Айни кунларда Тоштурмада сақланаëтган таниқли футбол шарҳловчиси ва диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулла Ҳамидов яқинларининг айтишича¸ Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216-моддаси бўйича айбланаëтган Хайрулла устидан бораëтган тергов ниҳоясига етиб қолган.
Бу ҳақда 15 феврал куни Хайрулла Ҳамидовнинг онаси Муқаддас ая маълум қилди.
Озодлик: Ассалому алайкум.
Муқаддас ая: Ваалайкум ассалом.
Озодлик: Муқаддас опа¸ сизмисиз?
Муқаддас ая: Ҳа. Ким бу?
Озодлик: Озодлик радиосидан журналист Абдулла Искандарман.
Муқаддас ая: Яхшимисизлар болам.
Озодлик: Ўзингиз яхшимисиз? Бугун Хайрулланинг суди бўлиши керак эди. Шунга хабар олайлик деб телефон қилаëтган эдик.
Муқаддас ая: Шуни пойлаб ўтирибмиз энди. Ҳали ҳеч нарса бўлмади. Бугун-эртага терговнинг охирги куни дейишган. Ҳали хабар келгани йўқ.
Озодлик: Суд йўқми бугун?
Муқаддас ая: Йўқ¸ бугун суд эмас. Сизлар суд деб нотўғри тушунибсизлар. Бугун-эртага терговнинг охирги куни. Қачон суд бўлиши¸ бошқаси ўшанда маълум бўлади энди. Биз ҳам ҳеч нарса била олмаяпмиз. Эрталабдан бери “Бир хабар келиб қолса¸ борсак бўлади” деб пойлаб ўтирибмиз.
Озодлик: Мана шу бир-икки кун ичида бориб учраша олдингизларми?
Муқаддас ая: Йўқ. учрашиш йўқ. Терговда умуман кўрсатмайдию. Бугун Тоштурмага бориб иссиқ кийим-кечакларини бериб келишди. Кун совиб кетдию. Шу кун ëки эртага терговга олиб келса учрашамиз деб турибмиз Худо хоҳласа.
Озодлик: Адвокат билан ҳам гаплашиб кўрамиз ҳали.
Муқаддас ая: Гаплашинг. Адвокат билан гаплашсангиз айтади.
Озодлик: Муқаддас опа¸ бардам бўлинг.
-Хўп¸ соғ бўлинг болам. Раҳмат каттакон¸ дейди Хайрулла Ҳамидовнинг онаси Муқаддас опа.
21 январ куни ҳибсга олинган Хайрулла Ҳамидов дастлаб Тошкент вилоят Ички Ишлар бошқармаси ҳибсхонасида сақланди, айни пайтда Тоштурмага ўтказилган. Хайрулла ва айни иш бўйича олинган яна 6 шахсга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216-моддасига мувофиқ “ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек, бундай бирлашмалар ёки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш” айби қўйилмоқда.
Журналистнинг яқинлари берган маълумотларга кўра, Хайрулладан бироз муқаддам қўлга олинган 6 шахс Тошкент вилоят Чиноз туманида истиқомат қилувчи фуқаролардир. Уларнинг Хайрулла мазкур туманда иштирок этган ақиқа маросими иштирокчилари экани ва улар журналистдан бироз муқаддам ҳибсга олингани айтилмоқда.
35 ёшли Хайрулла Ҳамидов қатор йиллар мобайнида “Ўзбекистон футболи”, республика телевидениесида мухбир ва спорт шарҳловчиси бўлиб ишлаб келган. Айни пайтда у футболга бағишланган “Интерфутбол”, “Чемпион” газеталарида ўз мақолалари билан чиқаётган эди.
Хайрулла Ҳамидов Тошкентдаги “Наврўз” радиоси орқали эфирга узатилган “Холислик сари” эшиттириши, кейинчалик эса “Одамлар орасида” газетасидаги фаолияти билан ўзбекистонликлар орасида шуҳрат қозонган.