Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон божхонаси ходимини чегарани бузгани учун қўлга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбадан олинган маълумотга таяниб, Регнум ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Регнум ахборот агентлигинингёзишича, воқеа 12 феврал куни Фарғона вилоятининг Қувасой туманида рўй берган бўлиб, чегарани Қирғизистон Божхона хизмати майори, 37 ёшли Зина Сокиева бузган.
Бу маълумотни Озодликка тасдиқлаган Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизмати расмийси Салқин Абдиқариеванинг айтишича, воқеа содир бўлган куни воқеа жойида қирғиз-ўзбек чегарачилари учрашуви бўлиб ўтган ва масала ўша ернинг ўзида ҳал қилинган.
Салқин Абдиқариева Қирғизистон божхона ходими, хабарда айтилганидек, чегарани ноқонуний бузмаганини қўшимча қилди:
- Унинг ҳужжатларини узоқ вақт текширишган ва бу унинг асабига текккан. У ўзбек чегарачиларига бақириб, уларни ҳақорат қила бошлаган. Ахир расмийларни ҳақорат қилиш нотўғри-ку, айниқса қардош давлатникини, тўғрими? Улар ранжиган ва шу йўл билан уни озгина жазолашга қарор қилишган, деди Салқин Абдиқариева.
Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизмати расмийси бу воқеани маиший миқёсда бўлиб ўтган воқеа сифатида баҳолади ва айни пайтда Қирғизистон божхона ходимига нисбатан ҳеч қандай текширувлар бўлмаётганини айтди.
Регнум хабарида агентликка бу ҳақда маълум қилмиш Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба воқеани шарҳлар экан, Қирғизистондаги куч ишлатар идоралар ходимлари Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан контрабанда моллари ўтказувчиларга тез-тез ҳомийлик қилиб туради, деб билдирган.
Ўзбек-қирғиз чегара масалаларини мунтазам ўрганиб борувчи, ўшлик мустақил кузатувчиларидан бири ҳам бу фикрга қўшилади ва айни пайтда чегарадан ноқонуний мол олиб ўтадиган контрабандачиларга ўзбек чегарачилари ҳам ҳомийлик қилишини айтади:
- Ўзбек-қирғиз чегарачилари контрабанда юкларини ўтказишда бир-бири билан ҳамкорлик қилишади. Чегара атрофидаги айланма йўлларда чегарани у ёғида турган чегарачи ҳам, бу ёғида турган чегарачи ҳам юк ўтишидан, одамлар ўтишидан жуда манфаатдор. Улар чегарани бизнес марказига айлантириб олишган. Оддий фуқаро арзимаган 5 кило ҳўл мева билан албатта қўлга тушади, унга нисбатан жазолар кўрилади. буни йўқ қилишнинг иложий йўқ, деб ўйлайман. Сабаби бу ерда иккала тараф ҳам манфаатдор. Масалан, ўша айланма йўллар орқали бензин ташувчи машиналарда бензинлар бу ёққа чиқади, қанча-қанча юклар у ёққа ўтади, буларнинг бошида албатта чегарачиларнинг ўзлари турибди, дейди исми ошкор этилишини истамаган суҳбатдошимиз.
Айтиб ўтиш жоизки, 2010 йилнинг икки ойи қирғиз-ўзбек чегарасида жамоатчилик эътиборига тушган бир неча можаро юз берди.
Қирғизистон Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Мирослав Ниёзов фикрича, қирғиз-ўзбек чегараларида юз бераётган сўнгги воқеалар чегара масалалари давлат раҳбарлари даражасида ҳал қилиниши керак бўлган муаммога айланиб бораётганидан далолат беради:
- Қирғизистон ҳукумати раҳбарларининг бунга эътиборсизлик қилаётгани бу муаммони кейинчалик янада чигаллашишига сабаб бўлади. Яқинда қирғиз чегарачисини отиб, Ўзбекистонга олиб кетишди, ҳозир ҳам чегарада қанча муаммолар чиқаяпти. Ўзбекистон томонидан Қирғизистонга нисбатан агрессив сиёсат бўлмоқда, дейди Мирослав Ниязов.
Айни пайтда қўшни мамлакат чегарачиларини айблаш амалиёти Ўзбекистонда ҳам бор. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари қирғиз расмийларини январ ойида ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим нуқталарига махсус топшириқлар бажарувчи гуруҳларни юборганликда айблаб чиққанди.