Эркин микрофон - Хайрулланинг қамалиши қўрқоқлик аломати

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Хайрулла Ҳамидовнинг қамалиши давлатнинг ўз фуқароларидан қанчалар қўрқишининг навбатдаги ифодасидир¸ дейди ўзбеклардан бири.

“Хайрулланинг қамалиши ўзбек режимининг юзсизлигидир”


дейди Москвадан қўнғироқ қилган Солижон:

Солижон: Ассалому алайкум.

Озодлик: Ваалайкум ассалом.

- Кеча қўнғироқ қилган эдик. Хайрулла Ҳамидов ҳақида жиндай ўз фикрларимизни билдирмоқчи эдик. Биз Хайрулла Ҳамидовни уч-тўрт йилдан бери таниймиз. Авваллари футболни шарҳлаб турарди. Ундан кейин ҳадислардан¸ турли ривоятлардан Наврўз радиосида эшиттириш уюштиргандан бери жуда ҳам яхши таниб қолганмиз. Ҳаттоки ўзимизнинг укамиздай бўлиб қолган эди. Мен бу боланинг қамалишини оддий ҳол деб тушунаман. Нимагаки бу йигитдан олдин кўплаб таниқли инсонларни қамаб юбордию. Бу бизнинг президентимизнинг¸ қолаверса ўзимизнинг давлатимиз раҳбарларининг қўрқоқлиги¸ деб биламан. Бундан олдин ҳам Муҳаммад Солиҳни¸ журналист Жаҳонгир акани қувғин қилиб ташлаган Ўзбекистондан. Қолаверса яна кўплаб инсонлар Ўзбекистонни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган. Булардан энг охиргиси ҳозирги кунда Хайрулла Ҳамидовга қилинган мана шунақанги бир бўҳтонлар президентнинг юзсизлигини кўрсатди¸ дейди Солижон.


“Радиоси ёлғон сўзлайди, дилбузари мақтов кўзлайди”


дейди наманганлик суҳбатдош Ўзбекистон оммавий ахборот воситасига ўз муносабатини билдирар экан:

- СССР билан Германия урушган пайтда Юрий Левитан деган одам бўларди. “Говорит совинформбюро” деб гапирарди. Одамга ëқардида ўшанинг овози. Шунақа бўлиб кетган сизларнинг овозинглар ҳозир. Бир Ўзбекистон телевидениесидан Озодликни ëмонлаб эшиттириш берди. “Чет элга қочиб бориб олиб ëмонлаяпти. У- бу” деб. Сизлар аслида Ўзбекистоннинг келажаги учун ҳаракат қилаяпсизлар. Уни халқ тушуниб турибди. Ўзбекистондан берилаëтган эшиттиришга ҳеч ким ишонмайдида. Беш-олтита эшиттириши бор. Ҳаммасида концерт қўяди. Андижон воқеалари бўлдию¸ ўшанда ҳам бир кун ҳам тўхтатмади концертни. Мотам қилади бошқа давлатлар. Бизда эса концерт. Шунинг учун ҳеч ким ишонмайди. Қирғизистондан¸ Россиядан ахборот оламиз. Биринчи Озодликдан¸ иккинчи Россиядан¸ Қирғизистондан оламиз. Ўзбекистоннинг бераëтган нарсасига ҳеч ким ишонмайди. Кеча эсимга тушиб қолдида. Хайрулла Ҳамидов ҳақида эшиттириш бердингларку. Илгари Озодликни ҳам шундай қилган эди. Сизлар ҳақингда ëмон гапирган эди. Шунда бозорда радио сотадиганлар “Озодликни олади¸ Озодликни олади” деб бақириб сотаяпти. Радиоларнинг ҳаммаси сотилиб кетди. Ўзбекистон ахборотида тўғри гапнинг ўзи йўқда. Газеталари ëлғон ëзади¸ радиоси ëлғон гапиради¸ телевизори ëлғон кўрсатади. Ҳеч ким ишонмайди унга¸ дейди наманганлик суҳбатдош.


“Қанжиқ итдай талайди...”

Москвадан қўнғироқ қилган андижонликлардан бирининг айтишича, Россия ва Қозоғистондан ва ҳатто ўзбек божхона ва чегарачиларидан эсон омон ва яхши ўтиб келадиган муҳожирларни Тошкентдан Фарғона вилояти томон чиқишдаги постлардаги ўзбек милицияси талай бошлайди:

- Мана шу Қозоғистон¸ Россия территорияларида тўрт-беш танга топамиз¸ деб ишлаб борардик. Шунда Қозоғистон ва Россиянинг божхона постлари текшириб¸ как положено ўтказади¸ чиройли қилиб. Лекин Фарғонага кетаëтганда Роҳат деган пост бор. Милиция ходимлари туради ўша ерда. Ундан кейин Бектемир деган жой бор. Шаҳардан чиқаверишда пост бор. Мана шу иккала постда ҳамма ишлаб борган болаларни¸ айниқса¸ куз пайтида сумкангни оч¸ чўнтагини кавла¸ ҳамма ëқни титкилаб¸ шуларга бир нима бормикан йўқмикан¸ дейман. Ички ишлар вазирлиги қаëққа қараяпти экан? Сал тийиб қўйишнинг иложи борми йўқми? Иккита постда таможнядан ўтган одамни талайди. Масалан¸ ëнингизда уйингизга олиб кетатган конфетлар бўлади¸ арзимаган нарсалар бўлади. Майда-чуйда нарсалар дейлик. Шулар неположено. Мен ҳайрон қоламанки¸ иккита таможнядан ўтиб борилаяпти. Россия таможнясидан¸ Қозоғистон таможнясидан ўтилаяпти¸ кейин ўзбек божхонаси текшираяпти. Масалан¸ кимдир ишлаб борган¸ кимдир ишлай олмай борган. Ўша мкилицияга “Фамилиянгни айт?” десангиз¸ сизга яна “Хоҳлаган жойингга шикоят қилавер. Хоҳлаган ишингни қилавер. Биз мана шу текширишга мажбурмиз” деб дўқ қилади. Ҳамма нарсани титкилайди. Озгина дардимиз шу холос ҳозирча¸ дейди Москвадан қўнғироқ қилган андижонлик муҳожирлардан бири.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!