“Ўзбекистонлик талабаларнинг таълим учун тўлайдиган пулидан солиқ олинмайдиган бўлди”. Шундай хабарни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Бюжет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича қўмитаси аъзоси Нодира Каримовага таяниб, “Регнум” агентлиги тарқатди.
“Регнум” агентлигининг сенатор Нодира Каримовага таяниб хабар қилишича, бундан буён талабаларнинг таълим учун тўлаётган пулидан даромад солиғи олинмайди.
Ўзбекистон республикасининг “Солиқ кодекси” га киритилган ўзгартиришларга мувофиқ шундай тартиб жорий қилинмоқда ва сенатор Каримовага кўра, олий таълим олишни истовчи ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари учун ҳукумат кўрсатаётган амалий ёрдамдир.
Бу ёрдам олий ўқув юртида контракт-тўлов асосида ўқийдиган талаб учун, содда айтилса, неча пуллик ёрдам бўлиши мумкин? Яъни талабага контракт пулини тўлашда конкрет қандай енгиллик бўлади?
Ана шу саволлар билан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича қўмитаси аъзоси, сенатор Нодира Каримовага мурожаат қилдик.
Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашувда юрганини айтган Нодира Каримова Озодлик билан сўзлашиш учун 10 дақиқа ҳам вақти йўқлигини айтиб, суҳбатни бошқа кунга қолдирди.
Аммо сенатор Каримова хоним ўзбекистонлик ёшларга кўрсатилган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик, дея атаётган бу ислоҳотда республикадаги бир неча олий ўқув юртлари маъмурияти янгилик кўрмаяпти.
Биз бу хабар ортидан Тошкент шаҳрида жойлашган бир неча университет ҳамда институтларнинг молия бўлимлари билан суҳбатлашганимизда, контракт-тўлов пулларидан ҳеч қанақа солиқ олинмаслигини айтди.
Мана шундай маълумотни тақдим қилган пойтахтдаги университет ходимларидан бири билан суҳбатлашдик.
- Олдиндан шунақа экан ўзи. Ҳеч қанақа ўзгариш йўқ. "Олдин қанақа бўлган бўлса¸ шунақа бўлади", дейишди.
Озодлик: Демак¸ олдин ҳам тўланмаган¸ ҳозир ҳам тўланмайди.
- Ҳамма университетларда шунақа экан ҳозир.
Озодлик: Контракт миқдоридан солиқ олинмайди-а?
- Йўқ¸- дейди пойтахтдаги университет ходимларидан бири.
Яъни университет ҳисобчилари берган маълумотларга кўра, ҳозирча талаба белгиланган суммадаги контракт-тўлов пулини тўлиқ тўлаши шарт. Бошқача айтганда, сенатор Нодира Каримова тақдим қилаётган янги имкониятдан бу ўринда талаба ва унинг оиласи учун ҳеч бир моддий ёрдам кўринмаяпти.
Шу хулоса ҳақлими, дея Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳам кун давомида боғландик. Аммо, маълумот ололмадик.
Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари учун контракт-тўлов миқдори эса йилдан-йилга ошиб бормоқда ва бу йилга келиб, талаба ўртача 1 миллион 700 минг сўм пул тўламоқда.
Шу ўринда "Олий ўқув юртлари молия бўлими мутасаддиларидан бу пулнинг қанча қисми талаба учун стипендия қилиб тўланади-ю, бундан ортгани қай асосда сарфланади?", деган саволни бердик.
Олий ўқув юрти ўқитувчиларидан бири бу саволга шундай жавоб берди:
- Бир йилга бир миллион 700 минг контракт пулини тўлайсиз. Шундан маълум бир фоизи студентга стипендия қилиб қайтарилади. Лекин солиқ олинмайди ундан.
Озодлик: Қолганичи?
- Қолгани моддий-техник база олиш учун кеткизилади. Китоблар¸ аудиторияларга парталар. Энди буни давлат билади-да. Мен билмайман¸ - дейди олий ўқув юрти ўқитувчиларидан бири.
Демак, агар талаба 5 баҳога ўқиётган бўлса, унга ойига 127 минг сўм, агар 4 баҳога ўқиса, 95 минг 334 сўм, агар 3 баҳога ўқиса 63 минг 500 сўми стипендия қилиб, талабанинг ўзига қайтариб берилади. Албатта, стипендия миқдори олий ўқув юртларидаги йўналишларига кўра, бир-биридан бироз фарқ қилиши мумкинлигини унутмаслик керак.
Мисол учун, Ўзбекистон Давлат иқтисодиёт университетида ўқиётган аълочи талаба ўзи тўлаган контрактдан 1 миллион 524 минг сўмини, 4 баҳога ўқиган талаба эса 1 миллион 124 минг сўмини стипендия шаклида қайтиб олади. Шу ўринда, контракт-тўлов асосида ўқийдиган талабалар орасида аълочилари ва 4 баҳога ўқийдиганлари озлигини ҳам назарда тутиш лозим.
Контракт-тўлов асосида ўқийдиган талабаларнинг қарийб 70 фоиздан ортиғини ташкил қиладиган 3 баҳочи талабалар эса 762 минг сўм пулини стипендия сифатида қайтариб олади.
Билим юрти бош ҳисобчилари берган маълумотга кўра, қолган сумма — бу эса ҳар бир талабадан 175 минг сўмдан 1 миллион сўмгача бўлган сумма — талабанинг олий ўқув юртида ўқиши учун кетадиган ҳаражатлар, жумладан, ўқитувчиларга бериладиган маош учун сарфланади.
Аммо бу харажат конкрет қай кўринишда сарфланади ва бу тизими қанчалик шаффоф экани ҳақида эса олий ўқув юрти бош ҳисобчиларидан маълумот ололмадик.
Пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида контракт-тўлов асосида таҳсил олаётган Сардор исмли талаба бу ҳақда талабаларда ҳам аниқ маълумот йўқлини айтади.
- Ўзбекистон Миллий университети¸ Ўзбекистоннинг биринчи номерли университетидаги шароитни кўриб ҳам ачиниб кетасиз. Аудиториялар талабга жавоб бермайди¸ замонавий технологиялар билан жиҳозланмаган. Тошкентда шунақа бўлса¸ вилоятлардан хафа бўлмаса ҳам бўлаверади. Контрактдан тушадиган пулнинг ярмидан кўпини ишлатганда ҳам жиҳозлашга етса керак деб ўйлайман. Лекин бу пулларнинг қаерга кетишини ўзим билмайман¸- дейди Сардор.
Шунингдек, Сардор контракт-тўлов асосида ўқийдиган талабалар орасида 5 ва 4 баҳога ўқийдиган талабаларнинг озлигига сабаб бўладиган, ўзи гувоҳ бўлган бир воқеани ҳам сўзлаб берди.
Сардор: Деканатларга “Факультет бўйича 15 нафар бешчи¸ фалонча тўртчи¸ қолгани уччи бўлиши керак” деган оғзаки топшириқ бўлган. Буйруқ келмасидан олдин ҳамма зачëтларни топшириб,- ҳамма ëпган эди. Шу топшириқдан кейин биздан бошқатдан имтиҳон олишган.
Озодлик: Қайта имтиҳондан кейин бешчиларнинг сони камайиб кетганми?
- Камайиб кетган¸ дейди ҳозирда пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида контракт-тўлов асосида ўқиётган талаба Сардорбек.