Сурхондарёлик Райҳон Соатовани тергов давомида зўрлаган милиция ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон адлия идорасидан расмий билдириш олган Райҳоннинг акаси Абдусамад Соатов Озодликка маълум қилди.
Абдусамад Соатовнинг айтишича, у синглиси Райҳонни тергов давомида зўрлаган милиция ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида расмий хат олган.
- Почтальон: “Хат келган”, деди. 28 декабр куни жўнатишган. Мен эса 5 январ куни қўлимга олдим. Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича суди раиси Ш. Газиев номидан келган. “Сизнинг республика прокуратурасига¸ шаҳар прокуратурасига ташлаган аризангизга кўра, синглингизга нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан қонунга хилоф равишда қилинган ҳатти-ҳаракатларга нисбатан тергов-суриштирув жараëни бошланган ва тергов-суриштирув жараëни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасида олиб борилаяпти”, дейилган. Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан иш очилган, дейишаяпти. “Мирзо Улуғбек тумани прокурори Эгамберди Шодмонов томонидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ нинг бир гуруҳ тезкор қидирув ходимларига нисбатан 118-модда 1-қисми бўйича жиноий иш очилган”, деб ëзилган, дейди Абдусамад Соатов.
Жиноят кодексининг 118-моддаси “Номусга тегиш” деб номланиб, унда “Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш - 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”, дейилади.
Милиция ходимларига нисбатан очилган ушбу жиноий иш бўйича қўшимча маълумот олиш мақсадида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига қилган мурожаатларимиз давомида бир хил мазмунда жавоб берилди.
Дастлаб Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман прокуратурасига қўнғироқ қилдик:
- Опажон¸ шу ерга келсангиз¸ батафсил маълумотни оласиз-да. Биз телефонда бера олмаймиз бундай маълумотни, деди Мирзо Улуғбек туман прокуратураси ходими.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар бўлимидан ҳам шу мазмундаги жавоб бўлди.
- Жавоб олиш учун РОВДга паспортингизни олиб келинг, деди Мирзо Улуғбек туман ИИБ ходими.
Тошкентда аввалига безориликда айбланиб, сўнгра босқинчига чиқарилган сурхондарёлик уч опа-сингил Наргиза, Райҳон ва Хосият Соатовалар Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар бўлимида тергов пайтида милиция ходимлари томонидан зўрлангани ҳақида хабар тарқалган эди.
Тергов пайтида зўрлангани айтилаётган опа-сингилларнинг ўртанчаси Райҳон Соатова акасига Мирзо Улуғбек туман ички ишлар бўлимида 12 кишининг ўз номусига тажовуз қилгани ҳақида гапириб берган.
“Эзгулик” жамияти маълум қилишича, Райҳон Соатова 9 майда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
Аввал хабар қилганимиздек, Райҳоннинг қизи 17 декабр куни муддатидан аввал 29 ҳафталик пайтида туғилди.
Агар ҳисоб-китоб қилинса, Райҳоннинг ҳибсга олинганидан кейин ҳомиладор бўлгани маълум бўлади.
Сурхондарёлик опа-сингилларнинг тергов жараёнида милиция ходимлари томонидан зўрлангани воқеасини “Эзгулик” жамияти оммага ошкор қилди.
“Эзгулик” Райҳон Соатованинг “Миршаблар томонидан зўрлангани ва натижада ҳомиладор бўлиб қолгани” юзасидан Ўзбекистон Омбудсмани, мамлакат Парламентининг суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталари ҳамда Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Тошкент ваколатхонасига мурожаат қилган.
“Эзгулик” жамиятининг фаоли Абдураҳмон Ташанов милиция ходимларига нисбатан жиноий иш очилганини адолатнинг кичик тантанаси сифатида баҳолайди.
- Адолат қисман ғалаба қозонаëтганидан хурсандмиз. Албатта¸ шунақа бўлиши керак эди. Ҳақиқат тўлиқ қарор топмаса ҳам¸ прокуратура органларида катта резонанс бермаса ҳам, маълум даражада нисбий бўлса ҳам кичик бир адолат юзага келибди, деб хурсанд бўлдик. 118-модда бу гуруҳ бўлиб номусга тегиш, бунинг жазолари анчагина оғир. Миршабларга нисбатан фақат номусга тегиш эмас, балки қийноқ айбларини ҳам қўйиш керак. Ўшанақа воситалар билан булар иқрорлик сўзларини ëздириб олишган ва менимча¸ Соатоваларнинг иши қайтадан кўрилиши керак. Чунки бу ерда қийноқ йўллари билан зўраки иқрорномалар олинган. Шунинг учун бу иш мутлоқ қайтадан кўрилиши керак¸ қайтадан муҳокама қилиниб¸ терговга берилиши керак. Лекин Ўзбекистон ҳукумати¸ прокуратура органлари бу ишни бунақа қилишга йўл қўйишмайди. Менинг назаримда милиционерларни жазолашади ва Соатоваларнинг иши шундай қолади, деди Абдураҳмон Ташанов.
Озодликка маълум бўлишича, опа-сингил Соатоваларга нисбатан босқинчилик айблови билан чиқарилган дастлабки суд ҳукми жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан адолатли, деб топилган.
Маълум бўлишича, юқорида биз тилга олган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди раиси Ш. Газиев номидан келган хатда Соатоваларнинг назорат тартибидаги шикоят аризаси қаноатлантирилмаслиги айтилган.
- Синглим номидан биз ариза ëзган эдик. Яъни назорат тартибида ишни кўриб чиқиб биринчи суд инстанциясида адолатсиз қарор чиқарилганлиги устидан ëзган эдик. Газиев ҳам ишни кўриб чиқиб, суд адолатли қарор чиқарганлиги¸ қонундан четга чиқиш ҳолати кузатилмаганлиги¸ сингилларим ва опамга нисбатан қонуний чора кўрилганлиги ҳамда мурожаатимиз қониқтирилмаганлиги тўғрисида маълумот келди, дейди Абдусамад Соатов.
Райҳон Соатова, суд ҳукмига мувофиқ, 7 йилу икки ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Айни пайтда Райҳон Соатова ва унинг чақалоғи Зангиота туман аёллар колониясида сақланмоқда. Райҳоннинг опаси Наргиза ҳам Зангиота туман аёллар колониясида жазо муддатини ўтаяпти. Кичик синглиси Хосият эса тергов давомида зўрлангандан кейин икки ой руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиққан¸ ҳозир озодликда.