Россияда тирикчилик қилаётган қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг миллатчи тақирбошлар ёки бошқа жиноий гуруҳлар томонидан ўлдирилиши билан боғлиқ воқеалар тобора кўпаяётгани қирғиз жамиятида катта хавотир уйғотмоқда.
Ўтган ҳафта Россиянинг Влодивосток шаҳри Врачек кўчасидаги 8-уй йўлагида Ўш вилоятининг Қорасув туманида истиқомат қилувчи, айни пайтда меҳнат мухожирлигида юрган 26 ёшли Қуштарбек Барпиев эс-ҳушини йўқотган ва қонга беланган ҳолда топилган. У касалхонага етиб-етмай вафот этган. Айни пайтда ушбу воқеага алоқадорликда гумон қилинган шахс қўлга олиниб, тергов ишлари кетмоқда:
- Барпиев Қуштарбек билан жалолободлик Исмоилов Зайнобиддин бирга бўлган. Зайнобиддин қочиб, жон сақлаб қолган, бироқ енгил ярадор бўлиб, касалхонага бориб кўринган. У ҳозир уйида. Ўша куниёқ ушбу воқеага алоқадор 19 ёшли ёш йигит Владивосток шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Айни пайтда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилаяпти, деди Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Раимқул Аттақуров.
Қирғиз дипломатининг айтишича, айни пайтда қўлга олинган шахснинг кимлиги ва қирғиз фуқаросини нима мақсадда ўлдиргани ошкор этилмаяпти.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакат ташқарисида, асосан Россияда юрган меҳнат муҳожирларининг деярли барчаси бундай воқеаларга дуч келмоқда. Шу сабабли мутахассислар қирғиз расмийлари Россияда юрган меҳнат муҳожирлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриши кераклигини таъкидламоқда.
Москвадаги “Олатоғ” жамоатчилик ташкилоти етакчиси Жамила Бегиева Россияда қирғизистонликларнинг бевақт ҳаётдан кўз юмиши кўп кузатилиши, бироқ бу борада аниқ статистик маълумотлар йўқлигини айтади:
- Мен “қасддан ўлдирилган”, “мия суяги жароҳатланган” деган маълумотномаларни кўп кўрдим. Бироқ уларнинг қай бири нима сабабдан ўлдирилгани тўғрисида менда маълумот йўқ, деди Жамила Бегиева.
Айни пайтда муҳожирликда юрган айрим қирғизистонликлар меҳнат муҳожирларининг нохуш ҳодисаларга дуч келишига ўзлари ҳам айбдор эканини айтадилар:
- Одамларнинг ўзлари кечки ўн иккидан кейин кўчага чиқишади. Ўн иккидан кейин кўчага чиқмаса, бундай воқеаларга учрашмайди. Ўз жонини ҳимоя қилишнинг энг осон усули мана шу - кечки ўн иккидан кейин кўчага чиқмаслик, дейди Россияда ишлаётган қирғизистонлик меҳнат мухожирларидан бири.
Қирғизистондаги “Сулаймон” жамғармаси етакчиси Валерий Вишневскийнинг айтишича, қирғиз фуқаролари асосан рус миллатчилари томомнидан ўлдириб кетилмоқда. Валерий Вишневсий Россиядагина эмас, Қирғизистонда ҳам миллатчиларга қарши курашни кучайтириш керак, деб ҳисоблайди.
- Мен фақат бир нарсани айта оламан. Қайси миллатдан бўлмасин, одамнинг рангига, кўзининг тузилишига қараб ажратиш тўғри эмас. Бундай одамларни носоғ одам деса ҳам бўлаверади. Афсуски, барча этник гуруҳларда шундай одамлар мавжуд. Совет Иттифоқи тарқаган пайтларда деворларда: “Руслар чўчқалар, Қирғизистондан чиқиб кетинглар!” қабилидаги ёзувлар пайдо бўлганди. Шунақа касал одамлар Россияда ҳам бор, дейди Валерий Вишневский.
Россиялик ҳуқуқ фаоли Баҳром Хамроевнинг айтишича, Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари нафақат миллатчилар томонидан, балки маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ҳам қўпол тарзда бузилади.
- Булар кўпроқ милиция ҳодимлари томонидан жабр кўришади. Масалан, иқтисодий сабаблар билан. Милиционерлар муҳожирларнинг пулларини тортиб олишади. Муҳожирларнинг ҳужжати талабга жавоб берса ҳам милицонерлар улардан пул талаб қилаверади, дейди ҳуқуқ фаоли.
Баҳром Хамроев айни пайтда Россияда тирикчилик қилаётган меҳнат муҳожирларининг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари эканини қайд этаркан, бу давлатлар ўз фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Россия ҳукумати билан бу борада кўп томонли шартномалар имзолаши керак, деб ҳисоблайди.