Қирғизистоннинг жанубий пойтахти бўлмиш Ўш шаҳри марказий майдонида 8 апрел куни мухолифат митинги бўлиб ўтди. Митинг иштирокчилари Қурмонбек Бакиев ва маҳаллий расмийлардан ҳокимиятни тинч йўл билан топширишни талаб қилдилар.
Намойишчилар ўзининг халқ билан бирга эканини айтган губернатор Мамасодиқ Бакировнинг бундан буён ишлашини истамадилар ва ўз ораларидан Қушбақ Тезекбаевни муваққат губернатори қилиб сайладилар. Шаҳар мэри Мелис Мирзақматов эса ўз лавозимида қолди.
Ўш вилоят губернатори этиб Қушбақ Тезекбаев сайланганидан, шаҳар мэри Мелис Мирзақматов эса ўз лавозимида қолганидан кейин улар намойишлар дуоси билан ўз вазифасини бажаришга киришишди. Янги сайланган раҳбарлар энг аввало шаҳарда тинчликни сақлаш учун ҳуқуқ-тартибот органлари ишини тиклаш лозимлигини, бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарларини алмаштириш кераклигини айтишди.
Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов ўз вазифасига киришишдан аввал Ўш шаҳар давлат маъурияти биносида бўлиб ўтган йиғинда одамларни тинчликни сақлашга чақирди:
- Мен сизлардан илтимос қиламан, 1990 йилги воқеалар такрорланиб кетмасин, ўзбекни кўрсанглар, бир километр наридан айланиб ўтинглар. Ўзбек биродарларимизга ҳам айтаман, “қирғизни кўрсангиз, бир километр наридан айланиб ўтинг”. Бир ювуқсиз келиб, провокация қилиб, 90-йил такрорланиб кетмасин. Шунга қаттиқ турайлик, деди Ўш шаҳар мэри.
Айни пайтда Ўш шаҳрида ҳам, вилоятда осойишталик ҳукм сурмоқда. Ҳеч қаерда тартибсизлик ёки талон-тарож қилиш ҳоллари кузатилмаяпти. Ўш шаҳар касалхонаси расмийларининг Озодликка маълум қилишларича, ҳозиргача касалхонага намойишларда жароҳатланганини айтган одамлар мурожаат қилмади.
Бироқ маҳаллий аҳоли орасида кайфият ўта кўтаринки, деб бўлмайди. Ўшликларнинг ҳаммаси ҳам мухолифат ҳаракатларини қўлламаяпти. Айрим ўшликлар Қурмонбек Бакиевни лавозимидан туширмай, тинч йўл билан музокара олиб бориш керак эди, деган фикрдалар.
- Халқ кўтарилганига қаршимиз, норозимиз. Бироқ шундай бўлди, нима ҳам қила олардик. Ўзи етар еримизга етиб бўлдик, бундан ошиғи ортиқча, деди ўшлик аёллардан бири Чўлпўн Дўвлўтова.
- Ҳозирча Ўшда тинчлик. Биз тинчлик бўлишини истаймиз. Албатта ҳукуматнинг электр энергияси нархини кўтариб юборгани бизга оғир бўлди. Бакиев яхши ишлаб келаётган эди. Шу ерда хатога йўл қўйди, дея қўшимча қилади ўзини Сурма Абулова деб таништирган яна бир суҳбатдошимиз.
Ўш бозорида тирикчилик қилувчи аёллардан яна бири Гулайим Назарова эса ҳукумат алмашуви борасида ҳеч нарсани тушунмаслигини айтади:
- Бакиевнинг кетиши тўғрисида ҳеч нарса билмайман. Буни катталарнинг ўзлари билади. Мен Бакиевнинг қандай ишлаганини ҳам билмайман, дейди Гулайим Назарова.
Ўзини Маҳмуд Сулайманов деб таништирган суҳбатдошимиз эса бугунги кунда мамлакатда Қирғизистон президентлигига лойиқ биронта ҳам одам йўқ, деб ҳисоблайди. У иқтидорга келажак янги раҳбарият ҳам намойишлар орқали ўз лавозимидан кетиши мумкинлигини истисно қилмайди:
- 5 йилдан кейин яна демонстрация, яна намойиш бўлади. Қирғизистон ривожланмайди. Бир-бирини шундай қилиб юраверади. Аввал Ақаевни туширишди, энди Бакиевни туширишди, кейингиси ким бўлса, уни ҳам туширамиз. Менимча, мамлакат раҳбари холис одам бўлиши керак. Бизда холис одам йўқ, дейди Маҳмуд Сулайманов.
Қўшимча қилиб ўтамиз, Қирғизистон жануби қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудуд бўлиб ҳисобланади. Айни пайтда мамлакатда юзага келган сиёсий-ижтимоий вазият туфайли Ўзбекистон Қирғизистон билан давлат чегараларини вақтинча ёпди:
- Қирғиз-ўзбек чегарасида фуқаролар ва траспорт ўтиши вақтинча тўхтатилди. Ҳозирча чегара қачонгача ёпиқ туриши номаълум, бу Ўзбекистон тарафининг ташаббусидир, деди Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизмати расмийси Жўўдар Исақулов.
Унга кўра, қирғиз чегарачилари бу борада Ўзбекистон томонидан бугун расман огоҳлантирилди.