Озодликда ўзбек ëшлари ва сиëсат мавзуида ўтказилган мубоҳасага қўшилган тошкентлик Абдуқаҳҳор ака¸ агар ëшлар соясидан ҳам қўрқиб¸ мамлакатда бўлаëтган бедодликларга томошабин бўлиб турса¸ вазиятнинг узоқ йиллар ўзгаришсиз қолаверишидан қайғуради.
Яна президентга арз
Москвадан сим қоққан андижонлик меҳнат муҳожири гапни “Ўзбекистон президентига мурожаатим бор”, дея бошлади.
Аммо суҳбатдошимиз ўзини таништиришни истамади.
- Биз ўзимизни таништирмаймиз опа. Биз сиëсатга аралашишдан жуда қўрқамиз. Президентимизни сал ëмонлаб қўйсангиз¸ йўқ қилиб юборади. Бизда шунақа президентимиз. Демократия дейди¸ бизда йўқ демократия.
Озодлик: Шунинг учун ўзингизни таништирмаяпсиз.
- Тўғриси ўзимни таништирмоқчи эмасман опа. Ўзбекистонннинг қанча аҳолиси газ¸ свет борасида қийналиб кетаяпти. Шуни президентимиз билаяптимикан?
Озодлик: Ўзингиз нима деб ўйлайсиз? Билармикан?
- Билмадик биз. Президентимиз Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси қийналаëтганини билса керак. Сиëсат борасида калласи жуда кучли унинг ҳам. Қизининг қилган ишларини ўзи бундай нима қилиб кўрса бўладику.
Озодлик: Демак¸ билиши мумкин¸ деб тахмин қиласиз.
- Ҳа¸ шундай. Энди Тошкентнинг қорни тўқ. Асосан водий қийналаяптида. Мактаб болалари ўтин ташиб¸ қийналиб кетди. Россияда қанча аҳоли ишлаб юрибди мардикорлик қилиб. Свет борасида қишлоқда қанча одамлар қийналиб¸ мана ҳомиладор аëллар бор¸ ëш болалар бор¸ ногирон аëллар бор. Улар қийналишаяпти сувдан¸ светдан. Қишда узоқдаги ариқдан сув ташиб келишаяпти.
Озодлик: Ичимлик сувини ташиб келишаяптими?
- Ҳа. Водопровод¸ кранлар ишламаяпти. Моторлар куйган.
Озодлик: Мана шу аҳволнинг ҳаммасини президент билади¸ деб тахмин қиласиз-а?
- Президентимиз билсалар керак. 2009 йилни "Қишлоқ тараққиëти ва фаровонлиги йили" деб эълон қилинди. Шу муносабат билан қишлоққа қанақадир ëрдам қилиш керак эди. Ëрдам қилгани йўқку. Сизлар орқали шуни етказсак бўладими¸ биладими¸ билмайдими¸ шуни сизлар орқали етказасак демоқчи эдим¸ дейди Москва шаҳрида юрган андижонлик меҳнат муҳожири.
Ўзбекистонда ëшлар сиëсатга аралашсинми¸ аралашмасин?
“Эркин микрофон” эшиттиришига бугун сим қоққанлар орасида “Қурултой” эшиттиришининг сўнгги сонида тилга олинган “Ёшлар ва сиёсат” мавзуи¸ аниқроғи юқорида қўйилган саволга муносабат билдирганлар ҳам бўлди.
Шундайлардан бири Жиззахдан телефон қилган Содиқжон акадир.
- Қурултой эшиттиришида ëшлар тўғрисида гапирилди. Сиëсатга нимага аралашмайди деб. Ëшларимиз орасида ҳозир сиëсатга қизиқиш ниҳоятда камайиб кетди. Чунки ëшларимиз тирикчилик дардида юрибди. Пул топсам¸ оила қурсам деган нима бўлиб қолган. Хуллас ўғирлик қиладими¸ тўғирлик қиладими¸ бировга лаганбардорлик қиладими¸ нима қилса ҳам пул топса. Куним ўтса бўлди¸ дейдиган даражага бориб қолганда. 30-35 ëшга кириб уйланмаган ëшлар ҳам кўп. Ëшлар шунга қараб “Мен ҳам шунга ўхшаб қолмай. Тезроқ бир нарса топсам бўлди” деб сиëсат билан иши йўқ. Қизиқадиганлари ҳам борку¸ лекин уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Кимга борсин¸ нима қилсин? “Ундай эмас бундай қилишимиз керак. Бу демократия эмас¸ бу демократия” дейдиган бўлса¸ тўғридан тўғри олиб бориб тиқиб юборади. Бундан ташқари ота-она болани қайтараверади¸ бу билан яхши бўлмайди дейилди. Шахсан мен ўзимнинг фикримни айтадиган бўлсам¸ “сиëсатга аралашма” дейишдан мақсад¸ жигарбандимдан бўлган фарзанд сиëсатга аралашаман деб ўзини бир нарса қилиб қўйса¸ ота-она бечора унинг доғида куйиб қолишни хоҳламайдида. Иложи йўқлигидан айтилади. Мен ўзимнинг фарзандларимга ҳам “Ҳеч қачон сиëсатга аралашма” деб айтаман. “Ҳаққинг борми¸ талаб қилиб ол” дейман. Болаларим Худога шукур¸ талаб қилиб олади¸ дейди жиззахлик Содиқжон ака.
