Қароргоҳи Брюсселда жойлашган Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи ўзининг сўнгги баёнотида Қирғизистон ва Қозоғистон қамоқхоналарида диний-экстремистик руҳдаги гуруҳ аъзолари оз бўлгани билан уларнинг сони ортиши сиёсий даражага етгани айтилади.
Қирғизистонда Ҳизбут-Таҳрир каби турли диний гуруҳлар вакилларига қарши кенг кўламли чоралар 2008 йилги Новқат воқеаларидан сўнг бошланган.
- Давлат тузилмалари, маҳаллий маъмуриятлар вакиллари Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси билан ҳамкорликда Ҳизбут-Таҳрир партияси фаолиятини чеклаш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келаяпмиз, деди Қирғизистон Диний ишлар бўйича давлат агентлиги расмийси Қанатбек Мурзахалилов.
Эслатиб ўтсак, 2008 йилнинг 1 октябрида Новқат туман марказида диндорлар Ҳайит байрамини тантанали нишонлашга рухсат бериш талаби билан намойиш ўтказган эдилар. Ўшанда намойишчилар ва милиция ўртасида тўқнашув содир бўлган ва мазкур намойиш тартибсизликка айланиб кетган эди. Бу тартибсизликни уюштирганликда айбланган 32 киши узоқ муддатларга қамалганди.
Диний ишлар бўйича давлат агентлиги расмийси Канатбек Мурзахалилов фикрича, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, мамлакатда экстремизм муаммоси тўла бартараф этилди, деб бўлмайди.
Ҳизбут-Таҳрир вакиллари қамоқхоналарда ҳам тарғибот ишларинини тўхтатмаяпти. Шу сабабли, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги вакили Талай Қадиркуловнинг айтишича, мамлакат ҳуқуқ-тартибот тузилмалари диний-экстремистик деб аталаётган оқимлар аъзолари бўлмиш маҳбусларни алоҳида хоналарда сақлаш масаласини кўтармоқда:
- Биз Жазони ўташ давлат бошқармаси раҳбарияти билан бу йигитларни бошқа маҳбуслардан алоҳида сақлаш масаласини муҳокама қилаяпмиз, деди Талай Кадиркулов.
Бироқ мутахассислар бугунги кунда Қирғизистон қамоқхоналарида диний экстремизмда айбланиб, қўлга олинган одамларни қолган маҳбуслардан алоҳида сақлаш учун етарли шароитлар йўқлигини қайд этадилар.
Қирғизистоннинг айрим депуталари эса уларга алоҳида қамоқхоналар қуриш масаласини ҳам кўтарганлар.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдурасулова диний дунёқараши сабабли қамалган одамларни алоҳида сақлашга умуман эҳтиёж йўқлигини айтади:
- Агарда давлатнинг пули ошиб-тошиб кетаётган бўлса, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар бор. Улар ҳозир ертўлада қуёш кўрмай ўтиришибди. “Умрбод қамалганлар ертўлада ўтирсин” деган биронта ҳам суд ҳукми йўқ. Улар умумий қамоқхоналарда сақланиши керак. Ана ўшаларга алоҳида қамоқхона қуриш керак, деди ҳуқуқ ҳимоячиси.
“Фуқаровий жамият коррупцияга қарши” ташкилоти етакчиси Тўлўйқан Исмаилова эса қамоқхоналардаги диний-экстемистик кайфиятнинг кучаяётганига у ердаги коррупция сабаб бўлаётганини айтади.
- Ҳизбут-таҳрир ёки бошқа гуруҳлар қамоқҳона раҳбарларини сотиб олмоқда. Шу сабабли у ерда уларга ҳеч ким ҳеч қандай чора кўролмаяпти. Бугунги кунда қамоқхоналардаги сиёсий бошқарув расмийлар қўлида эмас, деб айтиш мумкин, деди Тўлеқан Исмаилова.
Айни пайтда мутахассислар турли диний оқим вакиллари сифатида қамалганларнинг аксарияти экстремистик гуруҳларга алоқаси бўлмаган оддий диндорлар эканини ҳам таъкидлаб келадилар:
- Бугунги кунда масжидга борган, Худога сиғинганларни ҳам “Ҳизбут-Таҳрир” дейишмоқда. Уларни Ҳизбут-Таҳрирга алоқадорлигини аниқлаб-аниқламай турибоқ қамаб юборишаяпти. Новқат воқеасидан кейин вақтинча сақлаш изоляторларида, қамоқҳоналарда Ҳизбут-Таҳрир деб қамалганларнинг сони кўпайиб кетди. Аёллар ва ёш болалар ҳам шу айб билан жавобгарликка тортилмоқда, бу биринчидан.. Иккинчидан, албатта Ҳизбут-Таҳрир бу сиёсий партия. Сиёсий партия дегани ўзига одамларни жалб қилишга ҳаракат қилиши табиий, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдурасулова.
Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда 2009 йилнинг 11 ойида турли экстремистик ва террорчи гуруҳларга аъзоликда гумонланган бир ярим мингга яқин киши рўйхатга олинган. Уларнинг 31 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.
Қўлга олинганлардан 13 мингдан зиёд адабиёт, 2 мингдан кўпроқ флешка, 11 та компютер техникаси, 13 ўқ отар қурол, 3 граната, 14 та ўқ, “аммонит” портловчи моддасининг 80 та капсуласи мусодара қилинган.