Ўзимга ўзим дам олиш куни эълон қилиб сайрга чиқдим.
Боғда Аҳмад Хоразмий чилонжийдани қоқиб бўз тўшама устига ёйиб саралаётган экан. Каптар тухумидек сип-силлиқларини офтобга суриб, буришиб қолган қисмини салқин томонга уюб қўяр эди.
-Ҳорманг энди, – дедим йўлнинг четига чўнқайиб.
Тўшама устида эмаклаб юрган Аҳмад Хоразмий илкис бошини кўтариб бирпас манга тикилб қолди. Сўнг бирдан жилмайиб қаддини тиклади.
-Э-э, саломат бўлинг, ёшулли, саломат бўлинг! – Майсазор бўйлаб йўлкага чиқди. Сўрашдик. – Қаранг, Хизрни йўқласам бўлар экан, шу тобда кўнглимдан ўтказган эдим.
-Бўрини йўқласангиз, қулоғи кўринади-да! – деб кулдим.
-Йўқ-ай, йўқ-ай, ундай деб одамни уялтирманг, ёшулли! – Чап қўлида ҳовучлаб турган уч-тўрт дона чилонжийдани узатди.
Чилонжийдани олиб ўрнимдан турдим: ҳув нарида туфлисининг боғичини боғлаётган киши бўлиб ўриндиққа чап оёғини тираб энгашиб турган адъютантимга кўз қирини ташладим. У боғични туфли қўнжига қистириб дарҳол ёнимга етиб келди. Кафтимни очиб чилонжийдаларни кўрсатдим. Адъютантим бир донасини олиб оғзига солди, уч-тўрт марта ямлаб ютиб юборди. Билагимдаги соатга қараб қўйдим.
- Қайси ниятда кўнглингиздан ўтдим, Аҳмад ака? – дедим ўсмоқчилаб.
- Сиз гапди охиригача эшитинг, кейин қайси томонга бурсангиз, майли, ихтиёр ўзингизда, – деди ўпкаланиб.
Жадал бориб бир ҳовуч чилонжийда келтирди-да ҳаммасини оғзига тиқиб лунжларини шишириб чайнай бошлади. Оғзида атала ҳосил бўлгач, осмонга қараб туриб луқмани лиқ-лиқ этказиб ютиб юборди; бошмалдоқдек кекирдаги нари бориб бери келди.
-Данагини ҳам ютиб юбордингизми?
-Ютиб юбордим, – деди бўғриқиб. – Ўлдирса чилонжийданинг данаги ўлдирсин!
-Хоразмликларнинг жаҳли бурнининг учида турадими, нима бало! Ман инструкцияга амал қилдим, холос. – Билагимдаги соатга қарадим, сўнг адъютантимни бошдан-оёқ кўздан кечириб: – Ўзгариш йўқми? – деб сўрадим.
-Дим мозали экан, хароп! – деди адъютантим тамшаниб. – Яна уч-тўрт дона есам майлими? – Йўлкадан майсазорга тушди.
-Мандан эмас, Аҳмад акадан рухсат сўра, – дедим.
-Йўқ! – деди Аҳмад ака кескин товушда. Бирпас ўйланиб жилмайди-да, қўшиб қўйди: – Майли, рухсат, лекин ҳаром ўлсангиз мен жавоб бермайман!
Адъютантим тисарилиб йўлкага қайтиб чиқди. Чамаси, ҳаром ўлишни истамади.
Ман ҳовучимда турган чилонжийдаларни оғзимга солдим. Кўзларимни юмиб обдон чайнаб ютдим. Данагини туфлаб ташламадим.
-Аҳмад ака, ишқилиб, данаги чиқиб кетадими? – деб кулдим.
-Чиқишга чиқиб кетади-ю, лекин кўндаланг келиб қолса, йиртиб чиқиб кетади, – деб иш жойига қайтди. – У ёғига мен жавоб бермайман.
Адъютантим охири чидаб туролмади: хирмон тепасига бориб бужмайган чилонжийдадан ҳовучини тўлдириб олди; кафтини оғзига яқинлаштириб уч-тўрт донасини бирдан хўп-хўплаб маълум масофага узоқлашди.
Чаккамни қашлаб Аҳмад аканинг ёнига бордим. Хирмон тепасига чўнқайиб ўтириб бир ҳовучини қўлимга олиб ҳидладим.
-Буни Хоразмда нима дейишади? – деб сўрадим.
-Унаби. – У чилонжийдаларни саралашга киришган, ишдан бош кўтармас эди.
-Оддий жийда кўпми ёки унаби?
-Оддий жийда кўп экилгани учун аҳмақ одамлар шу жийданинг тури кўп бўлса керак деб ўйлайди. Аслида, ундай эмас. Оддий жийданинг эллик тури мавжуд бўлса, чилонжийданинг бир юзу қирқ тури бор.
-Йўқ-ай, алдатманг!
Аҳмад ака хахолаб юборди.
-Ана, нон турибди! – деб бўз тўшама четида турган яримта нонга ишора қилди.
-Ишондим, ишондим, – дедим кулиб. – Лекин одам кутилмаган фактга дуч келиб қолса, барибир ишонмас экан.
-Оддий жийда жийдадошлар туркумига киради, чилонжийда эса жумрутдошлар оиласига мансуб. Итжумрут, тоғжумрут каби турларидан дори-дармон тайёрланади. Унабининг ўзи ҳам қон босимини меъёрида сақлайди, ошқозон, ичак йўллларини ҳар хил текинхўр бактериялардан тозалайди. Унабида одамди заҳарлаш хусусияти мутлақо йўқ.
-Манда бирор ишингиз бормиди? – деб гапни бошқа томонга бурдим.
-Ҳа, – деди Аҳмад ака чўк тушиб. – Рухсат берсангиз, мен Лондонга кетмоқчиман.
-Тинчликми? Нима бало, сиз ҳам мухолифат сафига қўшилиб кетасизми?
-Йўқ-ай! Анчадан буён Кэтрин исмли битта аёл билан Интернет орқали хат ёзишиб турамиз. Ҳеч қўймаяпти, ёнига чақиряпти. Лондонга бориб унга уйланаман. Қироллик коллежидан агрокимё фанидан дарс ҳам топиб қўйибди.
-Шунақами? – дедим ҳайрон бўлиб. – Майли, ўйлаб кўрай-чи, кейинроқ жавобини айтаман, – деб орқамга қарадим: адъютантим ҳув наридаги ўриндиқда кавшаниб ўтирарди. Кўнглим равшан тортиб ўрнимдан турдим.