Ўзбек ëшларини ҳақ йўлга бошлаб келган Хайрулла Ҳамидов каби давлатга исëни йўқ йигитларни қамаш орқали ҳукуматдагилар нимага эришмоқчилигини сира тушуна олмай қолдик¸ дея мурожаат қилди Озодликка сим қоққан ўзбекистонликлар.
Жуда хунук иш бўлди...
“Эркин микрофон” эшиттиришига Фарғона водийсидан телефон қилган суҳбатдошимиз шу кунларда ҳибсда қолаётган ўзбекистонлик таниқли ёш журналист Хайрулла Ҳамидов ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришни истади.
Унга микрофон тутдик.
- Нима дей энди опажон? Кечқурун уйқу қочди шу боланинг қамалганини эшитиб. Бу Амир Темурлар¸ Алишер Навоийлар¸ бутун ўтган олимлар шунақа йигитлардан чиққан эди. Бунақада келажак авлоднинг пайини қирқиб бу авлод йўқ бўлиб кетади. Исломни кейинги авлодга етказадиганлар шунақа йигитларда. Сизларга кенг йўл очилса¸ мадрасалар ҳақиқий ислом йўлида очилса¸ Ўзбекистон гуркираб яйрайди. Олимларни ўрис йўқотиб¸ чопиб ўлдирди. Олимлар қолмаган. Мен Кипрда ишлаган одам биланм гаплашдим. Христианлар ўзининг динига содиқ экан. Биров бировни алдамас экан. Бизнинг совет давлати динни¸ олимларимизни йўқотгандан кейин кўчада биров бировга ишонмайди. Ҳамма ëлғончи. Мана ман деган қори акага борсангиз ҳам ëлғон гапиради. Мана шунақа йигитларни йўқотишаяпти. Шунақанги оратор йигитлар керак эди. Ўзбекистонга шунақа йигитлар қанча кўп бўлса¸ шунча яхши эди. Қанча мухлислари бор бу йигитнинг. Нима бўлаяпти Ўзбекистонда? Нима деган гап бу? Шунақа йигитларни қамаш инсофсизлик. Мулоқотда бўлмаганману¸ лекин яқин ўртоқларим бўлишган. Бу одам давлатга ҳеч қанақа исëни йўқ одам.
Озодлик: Сиз бу йигитни ким сифатида кўпроқ танирдингиз? Футбол шарҳловчисими ëки диний-маърифий эшиттириш ëзадиган журналист сифатидами?
- Футболга унча қизиқмайману¸ лекин бу боланинг журналистлигини билардим. Бу томонга ўтиб¸ бунчалик ўзгариб халқнинг муҳаббатини қозонгандан кейин ихлос қилиб¸ муҳаббатим тушган йигит эди бу. Бу жуда ҳам катта меҳнат эди. Бу гапни гапириш ҳаммагаяммасда. Ўзининг устида ишлаган бола эди. Раҳматли Фозил қори бор эди. У гапирарди. Фозил қоридан кейинги одам бу. Шуни эшитиб жуда таъбим хира бўлдида. Жуда хунук иш бўлди¸ дейди фарғоналик суҳбатдошимиз.
Ўзбек қизлари унча бузилгани йўқ....
Ўзини Хоразмдан Фарҳод деб таништирган яна бир суҳбатдошимиз эса Россиядан телефон қилди ва куни-кеча Озодлик радиоси орқали бу юртда юрган ўзбекистонлик хотин-қизларнинг аксарияти аҳлоқи бузилиб кетаётгани, фоҳишалик йўлига кириб кетаётгани ҳақида фикр билдирган юртдоши Жаҳонгирга эътироз билдирди.
