2007 йилнинг октябрида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган ўшлик таниқли журналист Алишер Соиповнинг ўлимига алоқадор Тожикистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Озодлик радиосига Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмийси маълум қилди.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Бақит Сейитов гапиради.
- Қирғизистон ва Тожикистон Ички ишлар вазирликларининг ҳамкорликда қилган ҳаракатлари натижасида Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида журналист Алишер Соиповнинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят ишининг яна бир фигуранти қўлга олинди.
Агар эсингизда бўлса, биз аввал Соипов ўлими юзасидан тергов иши тафсилотларини маълум қилганмиз. Эслатиб ўтиш керакки, 2009 йилнинг 24 февралида Лайлак туманида Абдуфарид Расулов исмли шахс қўлга олинган. У қўлга олинганида ёнидан рақами ўчирилган Макаров русумидаги пистолет ва катта миқдорда гиёҳванд моддалар топилган эди.
Ўшанда Ички ишлар вазирлиги жиноий экспертиза маркази баллистик эспертиза ўтказган ва экспертиза натижалари Расуловдан мусодарa қилинган қурол билан Алишер Соипов ўлдирилганини кўрсатган эди. Расулов сўроқ қилинганида, қуролни Тожикистон фуқароси Фаррух Шораҳматуллаевдан олганини маълум қилганди, деди Бақит Сейитов.
Бақит Сейитовнинг айтишича, шундан сўнг Тожикистон фуқароси Фаррух Шораҳматуллаевга қидирув эълон қилинган.
- 2010 йилнинг 14 январ куни Тожикистон Республикаси Сўғд вилоят Ички ишлар бошқармасидан Соиповнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилиб қидирилаётган шахс қўлга олингани тўғрисида маълумот келди.
Айни пайтда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура билан қўлга олинган Шораҳматуллаевни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласини ҳал қилиш бўйича ишлар олиб бормоқда, деди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Бақит Сейитов Озодлик билан суҳбатида.
Айни пайтда¸ Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг ушбу баëноти муносабати билан Озодлик мухбири Сўғд вилоят Ички ишлар бошқармаси мулозимлари билан боғланди. Ички ишлар бошқармаси матбуот маркази вакили Диловар Ализода, Қирғизистон томонига ҳеч қандай маълумот берилмаганлигини айтди.
- Интернет сайтларида чоп қилинган хабар нотўғри. Чунки Ички ишлар бошқармаси, гўëки Хўжанд шаҳрида истиқомат қилувчи Фаррух Шораҳматуллаевни қўлга олганлиги хақидаги маълумотни тарқатмаган ва бундай одам ҳибсга олинмаган, деди Диловар Ализода.
Вилоят милицияси мулозимининг бу хақда республика Ички ишлар вазирлигидан сўраш керак¸ деган тавсиясидан сўнг Тожикистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилинганида¸ вазирлик мулозимлари бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасликларини билдиришди.
Ўшлик таниқли ўзбек журналисти Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябр куни Ўшнинг марказий кўчаларидан бирида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган эди.
Мазкур воқеа Қирғизистон ва халқаро жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлганидан сўнг унинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноий ишни Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев ўз назоратига олганини билдирган эди.
2009 йилнинг февралида Алишер Соиповни ўлдирганликда гумон қилинаётган Абдуфарид Расулов исмли шахс қўлга олингани ва жиноий иш судга топширилгани жамоатчиликка маълум қилинди.
29 июл куни эса Ўш шаҳар суди Абдуфарид Расулов жиноий ишни ўрганиб, далиллар етарли бўлмагани учун уни қайта терговга жўнатган эди.
Алишер Соиповнинг отаси Авазбек Соипов ҳам мазкур суд жараёнида Абдуфарид Расуловнинг ўғли ўлимига алоқадор эканига ишонмаслигини, унга бу борада сохта айблов қўйилаётганини айтган эди.
Авазбек Соипов Тожикистонда қўлга олингани айтилаётган Фаррух Шораҳматуллаевнинг ҳам Алишернинг ўлимига алоқаси борлигига ишонмайди.
- Ўша Шораҳматуллаев, бошқа ҳаммаси - бу подставной лицолар. Шу, бошқа гапим йўқ. Шораҳматуллаев деганини мен давно биламан кимлигини, уям подстава. Расулов Абдуфарид деганиниям биламан, давно, подстава уям. Ишонмайман, бунга менинг асосли далилларим, етарли фактларим бор. Подстава бу, дейди Авазбек Соипов.
Ўшлик сиёсий таҳлилчи Ғанижон Холматов фикрича, Алишер Соипов иши бўйича асосий айбланувчи сифатида қидирувга берилган Фаррух Шораҳматуллаевнинг қамоққа олиниши ҳам мазкур жиноят ишига нуқта қўя олмайди.
- Менинг назаримда, бир кишининг ўрнига иккинчи кишининг айбланиши бу изланишни ниҳоясига етганини эмас, ярмига ҳам етмаганини кўрсатиб турибди деса бўлади. Бу иининг охирини кутиш керак. Бировнинг гумон билан ушлангани бу унинг айбдорлиги исботи эмас, дейди сиёсий таҳлилчи.
Ғанижон Холматов Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ўзларининг поймол бўлган обрўсини тиклаш учун ҳам Алишер Соипов қотилларини топишга ҳаракат қилишлари кераклигини айтади.
- Жамият, қолаверса, Қирғизистон куч структуралари ўзининг поймол бўлган обрўсини тиклаш учун ҳаракат қилиши керак. Бу уларнинг иши. Биз¸ албатта¸ умид қиламиз. Қотиллар топилиши ва уларнинг айби аниқ далиллар билан исботланиши керак. Бу айблов бегуноҳ одамнинг зиммасига юкланмаслиги керак, деди Ғанижон Холматов.
Айтиб ўтиш жоизки, бир қатор халқаро ташкилотлар ва журналистининг яқинлари Алишер Соиповнинг ўлимида Ўзбекистон махсус хизматларининг қўли борлигини айтиб келишади.
Бироқ шу кунгача расмий Тошкент бу борада ўз позициясини билдирмаган. Қирғизистон ҳуқуқ идоралари эса¸ Алишер Соипов ўлимида Ўзбекистон махсус хизматларининг иштироки борлиги ҳақида далиллар йўқлигини айтиб келади.