиқ иккита тиббий экспертиза ўтказилишини талаб қилаяпти. Абдусаматга кўра, биринчиси нима сабабдан Райҳоннинг қизи муддатидан аввал туғилгани бўйича, иккинчиси туғилган боланинг отасиннинг кимлигини аниқлаш борасидаги экспертизалардир.
- Мен “Нима учун муддатдан илгари бўлди?” деб экспертиза ўтказишларини талаб қилсам¸ менинг гапимни ҳеч ким эшитишни истамаяпти. Шунинг учун мен ҳозир қабул қилишини сўраб, Жазони ижро этиш бош бошқармасига келиб¸ мутасадди раҳбар қабулида кутиб ўтирибман. Экспертиза ўтказишларини талаб қилмоқчиман. Кейин экспертиза қилиб, боланинг отасини билса бўлади, деяпти. Мен ўша нарсани ҳам талаб қилаяпман¸ лекин менинг мурожаатимни ҳеч ким қабул қилмаяпти. Прокуратурага ҳам: “комиссия тузиб беринглар”, деб айтганман. Кимлардан гумоним борлигини ҳам айтганман. Менинг мурожаатим на прокуратура¸ на МХХ – умуман, ҳеч ким томонидан тингланмаяпти. Булар “қарға қарғанинг кўзини чўқимайди” қилиб¸ ëпиғлиқ қозонни ëпиғлигича қолдиришмоқчи. Мен шуни англаяпман,
дейди Абдусамат Соатов.
“Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Райҳон Соатованинг боласи муддатидан аввал туғилиши борасида ўз тахминларини келтиради.
- Қизнинг ҳомиласининг эрта тушиши¸ яъни 29 ҳафталик эканлигида туширилиши мени жуда ҳам катта шубҳага олиб боради. Булар конкрет далиллардан¸ исботлардан қутулишмоқчи. Турмадагилар болани мажбурий равишда туширди ëки Райҳонга бирорта бир психотроп дорилар қўллади, деган гумонга боришга асосларим бор. Чунки биз бу масала бўйича бир неча марта Тошкент шаҳар прокуратурасига¸ республика Бош прокуратурасига ва бошқа тегишли органларга мурожаат қилдик. Афсуски, бизга бир энлик жавоб бўлмади. Чунки қўрқишади. Чунки бу нарса миршаблар томонидан содир этилган. Биз бунга 100 фоиз ишонамиз. Нима учун Ўзбекистон ҳукумати¸ бош прокуратура комплекс текширувлар ўтказмаяпти ëки терговчиларга нисбатан текширув ўтказмаяпти? Ўзининг юзини очиш учун ўтказади, деб ҳам ўйламайман. Ҳозир терговчини бошқа жойга ишга ўтказиб юборади бостириш учун, дейди Абдураҳмон Ташанов.
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова опа-сингил Соатоваларнинг тергов давомида милиция ходимлари томонидан зўрлангани ҳолатини умуман инкор қилди.
- Мен бу маълумотни умуман тасдиқламайман. Опа-сингил Соатоваларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб¸ тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тергов ҳаракатлари олиб боришда миллий қонунчиликка биноан ҳамма ҳаракатлар олиб борилиб¸ инсон ҳуқуқлари тамойилларига итоат қилинган. Ҳеч қандай тазйиқлар¸ зўравонликлар ишлатилмаган. Битта нарсага эътиборингизни қаратаман ва шу фурсатдан фойдаланиб¸ барча Озодлик радиосининг мухлисларининг ҳам эътиборини қаратаман: Ўзбекистоннинг миллий қонунчилигида жазо учун жавобгарлик муқаррарлиги тамойили бор. Бировнинг шахсини уриш ëки баданига шикаст етказиш ëки ҳаëтига¸ соғлигига тажовуз қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мана опа-сингил Соатовалар мана шунақа тажовуз қилганлиги оқибатида тергов ҳаракатлари олиб борилган. Суд жараëнида уларнинг жинояти тўла тасдиғини топган. Бош прокуратура томонидан Назарова Гулсоранинг (опа-сингил Соатоваларнинг онаси - таҳр.) аризаси тўлалигича ўрганиб чиқилган. Шу ҳукмга протест келтиришга ҳеч қанақа асос топилмаган, дейди Светлана Ортиқова.
Абдураҳмон Ташановга кўра, “Эзгулик” жамияти Райҳон Соатова ҳимояси учун курашни давом эттиради.
- Бундан кейин яна Райҳон Соатованинг иши бўйича Бош прокуратура ëки Ўзбекистон ҳуқуқий органларидан бутунлай шубҳадамиз. Биз бу нарсани Ўзбекистон Бош прокуратураси тизимидаги прокурорлар ëки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари текширади, деб ўйламаймиз. Биз бу масаласи янги йилдан бошлаб янги парламентнинг суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси олдига қўямиз. Агар у ерда ҳам ҳал бўлмайдиган бўлса¸ халқаро ташкилотлар¸ халқаро Қизил Ярим Ой жамияти¸ халқаро Қизил Хоч қўмитаси каби жамоат ташкилотларига мурожаат қиламиз. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат қиламиз. Охиригача курашамиз, дейди Абдураҳмон Ташанов.
Райҳон Соатова суд ҳукмига мувофиқ етти йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Унинг опаси Наргиза ҳам Зангиота туман аёллар қамоқхонасида жазо муддатини ўтаяпти. Кичик синглиси Хосият эса тергов давомида зўрлангандан кейин икки ой руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиққан. Хосият ҳозирда озодликда.