27 апрел куни Қирғизистон муваққат ҳукумати раисаси ўринбосари Азимбек Бекназаров муваққат ҳукумат ўз декрети билан Новқат воқеалари бўйича қамалганлар ва қидирувда бўлганларнинг авф этилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йилнинг 1 октябрида Ўш вилояти Новқат туман марказида диндорлар Ҳайит байрамини тантанали нишонлашга рухсат бериш талаби билан намойиш ўтказган эдилар. Ўшанда намойишчилар ва милиция ўртасида тўқнашув содир бўлган ва мазкур намойиш тартибсизликка айланиб кетган эди. Бу тартибсизликни уюштирганликда айбланган 32 кишига 9 йилдан 19 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Қамалганларнинг 2 нафари аёл кишидир.
Новқатликларга оммавий тартибсизликларни уюштириш, расмийларга қаршилик кўрсатиш, мамлакатнинг ҳудудий дахлсизлигига хавф туғдириш, ҳокимиятни босиб олиш, конституциявий тузумни ўзгартиришга ҳаракат қилиш, миллий ва диний низо чиқариш каби бир қанча айбловлар қўйилганди.
Амнистия эълон қилиниши тўғрисидаги хабар Новқат воқеалари юзасидан қамалганларнинг яқинлари томонидан хурсандчилик билан қабул қилинди:
- Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин, ҳақиқат бор экан, энди чиқишаяпти. Уларнинг азобланиши 1,5-2 йилгача экан. Худо хоҳласа, буёғи яхши бўлиб кетади энди. Келажакдаги ҳукуматнинг ҳам иймонли бўлишини сўраяпмиз, деди Новқат воқеалари юзасидан 18 йилга қамалган Сардор Нуралиевнинг яқинларидан бири Суҳбатилло ака.
Новқатликлар қамалганлар орасида бегуноҳ одамлар ҳам борлигини таъкидлашади. Новқат воқеалари юзасидан 16 йилга қамалган 39 ёшли Алмазбек Асановнинг синглиси Нурзада ҳам ўз акасини бегуноҳ қамалган, деб ҳисоблайди. Нурзаданинг айтишича, акаси 2008 йилнинг 1 октябр куни содир бўлган тартибсизликларда иштирок этмаган:
- Акам Новқат туманидаги Қорағўй қишлоғидаги мактабда 20 йилдан бери бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Ўзи намозини ўқиб юрувчи оддийгина мусулмон. У қишлоқ ҳукумати раҳбарлари берган нотўғри маълумот сабабли репрессияга дучор бўлди. Судларда йигирма нафар гувоҳ кўрсатмасига қарамасдан, уни қамашди. Қисқаси, судлар спектакл ўйнашди. Бундан бу сиёсий буюртма бўлгани кўриниб қолди, дейди Нурзада.
Суҳбатдошимизга кўра, Алмаз Асанов 2008 йилнинг 1 октябр куни Новқат тумани Қирғиз ота қишлоғига таъзияга борган. Орадан бир неча кун ўтиб, мактабда дарс ўтаётган пайтда у ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинган.
Айни пайтда Новқат воқеалари юзасидан қамалганларнинг адвокатлари уларга нисбатан авф эълон қилинишини нотўғри, деб ҳисоблашларини айтмоқдалар. Адвокатларга кўра, авф жиноятчилар учун эълон қилинади, Новқат воқеаси бўйича қамалганлар эса жиноятчи эмас.
Қамалганларнинг адвокатларидан бири Улуғбек Усмонов адвокатлар Новқат воқеалари қайта кўриб чиқилишини сўраб Қирғизистон бош прокуратурасига илтимоснома жўнатганларини айтади:
- Уларни авф қилишнинг кераги йўқ. Уларнинг жинояти йўқ. Уларни оқлаш керак. Биз бу тўғрисида “Олий судда қаралсин, уларнинг гуноҳи йўқ”, деб мактуб ёзганмиз. Уларнинг кўпини умуман гуноҳи йўқ. Айримларида юз фоиз алиби бор, Қорасувда бўлишган. Уларни ҳам Новқат воқеалари учун қамаб қўйишаяпти. Ўшанинг ҳали жавоби келгани йўқ. Биз уларни суд орқали тўлалигича оқламоқчимиз, деди Улуғбек Усмонов.
Новқатликларга кўра, бугунги кунгача маҳаллий-ҳуқуқ тартибот ҳодимлари томнидан қамалган 32 одамнинг яқинларига ҳам таъқиб ва босимлар бўлган. Айрим новқатликлар яқинлари қамоқдан чиққач, ўзларига босим ўтказган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари устидан тегишли идораларга арз қилишларини айтмоқдалар:
- Насиб бўлса, яқинларимиз чиққанидан кейин бунга алоҳида адвокат олиб иш қиламиз. Бу ерда жуда кўп қийноқлар бўлган. Масалан, мени ўзимга орқамдан чақириқлар, пул талаб қилишлар бўлган. СНБда Саламат деган бола бор. Сартов Саламат ёки Саттаров Саламат - фамилиясини аниқ билмайман. Ўша: “Сенлар биз билан келишиб ишлашга мажбурсан”, деган. “Агар сен “бўпти” деб, биз айтганларни қилмасанг, уйингдагиларни ҳам, болаларингни ҳам, ишхонангдагиларни ҳам, сўроқ-саволга чақириб, сени иш қилдирмай қўяман. Яхшиликча мен билан келиш”, деб пул талаб қилган, дейди Новқат воқеалари юзасидан қамалган Исоқов Адҳамжоннинг ўғли Акрамжон.
Суҳбатдошимизнинг айтишича, унда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қамалганлар яқинларига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўйича етарли далиллар бор.
Қўшимча қилиб ўтамиз, 27 апрел куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Азимбек Бекназаров Новқат воқеалари айбдорларига нисбатан эълон қилинган авф 7-8 апрел воқеалари айбдорларига нисбатан қўлланилмаслигини ҳам таъкидлаган.