Хайрият, олдиндан яхшилаб пиширилган режа асосида ғишт қолипдан осон кўчди.
Яхлит операцияни бир-бирини танимайдиган, бир-бирининг қилмишини хаёлига ҳам келтирмайдиган “Кўппак” ва “Қопоғон” гуруҳининг автоном ячейкалари ўйлаганимдан ҳам зиёда этиб амалга оширди. Хусусан, Икс ячейкаси ярим тунда Ғафур Ғулом ҳайкалини кўчириб қўғирчоқ театри ёнидаги “Ёдгорлик мозори”га элтиб ташлади; Игрик ячейкаси собиқ Мирзо Улуғбек боғидаги постаментга ёғочдан ясалган Чучелони келтириб ўрнатиб кетди; Альфа ячейкаси Чучелога бошдан-оёқ қора мой (кислота аралаштирилган) сепиб ўт қўйиб юборди; Бетта ячейкаси ёнғинни ўчираётган пожарниклар қиёфасида Чучелонинг батамом ёниб кул бўлишини таъминлади. Тарихдан маълумки, Рейхстаг ҳам, Чўлпон номидаги кинотеатр ҳам худди шундай усулда ёқиб юборилган.
Ҳайкалтарош Илҳом Жаббор “Ёдгорлик мозори”да Ғафур Ғулом ҳайкалининг бошини синдириб олиб ўрнига Уйғуннинг бошини ўрнатяпти. Эгнидаги костюмини сидириб олиб, елкасига астарсиз юпқа чопонни елвагай ташлаб, кўкрагига Олтин юлдуз нишонини қадаб қўяди. Чунки Уйғун умрининг охирларида Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган экан.
Худо хоҳласа, Ҳосил байрами арафасида Ғафур Ғулом ҳайкали ўрнига Уйғуннинг ҳайкалини тантанали равишда ўрнатамиз. “Ғафур Ғуломнинг янги ҳайкали тайёр бўлгунча унинг ўрнида яқин сафдошининг ҳайкали ватинча туриб туради”, деб халққа тушунтирамиз. Ўйлайманки, ётиғи билан тушунтирилса, халқ ҳар қандай ёлғон гапга ҳам чиппа-чин ишонади. Кейин бу жойда илгари Ғафур Ғуломнинг ҳайкали бўлганини ҳам эсидан чиқариб юборади. Қўймижоз халқнинг хотираси ҳаминқадар бўлади; ҳатто нонуштада нима еганини ҳам эслай олмайди. Чунки нонуштада нон ва чойдан бошқа ҳеч нарса емайди. Оч халқнинг хотираси оҳори тўкилган кўйлакка ўхшайди: ташлаб юборишга кўз қиймайди, янгисини харид қилишга эгасининг қурби етмайди. Ана, Инқилоб хиёбонида илгари фон Кауфманнинг ҳайкали турганини ҳозир ким билади? Кейин айнан ўша жойда Сталинга ҳайкал ўрнатилганини биладиган одамлар, эҳтимол, онда-сонда учраб қолар. Истиқлолдан кеийн Карл Маркснинг боши бир кечада ғойиб бўлиб қолганини ҳатто ўзим ҳам пайқамай қолганман. Ғафур Ғулом ҳам ўз-ўзидан унутилади. Қор ёғса излар босилиб кетади. Хотира ҳам қор остида қолган мушук изларига ўхшайди.
Шу кунларда Пароканд енг шимариб ишга киришган: “ХХ асрнинг 30-йилларида Уйғун лирикаси” мавзусида пешма-пеш мақола ёзиб вақтли матбуотда эълон қилдиряпти, телекўрсатувлар ташкил этяпти; шоирнинг “Назир отанинг ғазаби” шеърини ўзбек, рус, инглиз, олмон, хитой, тожик, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, туркман, бошқирд, авар, эстон, чех, словак, болгар, можор, чукча, япон, эскимос, ҳинд, араб, яҳудий тилларидаги нусхаларини алоҳида битта рангли китоб қилиб нашр эттирди. Битта шеърга бундан ортиқ мукофот бўлмас, бундан ортиқ эҳтиром бўлмас!
Нисбатан олинса, Уйғун хийла бетараф фигура бўлса керак деб ўйлардим. Адашган эканман, шекилли. Столимга келиб тушган маълумотларга қараганда, Уйғун ҳам 37-йилларда авж олган репрессия даврида бекор ўтирмаган экан: у бир қатор шоир-ёзувчиларнинг қамалиб йўқ бўлиб кетишига астойдил ҳисса қўшган кўринади. Айниқса, ўз шогирди Усмон Носирнинг умрига бевосита зомин бўлган деган гапларда жон борга ўхшайди. Сабабини суриштирсам, Усмон Носир Ёзувчилар боғида официантка бўлиб ишлайдиган рус хотин-қизларига доим тегажоқлик қилиб юрар экан. Бир куни катта даврада: “Уйғун ака, уйланмоқчи бўлсангиз, келинни Қўқон ёки Марғилон томонлардан қидириб кўринг. Хоҳласангиз, ўзим сизга онаси ўпмаган бирорта қиз топиб бераман.
Бироқ, зинҳор-базинҳор официанткага уйланманг, чунки официанткаларни ижодкорлар сидирғасига қўлдан ўтказган, фақат битта сиз четда қолгансиз, холос”, дейди. Бу гап устозга оғир ботади. Натижада устоз-шогирднинг ораси бузилади. Устоз ўз ниятидан қайтмайди, Усмон ҳам устозидан юз ўгиради. Қатли ом бошланган кезлари устоз-шогирд аллақачон юзкўрмас душманга айланган экан. Аммо НКВДга доносни Уйғун эмас, Ғайратий битта дафтарни тўлдириб ёзиб беради. Уйғун эса орқадан “ҳорма, бор бўл!” деб туради. 1944 йилда Усмон Носир амнистияга тушиб оқланадиган чоғларда ҳам Уйғун тўнини тескари кийиб олади. “Жувормарг ўладиган шоир жувормарг ўлиши керак!” деган гапни Уюшма раиси бўлмиш Ҳамид Олимжон айтганми ёки бу гап Уйғундан чиққанми, ҳартугул, автори аниқ эмас. Лекин шундай гап бўлган. Усмон Носирнинг онаси Уюшма остонасини муштлаб: “Боламни жувормарг қилган итларнинг бошига ҳам боламнинг куни тушсин!” деб қарғаб кетади.
Ҳамма иш хамирдан қил суғургандек осон кўчди деб ўйлаган эдим. Яна ишкал чиқди. Оббо! Энди авж олган кампанияга тормоз берсам, халқ нотўғри тушуниши мумкин. Қолаверса, чумчуқдан қўрққан одам тариқ экмайди.
Шошмаслик керак. Арқонни узун ташлаб қўйган маъқул. Балки, Усмон Носир шахсан ҳеч кимга тегажоқлик қилмагандир? У шунчаки омади гапни айтган бўлиши ҳам мумкин-ку?! Шоир халқи доим бўрттириб гапиради, улар гапга тўн кийдиришни яхши кўради... Устоз-шогирд орасида рўй берган зиддиятни ҳазилга буриб юбориш лозимга ўхшайди. Шунда сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Бу борада Парокандга махсус кўрсатма бераман.
Аслини олганда, Усмон Носир кимга тегажоқлик қилган?