БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган саммитда президент Ислом Каримов ўзбекистонликларнинг 82,5 фоизи ичимлик суви билан таъминланганини баён қилди. Сурхондарёнинг Қумқўрғон тумани аҳолиси қолган 17,5 фоиз ўзбекистонликлар сирасида қолган кўринади.
Қумқўрғонликлар каналдан сув ичаяпти
Сурхондарёнинг Қумқўрғон тумани Янгиобод қишлоғидан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз туман аҳолиси муаммолар гирдобида яшаяпти, дейди.
- Қумқўрғон туманида ҳозирги пайтда биринчи ўринда свет масаласи. Бизники Қумқўрғон тумани, Янгиобод маҳалласи. Кечқурунги пайт пахта йиғим-терим пайтлари умуман свет бўлмайди. Кечқурун соат 6 дан ўчади. Соат 8.30 гача ҳамма овқатларни еб бўлгандан кейин ëнади.
Кейинги масала Янгиобод маҳалласида ичимлик суви жуда қийин масала. Ичимлик суви ўта қўйин масала. Газку умуман йўқ. Уни кутмасак ҳам бўлади.
Озодлик: Ичимлик сувини қаердан олаяпсизлар?
- Биз каналдан оқиб келаëтган лойқа сувни тинитиб ичамиз. Мана бир неча минг аҳоли, 700 ўқувчи яшайди.
Озодлик: Каналдан олиб ичасизларми?
- Ҳа. Шуни ҳам тинигандан кейин ичамиз. Бу ҳам насос ишласа бор, ишламаса йўқ.
Озодлик: Каналнинг суви ҳам бир бўлиб, бир бўлмайдими?
- Каналнинг суви насос ишласа бўлади, ишламаса бўлмайди. 10 кун бўлмай қолади.
Озодлик: Бунақа пайтда нима қиласизлар?
- Бунақа пайтларда ўзларимизнинг идишларимизга сақлаган захира сувимиздан ичиб ўтирамиз.
Озодлик: Сувнинг сифати қанақа? Мана каналдан олиб ичаяпсизлар экан.
- Ичаяпмиз. Мана ҳозир битта ўғлим грипп. Температураси чиқиб, отравление бўлиб ëтибди. Нима қиламиз тақдиримизда бор экан, шуни яшаб юрибмизда. Иложимиз йўқда.
Озодлик: Электр, газ, сув муаммолари ҳақида бирор-бир мутасадди ташкилотларга мурожаат қилганмисизлар?
- Айтмайин десангиз бўлмайди, бирортасига борсангиз, қулоқ солмайди, дейди Сурхондарёнинг Қумқўрғонидан қўнғироқ қилган тингловчимиз.
Пулимизни бермаяпти
Бухоро вилояти газ саноатига қарашли ташкилотлардан бирининг бир гуруҳ ишчилари номидан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз ўтган йилги бир ойлик маошимизнинг "қулоғини кесиб кетишди", дейди.
- Биз Бухоро вилояти Бухоро газ саноатига қарашли трестда ишчи бўлиб ишлаймиз. Бизларнинг декабр ойликларимизнинг 50 фоизини пластик карточкага ўтказган эди. Шу ойлигимизни ҳозиргача беришмаяпти. Ярмини пластик карточкага олиб қолган эди.
Озодлик: Ўтган йилги декабрни айтаяпсизми?
- Ҳа. Мана шу ойнинг 50 фоиз ойлигини сақлаб қолган эди. Мана шуни ҳозиргача беришмаяпти.
Озодлик: Нечта одамнинг пули ушланган бу пайтда?
- Инвест трест бўйича ушланганда.
Озодлик: Трестда қанча одам ишлайди?
- 1000 дан зиëд одам ишлайди.
Озодлик: Сизнинг қанча пулингизни ушлашди?
- Менинг 270 минг пулимни ушлаган.
Озодлик: Демак, ҳар кимдан шунча миқдорда сақланган-а?
- Ҳақиқатан. Ҳар бир одамдан ўртача 240-250 минг сақлаб қолган.
Озодлик: Бу анчагина пул бўларкану.
- Ҳақиқатан анча пул бўладида.
Озодлик: Мурожаат қилиб кўрдингларми тегишли жойларга? Нима дейишди?
