2007 йилнинг октябрида номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилган ўшлик таниқли журналист Алишер Соиповнинг ўлими юзасидан Ўш шаҳрида бўлиб ўтаётган маҳкама мажлиси учинчи маротаба бошқа кунга кўчирилди.
2010 йилнинг 17 феврал кунига белгиланган маҳкамада давлат айбловчиси Қувонич Машаев Алишер Соиповни отган кишини кўрган гувоҳлар учинчи маротаба маҳкамага келмагани айтиб, суд раисидан маҳкамани 20 февралга қолдиришини сўради.
Бироқ давлат айбловчисининг бу илтимоси юзасидан жабрланувчи ва айбланувчи тараф норозилик билдирди:
- Нима учун Ўш шаҳар суди гувоҳларни чақиртириб келолмайди? Менда судга ишонч қолмади, давлат органларига ишонч қолмади. Мени умидим сўнди, деди марҳум журналистнинг отаси Авазбек Соипов Озодлик радиоси қирғиз хизматига берган суҳбатида.
Маҳкаманинг бошқа кунга қолдирилганидан норози бўлган айбланувчи Абдуфарид Расуловнинг адвокати ўз ҳимоясидаги шахснинг журналист ўлимига алоқадор эмаслигини, шу пайтгача бегуноҳ қамоқхонада ётганини айтади:
- Абдуфарид Расуловнинг Соипов ўлимига мутлақо алоқаси йўқ. Уни танимайди ҳам. Уни калтаклаб, бўйнига айб қўйишган, деди адвокат Зина Алимбекова.
Унинг айтишича, Абдуфарид Расулов Алишер Соиповни умрида кўрмаган ва буни тасдиқловчи гувоҳлар бор.
Айтиб ўтиш керакки, Алишер Соиповнинг отаси Авазбек Соипов аввалги маҳкамалардан бирида ўғлини ўлдирганликда айбланиб судланаётган Абдуфарид Расуловнинг ўғли ўлимига алоқаси борлигига ишонмаслигини айтган. Авазбек Соиповнинг журналистларга берган суҳбатларида айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур жиноят ишини тезроқ ёпиш учун айбни бу ишга алоқаси бўлмаган одамга юкламоқчи бўлаяпти.
Қирғизистон расмийларига кўра, 2009 йилнинг 24 февралида Боткен вилоятининг Лайлак туманида Абдуфарид Расулов исмли шахс қўлга олинган. У қўлга олинганида ёнидан рақами ўчирилган Макаров маркасидаги пистолет ва катта миқдорда гиёҳванд моддалар топилган.
Ўшанда Ички ишлар вазирлиги жиноий экспертиза маркази баллистик экспертиза ўтказган ва экспертиза натижалари Расуловдан мусодара қилинмиш қурол билан Алишер Соипов ўлдирилганини кўрсатган. Расулов сўроқ қилинганида, қуролни Тожикистон фуқароси Фаррух Шораҳматуллаевдан олганини айтган.
Айни пайтда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг 14 январ куни Алишер Соипов ўлимига алоқадорликда гумонланмиш яна бир тожикистонлик шахс ҳам қўлга олингани маълум қилганди.
- У одам бугунги кунда Тожикистон Республикасидан топилиб, қўлга олинди. Бугунги кунда унинг экстрадицияси бўйича ишлар олиб борилмоқда. Уни Тожикистон бизга берадими-бермайдими, ёки биз жиноят ишини ўша ерга олиб бориб, уларга берамизми - шу масалалар бугунги кунда ҳал қилинмоқда, деган эди Қирғизистон Ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев январ ойида мамлакат парламентида қилган чиқиши чоғида.
Айни пайтда Алишер Соиповнинг отаси Авазбек Соипов Тожикистонда қўлга олингани айтилаётган Фаррух Шораҳматуллаевнинг ҳам Алишернинг ўлимига алоқаси борлигига ишонмайди:
- Ўша Шораҳматуллаев, бошқа ҳаммаси - бу подставной лицолар. Шу, бошқа гапим йўқ. Шораҳматуллаев деганини мен давно биламан кимлигини, уям подстава. Расулов Абдуфарид деганиниям биламан давно, подстава уям. Ишонмайман, бунга менинг асосли далилларим, етарли фактларим бор. Подстава бу, деган эди Авазбек Соипов Озодликка берган суҳбатида.
Ўшлик таниқли журналист Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябр куни Ўшнинг марказий кўчаларидан бирида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган эди.
Мазкур воқеа Қирғизистон ва халқаро жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлганидан сўнг унинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноий ишни Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев ўз назоратига олган.
Айтиб ўтиш жоизки, бир қатор халқаро ташкилотлар ва журналистининг яқинлари Алишер Соиповнинг ўлимида Ўзбекистон махсус хизматларининг қўли борлигини айтиб келишади.
Бироқ шу кунгача расмий Тошкент бу борада ўз позициясини билдирмаган. Қирғизистон тарафи эса Алишер Соипов ўлимида Ўзбекистон махсус хизматларининг иштироки борлиги ҳақида далиллар йўқлигини айтиб келади.