Худди шундай ўзбекистонлик ёшлар ва уларнинг бугунги кундаги сиёсатда иштироки борасида тошкентлик Абдуқаҳҳор ака ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришни истади ва эшиттиришда Туркиядан туриб қатнашган иштирокчи фикрини қувватлашини билдирди.
- Тўппа-тўғри гапни айтдилар. Қўрқиш керак эмас. Ëшларимизга ҳақиқий йўлбошчи бўлиши керак. Агар ëшлар ҳаракат қилмаса¸ ким ҳаракат қилади? Барибир бир ўзгариш қилиш керак¸ демоқчиманда. 60-70 ëшда сиëсатчи бўлмайдию. Давлатга қарши бирор бир нима эмаску бу сиëсат. Сиëсат менинг тушунчам бўйича хато қилинган йўлларни барқарорлаштириш. Мисол учун президентимизнинг хатолари кўпку. Нима учун буларни гапириш мумкин эмас? Конечно туҳмат қилиш¸ ҳақорат қилиш керак эмас.
Озодлик: Ўзбекистонда ëшларнинг ўз фикрини эркин билдириш имкони бор¸ деб ўйлайсизми?
- Бор.
Озодлик: Қаерда билдириш мумкин?
- Ўзимизда мумкин. Қўрқиш керак эмас демоқчиманда. Мисол учун прокуратурани олинг¸ ҳокимиятларни олинг. Ўрисчасига айтганда¸ беспредел. Шуларни кўриб туриб соқов¸ гарангга айланиб юрса бўлмайдию. Буни ҳеч ким ўзгартириб бермайдию. Имкон бор. Просто битта йўлбошчи керак. Йўлбошчи бўлмаса бўлмайди. Ëшларни бирдам қиладиган йўлбошчи йўқ. Тепада наҳотки гапга тушунадиган бўлмаса дейман. Бўлса керак. Контакт топиш керакми дейманда. Бўлмаса¸ бунақада ўзгармайди¸ дейди Абдуқаҳҳор ака.
Музлатилган заëмлар умиди ҳали музламаган...
19 январ куни сим қоққан яна бир ўзбекистонлик суҳбатдошимиз 18 йиллик муаммо – 1992 йилларда кўпчилик ўзбекистонликларнинг қўлида қуруқ қоғозга айланиб қолиб кетган собиқ СССР заёмларини тилга олди.
Бу суҳбатдошимиз ҳануз бир вақтлар қиммати бўлган қоғозларнинг яна қимматли қоғозга айланишидан ўзи каби умидворлар кўпчилик эканидан сўзлади.
- 1992 йилдан бери заëм бўйича ҳал бўлмай ëтибди. 18 йил бўлаяпти мана. Менда 20 мингга яқин бор. Менда 50 минг бор¸ менда 30 минг бор¸ дейдиган пенсионерлар¸ оддий фуқаролар бор. Халқ банкига борсангиз¸ у ерда “Ëзинглар¸ мурожаат қилинглар. Балки шу масалани кўтарар. Балки юқоридагилар ҳал қилиб берар” деяптида. Бизлар кимга ëзамиз¸ ким орқали мурожаат қиламиз. Биз билмаймиз буни.
Озодлик: Сиздаги заëмнинг ҳозирги қиймати қанча бўлади?
- Ҳозир билмайман. 200 минг бўладими¸ 2 миллион бўладими билмаймиз.
Озодлик: Ўша пайтда заëм қийматига нима берарди?
- Ҳозирги 200 минглик сигирлардан битта олса бўларди. Бошқа товар маҳсулотларидан ҳам олсак бўларди. Халқ банкида ишлайдиган кассирлардан сўраб турамиз. “Янгилик йўқ. Музлатган” дейди. Ваҳоланки 1991 йилда мустақил бўлди. Мустақил бўлгандан кейин заëмини чиқарди. Нимага энди 18 йилдан бери ҳеч ким қизиқмайди¸ газетада янгилик ҳам бермайди? Сизларда Суҳроб Исмоилов деган юрист бор-а?
Озодлик: Бор.
- Кўп гапириб турадиларда. Жуда тўғри гапни гапиради. Ана шу одам билан савол-жавоб қилсангизлар бўлмайдими? Кейин сизлардан жавобини билардик¸ дейди бу суҳбатдошимиз.
*****************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.