Фарҳод: Ўтган сафар бир акамиз “Москвада қизлар ундай бўлиб кетган¸ бундай бўлиб кетган” деб гапирдида. Тўғри¸ битта-яримта бору¸ ўзбек қизлари унчалик бузилиб кетгани йўқ лекин. Катта-катта супермаркет¸ минимаркетларда ишлаб юрибди. Кўп қизлар бузилиб кетгани йўқ. У бола вообше хомхаëлга борганда. Яхши гапирмади лекин. Битта-яримта йўқ эмас бор. Нариги дунëда Худонинг олдида ўзи учун ўзи жавоб берадида. Мен ўзим супермаркетда ишлайман. Ëнимиздаги қизлар яхшигина. Бирорта болага гапирмайди. Ўзининг ишини қилади. Дамини олади. Шунақа қилиб юрадида. Мен ҳаммасини кузатаман. Ўртоғимиздан хафа бўлишди бу қизлар. Буларнинг ҳаммаси Озодликни эшитади. Опалар¸ оналар бор.
Озодлик: Шунақа яхши¸ тинчгина ишлаб юриш учун¸ биров томондан ҳақорат кўрмасдан ишлаб юришга шароит борми аëлларга?
Фарҳод: Албатта. Шароит бор Худога шукур. Келади¸ квартирасида ëтиб дамини оалди. Эрталаб яна ишига кетади. Аëл кишига қийин барибир.
Озодлик: Аëлларнинг ëрдамга муҳтож бўлиб қоладиган пайтлари бўлиб қоладида.
- Унақа жойлар ҳам бўлиб қолади. Кўп қизларимиз яхшигина ишга келиб юради. Яхши гапирмади лекин¸ дейди Фарҳод.
Россияда меҳнат қилаётган Фарҳод ўз юртдоши Жаҳонгирнинг фикрларини ўзбекистонлик хотин-қизларга ҳақорат, деб билмоқда.
Шу куни Жаҳонгирнинг ўзи яна ўша фикрлари билан бизга яна сим қоқди ва биз унга билдирилаётган эътирозларни айтдик, бунга муносабатини сўрадик.
Жаҳонгир: Анчадан бери Москвада ишлаймиз. Бу ерда ўзбек¸ қорақалпоқ ëш қизлари улар бу ерда бир нарса қилиши керакда. Бу ерда улар турклар билан¸ ўрислар билан яшаб юрибди. Буларнинг келажаги қандай бўлади? Буни ким ўйлаяпти? Биттаси стройкада ишлаяпти¸ биттаси озарбайжон билан яшаяпти¸ биттаси йўлга чиқиб тураяпти. Просто ўшаларни кўриб ўзимга обидно бўлаяпти.
Озодлик: Сиз бу ҳақда бизга олдин ҳам фикр билдирганмидингиз?
Жаҳонгир: Ҳа.
Озодлик: Шу бугун сизнинг фикрингизга Москвадан эътирозлар бўлди. “Бу йигит бир томонлама фикр билдирди. Қанча оналаримиз¸ сингилларимиз ҳалол меҳнат билан иш юрибди. Ҳаммасини фоҳишага чиқариш нотўғри. Нимага аëлларни ҳақорат қилади?” деб сизга эътирозлар билдиришди. Сиз нима дейсиз шунга?
Жаҳонгир: Энди ҳаммаси эмас. Бир жойда 100 нафар аëл бўладиган бўлса¸ шунинг 75 фоизи у ëқ¸ бу ëқда озарбайжон билан¸ турклар билан юрибди.
Озодлик: 75 фоиз дейишга асосингиз борми?
Жаҳонгир: Энди ўзим кўриб юрибман. 10 йилдан бери Москвада ишлаяпман. Битта-битта камерага¸ телефонга олиб қўйганман. Хоҳласангиз дискини олиб бориб кўрсатаман. Ўзим ресторанда ишлайман повар бўлиб. Кафега кунига 70-80 нафар қиз нето одамлар билан келади. Турклар¸ арманлар билан келади. Ўзимизнинг Ўзбекистоннинг қизлари. Буларнинг келажаги қандай бўлади деган фикр қиламан ўзимча.
Озодлик: Кафеда юрмайдиган¸ ишлаб топган пулини сақлайдиганларчи?
