Европа иттифоқи Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари паймол этилишига ташвиш билдирди. Бу борада 23 феврал куни Брюсселда бўлиб ўтган Евроиттифоқ ва Қирғизистон муносабатларига бағишланган учрашувда сўз борди.
Европа иттифоқи вакиллари билан учрашган Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Қадирбек Сарбаев бошчилигидаги қирғиз делегацияси Брюсселдаги йиғинда инсон ҳуқуқлари борасида сўз боргани тўғрисида жамоатчиликка ҳозирча маълум қилмади. Улар икки томонлама учрашувда савдо-иқтисод, ўзаро борди-келди, хавфсизлик каби масалар муҳокама қилинганини маълум қилишди.
Бироқ Евроиттифоқ вакиллари тарқатган хабарга мувофиқ, учрашувда иттифоқ Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятга ташвиш билдириб, қирғиз ҳукуматини бу муаммога тез орада эътибор қаратишга чақирган.
Айни пайтда қирғизистонлик бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият ночорлаганини таъкидлаб, Евроиттифоқнинг ташвишланишига асос борлигини айтишмоқда:
- Евроиттифоқнинг ташвишланишини тўғри деб ўйлайман. Сабаби 2009-2010 йилларда кўплаб фактлар кузатилди. Журналистларни калтаклаш, сиёсий фаол одамларга ката босим бўляпти. Ўз фикрини эркин билдирганлар ҳам таъқиб қилинаяпти. Оддий фуқароларга ўз муаммоларини ҳукуматга етказиш имконияти қолмади, - дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдрасулова.
Унинг айтишича, мухолифат сиёсатчиларининг қамалиши, ҳақиқатни ёзган журналистларнинг ўлдирилиши бўйича фуқаровий жамият овози ҳалқаро ташкилотларга етмоқда.
Қирғиз парламенти депутатларининг аксарияти эса Қирғизистонда қўшни мамлакатларга нисбатан инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги мавжуд деган фикрда.
- Инсон ҳуқуқлари масаласида кўп яхши ишлар бўлаяпти. Буни ҳеч ким инкор қилмайди. Бироқ журналистларни ўлдирган одамларнинг топилмаётгани, албатта, ачинарли. Яхши томонларини айтсам, нодавлат ташкилотларининг эркинлиги, хоҳлаган одамлар митингларга чиқишяпти. Мана, Олойда, Норинда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишяпти, митинг орқали. Бунинг барчасини эркинлик, деб айтсак бўлади, - деди Қирғизистон парламентидаги “Ақ Жўл” фракцияси вакили Жанқўрўз Қаниметов.
“Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият яхши”, дегувчилар вазиятни Ғарб ёки Европага эмас, қўшни Ўзбекистон ва Қозоғистонга солиштирадилар. Айрим мустақил кузатувчилар фикрича, Қирғизистонни мунтазам ушбу авторитар давлатларга солиштириш оқибатида мамлакат обрўли халқаро ташкилотларнинг қора рўйхатига кириб, эркин эмас мамлакат бўлиб қолди.
Ёш сиёсатчи Урмат Қазақбаев, ўтган йили юзлаб ёшлар орасида савол-жавоб ўтказиб, натижада мамлакатда инсон ҳуқуқлари кун сайин ночорламоқда, деган ҳулосага келганини айтади:
- Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари аввалги йилларга нисбатан кўпроқ бузилиб, ночорлаб боряпти. Масалан, қанча журналистлардан айрилдик. Айрим сиёсатчилар ўлдирилди. Қирғизистонда 2009 йилда инсон ҳуқуқларини бундан аввалги йилларда кузатилмаган даражада паймол қилиш ҳолатлари содир бўлди. Биз ортга қадам қўйдик, - деди Урмат Қазақбаев.
Айтиб ўтиш жоизки, Қирғиз ҳукуматини аввал ҳам бир қатор халқаро ташкилотлар инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятга эътибор қаратишга чақирган.
Ҳюман Райтс Вотч такшилотининг 2009-йилда инсон ҳуқуқларининг дунёдаги аҳволи тўғрисида ҳисоботида Қирғизистонда ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларни таъқиб қилиш кучайгани қайд этилган. Ўтган йили Фридом Хаус ташкилоти Қирғизистонни эркин бўлмаган мамлакатлар қаторига киритган.