Ўшнинг зачисткалар учинчи кундирки давом этаëтган ўзбек маҳаллалари аҳолисининг хабар қилишича¸ махсус кучлар ўзбекларнинг уйига кириб¸ эгаларини калтаклаб¸ бори-йўғини таламоқда. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги эса¸ бундай талончиликни инкор қилмоқда.
24 июннинг тонгги ўшликлар учун яна эшигини қоққан ҳарбийларнинг дўқ-пўписаларидан бошланди.
Шу кун тонгданоқ Озодликка қўнғироқ қилган ўшликлар шаҳар марказидаги деярли ҳамма ўзбек маҳалларида тартибсиз равишда тинтув-текширув бораётгани, кириб келаётган ҳарбийлари тобора ҳаддидан ошиб, мутлақо зўравонлик ва талончилик йўлинини тутганидан арз қилмоқдалар.
Хусусан, 22 июн тушдан бери эшигидан ҳарбийлар аримаётган Ўш кўчасида бугун тонгданоқ 5 киши олиб кетилган¸ 3 киши аёвсиз калтакланган. Эгаси йўқ хонадонлардан қўлга илинарлик мулки билан бирга, ҳатто, 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пули олиб кетилганига гувоҳлар бор.
Ўш кўчасидаги рейд чоғида калтакланган ота-бола бугун тонгдан Озодликка сим қоқди.
- Ўш кўча. Кеча ҳам 10-15 таси келишди. Бугун ҳам 10-15 таси келди. Ушлаб чиқиб кетаяпти экан болаларни. Ерга отиб қўрқитаяпти. Очки таққан қора кийимдаги келиб қорнимга урди. Ўғлим “ҳей” дегунича автомат билан унинг белига урди. Аëлим “Нимага урасан?” деса¸ “бақирма” деб уни сўкди. Бирорта комиссия йўқмикан? Булар хоҳлаганини қилаяпти ҳозир. Мисол учун¸ қўшниларимизнинг уйида ҳеч ким йўқ. Кириб олиб хоҳлаганини қилишаяпти. Ҳозир ҳамма ерда изғиб юришибди издеватся қилиб¸ бошқа қилиб.
Озодлик: Ëнингизда яна ким бор? Улар билан гаплашсак бўладими?
- Мана ëнимда автоматдан калтак еган ўғлим. Гаплашсангиз бўлади.
- Ало.
Озодлик: Ало¸ ассалому алайкум. Яхшимисиз? Нима бўлди¸ нимага уришди¸ нима қидиришаяпти?
- Билмайман. Биз ҳам тушунмаяпмиз. Уйимизга келиб хоҳлаганини қилиб¸ хоҳласа ўтиргиздириб¸ хоҳласа турғазиб¸ хоҳласа ечинтириб¸ гувоҳларни ҳам ечинтириб кийинтириб шунақа қилишаяптида. Дадамнинг қорнига урганида “Ҳей урманглар” дейишим билан автомат билан менинг белимга солди. Ҳозир 20 метр нарида битта болани ерга ëтқизиб тепиб-тепиб “сен кўргансан” деб ëнига автомат билан отаяпти.
Озодлик: Нимани кўргансан деяпти?
- Билмайман. У бола “мен кўрганим йўқ акалар” деб йиғлаяпти. 20-30 тача солдат бештачасини олиб чиқиб кетди тепиб¸ автомат билан мияларига уриб.
Озодлик: Бу ҳозир Ўш кўчада бўлаяпти.
- Ëқмаганини олиб чиқиб кетаяпти. Кўзига недоволний кўринганларни уришаяпти. Қирғизларга гапирсак¸ маҳалладаги оқсоқоллар “қаттиқ туринглар” деяпти. Маҳалладаги оқсоқоллар чиқса¸ “отамиз” дейишаяпти булар. Кимга нима қилишни ҳам билмай қолдик. Каттароқ одам келиб текшириб кўрса бўлармиди.
Озодлик: Ҳозир маҳалладан нечта одамни олиб чиқиб кетишди?
- Беш-олтитасини олиб чиқиб кетди.
Озодлик: Қаерга олиб кетди?
- Билмайман. Бизни уйдан чиқармаяпти. Уйдан чиқма¸ деб буйруқ бериб қўйишган. Кеча амакимнинг уйига кириб подстава қилиб кетишди.
Озодлик: Қанақа қилиб подстава қилди?
- Деворининг тагига ўқ ташлаб қўйган.