Жаҳонгир: Улар 25 фоиз бор. Одамга ўхшаб ишига келиб кетаëтган¸ квартирада яшаëтган¸ уйига пул жўнатаëтганлар бор. Яхшидан ëмонга айланиб кетганлар жуда ҳам кўпда. 16-17 яшар қизларга нима бор Москвада? Уйига бориб эрга тегмайдими¸ йигит топмайдими? Уйида эркак йўқми-а? Менинг бешта опам бор. Битта ўғил боламан мен. Бу ерга келиб мана пул жўнатаяпман уйга. Мен ўзим уялганимдан сизга гапириб турибманда. 25 ëшдан пастига бошқа жойга чиқиш мумкин эмас.
Озодлик: Сиз айтган таклифни тўғри¸ ҳақли таклиф деб ҳисоблайсизми?
Жаҳонгир: Албатта.
Озодлик: Балки эҳтиëж мажбур қилаëтгандир? Нима деб ўйлайсиз?
- Бу ишсизликданда. Мен ҳам Москвага ëш пайтимда келганман. 10 йилдан бери Москвадаман. Ҳозир 30 ëшимдаман. Мусулмон қизларнинг шу ерда юрганига ғурурим чидамайди. Эрга борсин¸ кўйлак тиксин¸ бозорга чиқариб сотсин¸ дейди Жаҳонгир.
Баҳолаш тизимини ўзгартириш керак....
Яна бир суҳбатдошимиз эса қашқадарёлик ўқитувчи. У ҳозирда умумий ўрта таълим мактабларида жорий этилган баҳолаш тизимидан норози экани ҳақида сўзлади.
- Бизларга жуда қийинда. Бизда ҳозир янги балли тизим. Ҳозир шу тадбиқ этилган¸ лекин ўқувчиларга фойдаси йўқ. Олдин бор эди. Олдин ўқувчига беш олса беш¸ тўрт олса тўрт қўйиларди. Ҳозир эса икки-уч балл қўйилади. Бу нарса ўқитувчига нагрузка. Журнал ҳам ўзгариб кетган. Худди бухгалтериянинг документига ўхшаб қолган. Мана чорак якунланганда жуда қийналамиз. Ëнимизда калкулятор. Йиллик ҳисобот баллини¸ тўлдирувчини ҳисоблаб чиқиш бир-икки ҳафта талаб қилади.
Озодлик: Битта синф учунми?
- Бир синф учун.
Озодлик: 30 боланинг йиллик якуний баҳосини ҳисоблаб чиқиш учун бир ҳафта кетадими?
- Бир ҳафтадан ҳам кўп кетиши мумкин. Ўқитувчига вақт йўқ. Эрталаб соат 8 да мактабга келса¸ соат 2 да дарс тугаса¸ яна мактабда туриб журнал устида ишлаш керак.
Озодлик: Таълим сифати ўзгардими шу билан?
- Йўқ¸ умуман ўзгаргани йўқ. Бу ўқитувчига нагрузкада. Айниқса чорак якунлашга. Йил якунлашга айтмаса ҳам бўлаверади. Яна бир масала. Бизларга ойликларни пластик карточкага бераяпти. Мен тоғли районда ўқитувчиман. Ойликни пластикка ëзиб бераяпти. Қишлоғимизда банкомат¸ магазинларда терминаллар йўқ. Район центрига мен 2000 сўм тўлаб боришим керак. Ўқитувчилар билан район марказида иккита магазинни ахтариб топдик. Қуруқ продукта берар экан. Продукта ҳам ққанд маҳсулотлари. Ëғ маҳсулотлари йўқ. Гўшт¸ кийим-кечак олмоқчимиз десак¸ “Бошқа район марказига боринглар. Ўша ерда очилган” дейишди. У ерга бориш учун яна 2000 сўм сарфлашимиз керак. Агар пул қилмоқчи бўлсангиз¸ 100 мингга 15 фоиз деди. Бу бўлмайди. Ойликни пластикка ўтказган. Банклар кўп магазинлар билан ҳамкорлик қилиб¸ кўп фойда кўраяпти¸ дейди қашқадарëлик ўқитувчи.
**********************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.