Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган ўзбекистонлик тутқунлар¸ асосан¸ чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик, турли диний оқимларга аъзолик ва бангфурушликда айбланиб қўлга олинганлардир.
Қирғизистон қамоқхоналарида сақланаётган ўзбекистонликлар орасида узоқ йиллардан буён жазо муддатини ўтаётганлар ҳам бор.
Ўз исмини ошкор қилинишини истамаган самарқандлик йигит 1999 йилдан буён Қирғизистон қамоқхоналаридан бирида жазо муддатини ўтаяпти.
Узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган бу йигит ўзини бегуноҳ, деб ҳисоблайди:
- Мен ўзи Самарқанддан бўламан. 10 йилдан бери ўтирибман. Қирғизистонга шахсий ишлар билан келганман. Ҳужжатларим йўқлиги учун гумонланиб қўлга тушдим. Қўлимда ҳужжатларим бўлмагани сабабли бўйнимга йўқ нарсаларни қўйиб, бўҳтонларни чаплаб охири ҳукмни ҳам чиқаришди. Муддатини умрбод деса ҳам бўлади.
Озодлик: Сизга қандай айбловлар қўйилган?
- Ҳукуматга қарши деган, террорчилик, бандитизм деган моддалар. Бўйнимга энг оғир моддаларни қўйишган, деди суҳбатдошимиз.
Унинг айтишича, у қамоққа олинганидан кейин ўша пайтдаги қамоқхона ходимлари бирон-бир жойга ариза ёзишга ёки адвокат билан учрашишга рухсат бермаган. Энди эса у тақдирга тан бериб ўтирганини айтади.
Суҳбатдошимиз ўзи ўтирган қамоқхонада туҳмат билан узоқ йилларга қамалган ўнга яқин ўзбекистонлик борлигини ҳам қўшимча қилди.
Маълумотларга кўра, Қирғизистон қамоқҳоналарида шу кунда 68 та ўзбекистонлик бор. Биз ўзбекистонлик фуқароларнинг қандай жиноятлар содир этгани учун Қирғизистонда қамоққа олингани тўғрисида тўлароқ маълумот олиш мақсадида мамлакат жазони ўташ давлат хизмати матбуот хизматига қўнғироқ қилдик. Бироқ давлат хизматининг матбуот котиби Сергей Сидоров бу борада ҳозирча ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини, бу тўғрида маълумот йиғиш учун вақт кераклигини айтиб, бизга бир неча кундан кейин кўнғироқ қилишни маслаҳат берди.
Бишкекдаги “Қилим шами” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази Қирғизистон жазони ўташ маҳкамаларида мониторинг олиб борган.
- Қирғизистон жанубида асосан “Ҳизбут-Таҳрир”га алоқадор ёки чегарани ноқонуний кесиб ўтганлар қўлга олинади. Боткен томонларда кўпинча аёллар қўлга олинаяпти. Улар гиёҳванд моддалар билан ушланаяпти. Чет эл фуқаролари шу каби турли сабаблар билан қамалмоқда. Биз Хитой фуқаролари бўлмиш уйғурларнинг қамалганини биламиз, турли сабаблар билан қамалган ўзбек фуқаролари ҳам бор, дейди “Қилим шами” раҳбари Азиза Абдурасулова.
Жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров Қирғизистон қамоқхона ва ҳибсхоналарида сақланаётган ўзбекистонликлар орасида аёллар ҳам борлигини, улар турли таҳқирларга учраётганини айтади:
- Султонпошша Баҳодирова деган қиз 2009 йилнинг январ ойида Бозорқўрғон туман ички ишлар бошқармаси вақтинча сақлаш изоляторида кўзи ёриди. У қиз ўғирликда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Биз қўлимиздан келган барча ҳаракатларни қилдик. Бироқ у аввал Андижонда ҳам судланиб, шартли равишда қамоқ жазосига ҳукм қилинган экан. Ўша ҳужжатлар олингани сабабли Бозорқўрғон туман суди уни озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди, дейди Азимжон Асқаров.
Ҳуқуқ фаолига кўра, бу қиз ҳозирда ёш боласи билан Ўш шаҳридаги қамоқҳонада ўтирибди.
- Аввал у Бишкекдаги аёллар колониясида ўтириб келди. Ҳозир Ўшдаги 5-тергов ҳибсхонасида ўтирибди, дейди Азимжон Асқаров.