Қўқон бозорларида ҳижоб ва жойнамоз сотиш тақиқланганини инкор этган Илҳомжон¸ исломий китобларнинг кучли назорат остида эканини эътироф этади.
Қирқëпдаги сифатсиз уй томи остида қолиб бир хонқалик ўлди¸
дейди Ўзбекистондаги қурилишларда техника хавфсизлиги меъëрлари ва сифат талабларига риоя қилинмагани ҳақида гапирган хоразмлик Зафарбек.
Зафарбек: Ассалому алайкум. Манинг исмим Зафар. Хоразмнанман. Сизнинг радиони шу кунгача билмаган эканман. Радиони очиб чуқолоб¸ шу радио борлигини билиб¸ Ўзбекистонда бўлаëтган воқеаларни эшитиб бир гудок тошлоп адим.
Озодлик: Ëшулли Хонқодонмисиз?
Зафарбек: Оввонг¸ Хонқодонмон.
Озодлик: Хонқони нериннансиз? Соропоëннонмисиз?
Зафарбек: Йўқинг. Қирқëпдонмон. Энди қурилиш ҳақида гапирганда мен ўзим молярман¸ штукатурка қиламан¸ бизларнинг Ўзбекистонда ҳозир қарорлар чиқиб турибди¸ уйлар қурилиб турибди. Мен шуларнинг сифатини айтмоқчи эдим. Уч-тўрт уй солинди. Яна 50 та уй солиниб турибди. Шу уч ойда бизнинг маҳаллада яна 50 та уй солинади. Сифати дим ëмон. Яқинда 1987 йилда туғилган бир бола ўлди.
Озодлик: Қаерда ўлди у? Хоразмдами?
Зафарбек: Оввонг. Қирқëпдо ўлди.
Озодлик: Демак¸ Қирқëпда қурилган иморатнинг устига қўйилган бетон плита синиб кетиб одам ўлган¸тўғри тушундимми?
- Оввонг. Бизлар ҳам ишладик. Сифати ëмон. Прораб¸ қоровуллар¸ бошқалар ўзларини ўйлаб¸ масалан иш сўраб борсак¸ техника хавфсизлиги ҳужжатларига қўл қўймаймиз. Ток уриши мумкин¸ бошқа бўлиши мумкин. Бундан ташқари сифат ëмон. Ғиштни цемент лойга теришади. Ғиштни цемент лойга эмас¸ тупроқ лойга териш керак. Акс ҳолда уйларнинг сифати паст бўлади. Сувоқни қуритмасдан шпатлëвкани уришади. Энди бу мен айтган билан барибир бўлмайдику¸ дейди Зафарбек.
Қўқонда мушки анбар ва тасбеҳ сотиш мумкин¸ лекин нотўғри китоб сотишга изн йўқ¸
дейди Қўқон бозорида тасбеҳ сотадиган Илҳомжон.
Илҳомжон: Мен Қўқон шаҳридан Илҳомжонман. Мен диний китоблар¸ мушки анбарлар сотаман. Бир йигит “соттирмаяпти” деб шикоят қилибдида. Эшитдимда энди. Масалан¸ биз бехижолат сотаяпмиз. Китобларни сотаяпмиз. Ҳижоб учун бозорга бориб кўриш керак. Бозорлар тўла ҳижоб. Ҳижоблар бемалол сотилаяпти. Мушки анбар¸ жойнамоз¸ тасбеҳлар сотамиз. Шу бугун ҳам¸ Худога шукур¸ жумаларни ўқидик.
Озодлик: Баъзи бир “сотмасангиз маъқул бўлади” деб айтилган китоблар борми?
Илҳомжон: Энди масалан бўлади. Давлатдан чиққан¸ рухсат берилган китобларни сотамизда. Нотўғри китоб ўзи мумкин эмасда. Фақат яхшиликка¸ Оллоҳнинг нимасига тўғри келиши керакда. Оят¸ ҳадис ҳаммаси бир-бирига тўғри келиши керакда. Нотўғри китоб сотиш керак эмас. Давлат онда-сонда текшириб турадида энди. “Ака¸ бу китоб мумкинмас эдию” деса¸ ақидага тўғри келмайдиган бўлса¸ сотмаймизда.
Озодлик: Кимларники тўғри келмаяпти? Абдували қори¸ Обид қорининг китоблари борми?
Илҳомжон: Йўқ¸ унақа китоб нимада чиқмайдику. Масалан¸ ақидага тўғри келмайдиган китобларда.
Озодлик: Хайрулла Ҳамидовнинг ваъзлари борми?
- Олдин сотардик. Шу кунда йўқ. Лекин бор эди¸ дейди Илҳомжон.
Хориждаги ўзбекларнинг турмуш ҳикоясига қизиқаман¸
дейди Америкадан қўнғироқ қилган Аҳмаджон.
- Менинг исмим Аҳмаджон. Мен Америкадан телефон қилаяпман. Озодликни ҳар кун эшитиб турамиз. Чунки йўлда бўламиз. Чет элда яшайдиган ўзбекларга ўзбек тилида эшиттиришлар жуда ҳам кўп эмас. Ўшанга таклиф айтмоқчи эдим. Ҳар доим Озодликни эшитиб турамиз. Дунëнинг турли бурчакларида ўзбеклар яшашаяпти. Ҳаттоки мана бу Тундрадаги 61 ўзбек ҳақида эшитиб жуда раҳмим келди. Мен бутун дунëдаги ўзбекларнинг оиласи¸ ҳаëти¸ нима иш қилаëтгани¸ мисол учун¸ ҳамма ëқда ҳар хил шароитлар бўлади¸ шароитлар ҳақида¸ умуман чет элдаги ўзбекларнинг ҳозирги ҳаëти ҳақида эшиттириш тайëрласанглар¸ деб таклиф киритмоқчи эдим. Бунда чет элда яшаëтган ўзбеклар Озодлик мухбирларига ëрдам берадиган бўлса¸ ўзи ҳақида айтиб¸ ҳаëти ҳақида айтиб бошқа дунëдаги ўзбекларни хабардор қилишлик боғланишнинг янги босқичи бўлади деб ўйлаëтган эдим. Шунга мана шу таклифни киритмоқчи эдим. Мисол учун¸ Америкадаги ўзбекларнинг ҳаëти қанақа¸ улар кундалик ишларида нима ишлар қилишади¸ оилалари¸ болалари нима қилишади¸ Австралияда¸ Канадада¸ Янги Зеландияда¸ Европадаги ўзбекларнинг ҳолатлари ҳақида билишни хоҳласа керак муштарийларинглар. Биз ҳам билишни хоҳлардик. Агар ўйлаб кўриб¸ шу бўлса¸ Озодлик ўз мухлисларини ўзига янада кўпроқ йиғади¸ деб ўйлаëтган эдим¸ дейди Аҳмаджон.
***************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!