Қирғизистонда чегараларни комплексли бошқарув стратегияси ишлаб чиқилаяпти. Янги стратегия мамлакатнинг қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишга ҳам хизмат қилиши айтилмоқда.
БМТнинг Тараққиёт дастури вакили, Европа комиссияси чегара хавфсизлиги бўйича БОМКА дастурининг Қирғизистондаги раҳбари Руслан Байиштегиннинг айтишича, мазкур стратегия асосида Қирғизистон чегараларини Европа андозасида бошқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
- Ҳукумат топшириғи билан Миллий координацион марказ тузилди. Унга ҳар бир вазирликдан вакиллар қўшилган. Улар айни пайтда стратегияни ёзиб битиришаяпти. Бунинг учун мутахассислар чет давлатларга бориб, Европа давлатларида бу борадаги ишлар билан танишиб келишди. Стратегия тайёрлаб бўлингач, вазирликларда муҳокама қилинади. Шундан сўнг у ҳукумат томонидан маъқулланиши керак. Стратегия чегарага алоқадор кўплаб масалаларни қамраб олган. Биринчи навбатда, бу хавфсизликни кучайтириш, чегараларни бошқаришда ислоҳотлар олиб бориш масалаларига дахлдор. Шулар асосида келажак келажакдаги 10-15 йилга тегишли органлар бажариши керак бўлган ишлар режаси ишлаб чиқилади. Буларнинг барчаси чегараларни бошқаришни яхшилаш мақсадида қилинмоқда, дейди Руслан Байиштегин.
Унинг айтишича, Қирғизистон чегараларини комплексли бошқарув бўйича тайёрланаётган янги стратегия қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон билан сўнгги пайтларда юзага келаётган чегара муаммоларинини ҳал қилишда ҳам бевосита бўлмаса-да, билвосита хизмат қилади.
Қирғизистонлик мустақил кузатувчиларга кўра, Қирғизистонда чегара билан боғлиқ муаммолар асосан мамлакатнинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан қўшни бўлган жанубий ҳудудларида юзага келади.
Масалан, “Регнум” ахборот агентлиги маълум қилишича, куни кеча Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакиллари учрашувида қирғиз чегарачилари Наманган вилояти Чуст туманида истиқомат қилувчи ўзбекистонликнинг Қирғизистон ҳудудига ўтиб кетган эчки подасини қайтариб берган.
Ахборот агентлигининг ёзишича, Қирғизистоннинг Олабуқа тумани Кўктош чегара заставаси ҳарбийси чегара яқинида ўтлаб юрган эчки подасини ўз ҳудудига ҳайдаб ўтиб кетган ва пода эгасига, агар эчкиларни қайтариб олишни истаса, 80 000 ўзбек сўми бериши лозимлигини айтган.
Маълум бўлишича, мазкур воқеадан бир неча кун аввал ушбу чегара ҳудудининг Ўзбекистон тарафида ўтлаб юрган подага Қирғизистон фуқаросига тегишли тўртта қўзичоқ қўшилиб кетган. Орадан бир оз вақт ўтиб, қўзилар эгасига қайтарилган. Бироқ қирғиз фуқароси қўзиларини алмаштириб қўйишганини айтиб, қирғиз чегарачиларидан мукофот эвазига ўз қўзиларини қайтаришда ёрдам беришини сўраган. Шу сабабли қирғиз чегарачиси Ўзбекистон фуқаросининг эчки подасини ўз ҳудудига ҳайдаб ўтган.
Бу қирғиз-ўзбек чегарасида юз бераётган кўплаб можароларга биргина мисол. Сўнгги пайтларда шу каби муаммолар кўпайганидан Қирғизистон расмийлари ҳам хавотирда. Шу важдан 2009 йил кузида чегара хизмати пойтахт Бишкекдан Қирғизистоннинг жанубий пойтахти Ўш шаҳрига кўчирилган.
Мутахассисларга кўра, Қирғизистон чегара хизматининг Ўшга кўчирилиши билан мазкур хизмат масъуллари муаммоли ҳудудларга яқин бўлади. Қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон билан давлат чегараларининг тўла аниқлаб олинмагани, Афғонистон ва Покистондаги вазиятнинг оғирлиги кабилар чегарачилардан доимо хавфли ҳудудларда бўлишни талаб қилади:
- Давлат манфаатини бевосита шу ернинг ўзида ҳимоя қилиш керак. Негаки, биринчи навбатда, Афғонистон ва Покистон тарафидан хавф бор. Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралар делимитацияси ва демаркацияси масалалари ҳам тўла ҳал қилинмаган. Қозоғистон ва Хитой билан эса чегара масалалари ҳал қилинган. Шунинг учун марказий аппаратнинг жанубга кўчирилишини вақт тақозо қилмоқда, деган эди Қирғизистон чегара хизмати жанубий бўлими бошлиғи Ақилбек Нишонов ўтган йили журналистлар билан суҳбат чоғида.
Мутахассисларга кўра, Марказий Осиё давлатлари Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг ўз чегараларини аниқлаб олишга ҳаракат қилиб келади. Қирғизистонда эса иқтисодий қийинчилик сабабли бу масалада муаммолар мавжуд:
- Марказий Осиёнинг барча давлатлари ўртасидаги чегаралар ҳозиргача ҳал қилиб олингани йўқ. Бу албатта иқтисодий имкониятлардан келиб чиқади. Ҳар бир давлатнинг иқтисодий имконияти ўзининг иқтисодий мустақиллигини тезроқ ҳал қилишига ёрдам бериши керак. Афсуски, Қирғизистондаги имкониятлар чегараланган бўлгани учун чегара масалаларини ҳозиргача ҳал қилиб бўлмаяпти, деди ўшлик сиёсий таҳлилчи Ғанижон Холматов.
Маҳаллий таҳлилчилар мамлакат иқтисоди чегара муаммоларини ҳал қилиш имконига эга бўлмагани учун Қирғизистон халқаро ташкилотлар кўмагидан фойдаланишга мажбур бўлаётганини айтадилар. Чунки давлат чегараларининг тўла аниқлаб олиниши Қирғизистоннинг қўшни мамлакатлар билан чегара можароларига чек қўяди ва давлатлараро муносабатларини мустаҳкамлайди.