- Замдиректорга, бухгалтерга, отделкадрга, профкомга айтаяпмиз. “Бўпти берамиз. Бўпти пластикни тайëрлаб берамиз” деяпти. Бизлар ишонаяпмиз. “Бунга фоиз қўшиб берасизларми ëки шундай шу пулни берасизларми?” десак, “Бўпти, нимага шошасизлар? Барибир берамиз бир кун” деяпти.
Озодлик: Муроажатни ëзма равишда қилганмисизлар ëки оғзакими?
- Оғзаки қилганмиз. Бизда биласизку оғзаки мурожаат қилган маъқул. Ëзма қилсак, ишдан ҳайдаб юборади.
Озодлик: Демак, ëзма мурожаат қилишга қўрққансизлар?
- Қўрқамиз ҳақиқатан. Сразу ишдан ҳайдаб юборишади.
Озодлик: Бошқа ойларнинг ойликларни нормал олаяпсизларми?
- Ҳа, олаяпмиз, дейди Бухоро вилояти газ саноатига қарашли ташкилотлардан бирининг бир гуруҳ ишчилари номидан қўнғироқ қилган суҳбатдош.
Ҳаққимни талаб қилганим учун босим қилишаяпти
Андижон вилоятининг Жалолқудуқ тумани Ойим қишлоғида яшовчи 41 ёшли кўзи ожиз ногирон аёл 12 йилдан буён ўзининг қонуний мулки учун курашиб келаётганини ва юқори ташкилотларга мурожаат қилгани учун маҳаллий раҳбарларнинг тазйиқига учраётганини айтади.
- 12 йилдан бери ҳамма нималарга ëрдам сўраб борганман. 12 йилдан бери менинг шахсий уйимни тортиб олган. Суд, прокурор ҳаммасига бердим. Ҳал қилиб бермаяптида. Ўзбекистон президентига ҳам неча мартадан ëздим. Ҳал бўлмади.
Озодлик: Гулида опа, уйингизни ким тортиб олди?
- Акаларим тортиб олган. Мен ногиронман. Ҳозир битта ўзим қолганман. Ногиронларнинг ишхонасида ëтибман.
Озодлик: Уй сизники эдию акаларингиз сизнин уйдан ҳайдаб чиқаришдими? Нима бўлди?
- Тортиб олишганда. Мени ҳайдаб чиқаришган. Мен судга, прокурорга бердим. Ҳеч қайсиниси қулоқ солмаяпти. Пул-мул бериб қўйганми дейман. Олий судларгача ëздим, президентгача ëздим. Жавоб ҳам келмаяпти. 12 йилдан бери роса сарсон бўлиб кетганман. Аксинча органларда дўқ қилишиб, қамамоқчи бўлишаяпти. Қўрқитишаяпти. “Бор, хоҳлаган жойингга боравер. Дардингни Худога айт” деяпти.
Озодлик: Сизни ким қўрқитаяпти?
- Раҳбарлар.
Озодлик: Нимага? Президентга ëзганингиз учун қўрқитишаяптими?
- Ҳа. “Хоҳлаган ерингга ëзавер” деяптида энди. Судлар ҳам кўриб бермаяпти. Прокурролар “ҳадеб ëзаверсанг, қамаб қўяман” деб ўзимга ташлашаяпти. Ўзим кўз бўйича иккинчи гуруҳ ногирониман¸ дейди Гулида опа.
Президент Каримовга раҳмат
Қирғизистонлик бир гуруҳ йигитлар номидан қўнғироқ қилган ўшлик ўзбек йигити Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг БМТ минбаридан туриб Ўш қирғини бўйича халқаро текширув ўтказиш ва оммавий қирғин учун масъулларни жавобгарликка тортиш ҳақидаги талаби учун миннатдорчилик билдиради.
- Биз Қирғизистондан ўшлик болалармиз. Кеча Ислом Каримовнинг гапини эшитдик. Жуда ҳам хурсанд бўлдик. Яхши гаплар бўлди. Комиссия кириши керак деб айтган гаплари маъқул. Кимдир кириб текшириб, ҳақиқатни рўëга чиқариши керакда. Мана биз бундан жуда ҳам хурсанд бўлдик. Ўшлик ўзбек болалар номидан Каримовга ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдириб қўямиз¸ дейди ўшлик суҳбатдош йигит.
********************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!