Озодлик: Ҳалиги Абдураҳмоннинг дадасими? Балки Абдураҳмон билан қариндошлигинглар учун шунақа қилгандир? Ëки ҳаммани тенг шунақа қилаяптими?
- Хоҳлаган уйга кириб чиқишаяпти. Бировдан сўраб ўтирмаяпти ҳам. Ўзбекистонга ўтиб кетган қўшниларникига ҳам кириб ҳамма ëғини бузиб сейфидаги 50 минг пулини олиб чиқиб кетибди. Боласи ухлаб ëтган ерга кириб миясига автомат кўти билан солибди.
Озодлик: Ëш боланинг бошига солибдими?
- Ҳа¸ 18 га кирган ëш бола.
Озодлик: Боланинг аҳволи яхшими?
- Билмадим. Келиб текширадиган доктор ҳам йўқ. Маҳалладан чиқармаяпти ҳозир.
Озодлик: Демак¸ булар ëнмай қолган уйларни бузишаяпти.
- Ҳа. Хоҳласа ëқиб ҳам юбораяпти экан.
Озодлик: Шаҳарнинг бошқа кўчаларида ҳам бўлаяптими шунақа нарса?
- Биз маҳалладан чиқа олмаяпмиз. Остонадан чиқармаяпти.
Озодлик: Ҳар сафар айни одамлар кираяптими ëки бошқа одамларми?
- Бошқа-бошқаси кираяпти. Хоҳлагани кириб¸ хоҳлагани чиқаяпти. Энди гапирмоқчи бўлсак¸ “ўчир овозингни” деб гап бермаяпти. Булар хоҳлаганини қилиб юришибди. Буларга закон йўқ¸ шекилли.
Озодлик тингловчилари муваққат ҳукумат тинчлик сақлаш учун Ўшга йўллаган ҳарбийлар талончилигидан жабрланган маҳаллий ўзбекларнинг шикоятлари ортаётган бир кезда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги баёнот тарқатди.
Баёнотда мамлакат жанубидаги ички ишлар ходимлари талончилик билан шуғулланаётгани ҳақида берилган хабарлар тўлиқ инкор қилинган. АКИpress агентлигида чоп этилган баёнотда, жумладан, шундай дейлади:
“Қатор ҳуқуқ ҳимоячиларининг милиция ходимлари талончилик билан шуғулланаётгани ва бу ходимлар озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланмагани ҳақидаги таъкидлари асл воқеликка зиддир. Шу кунларда Ўш шаҳрида фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш ва шаҳардаги тартибсизликлар вақтида содир этилган жиноятлар тергови билан шуғулланаётган ички ишлар ходимлари барча зарурий эҳтиёжлар билан таъминланган”, дейилади Ички ишлар вазирлиги баёнотида.
Баёнотда келтирилишича, Ўш шаҳрида тартибни сақлаётган аскарлар ва милиционерларнинг молиявий таъминоти учун давлат бюжетидан 6 миллион қирғиз сўми миқдорида маблағ ажратилган. Баёнотда, ҳатто, маҳаллаларни оралаб юрган аскарларга берилган меҳнат ҳаққи ҳам тилга олинган.
“Ажратилган маблағ ҳисобидан фавқулодда ҳолат пайтида ички ишлар бўлимининг ҳар бир ходимига 1000 қирғиз сўмидан жами 1 миллион 995 минг сўм тўланди. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари томонидан 800 дан ортиқ кишига иссиқ овқат берилди... Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан шаҳар кафесида 900 дан ортиқ ходимга иссиқ овқат ташкил қилинди”, дейилади Қирғизистон республикаси Ички ишлар вазирлиги баёнотида.
Демак вазирлик баёнотига кўра, шу кунларда Ўш кўчаларида тинтув қилиб юрган милиционерлар кунлик иссиқ овқат ва фавқулодда вазиятда ишлаётгани учун алоҳида иш ҳақи билан ҳам таъминланган.
Уларнинг тинтувларига гувоҳ бўлаётган маҳаллий аҳоли сўзларига кўра эса, етарли даражада таъминланган ҳуқуқбонлар камига оддий одамларнинг қўлларидаги уяли телефон, пул ва аёлларнинг зебу-зийнатларини ҳам олиб чиқиб кетмоқда. 24 июн кунги суҳбатлар чоғида эса ўшликлар, ҳатто, эгаси йўқ хонадонларнинг эшигини бузиб кирган ҳарбийлар у уйлардаги мулкни очиқ-ошкора ташиб чиқиб кетаётгани ҳақида гувоҳлик берди.