Озодлик Хайрулланинг ишини давом эттирсин!

Хайрулла Ҳамидовнинг "Холислик сари" радиодастури халқ орасида шуҳрат қозонган эди.

Ўз қўшнилари ва яқинлари номидан Озодликка мурожаат қилган аëл¸ Хайрулла Ҳамидов қамалганидан сўнг Ўзбекистонда одамларни тўғри йўлга ундовчи диний-маърифий дастурлар қаҳат бўлганини айтади.

“Дарахтнинг бўшини қурт ейди доим”

“Ўзбекистон беҳисоб табиий бойликларга эга бўлган ҳолда, аҳоли муҳтожликда кун кечирмоқда” дея қўнғироқ қилди Самарқанднинг Булунғур туманида яшовчи Азларбек ака.

- Ўзбекистондаги ўзбек халқининг ҳолати бўйича ўз фикримни билдирмоқчи эдим. Ўзбекистон табиий бойликлар бўйича дунëда етакчи ўринда туради. Олтин қазиб олиш бўйича, умуман рангли металлар волфрам, уран деган металлар бўйича дунëда ягона ҳисобланади. Газ қазиб олиш бўйича еттинчи ўринда турар экан. Лекин булардан халққа бир манфаат йўқда. Улар қумга сингандай сингиб бораяпти.

Масалан, олтин бир йилда 95 тонна миқдорида қазиб олинади, деб эшитганман. Бу миқдордаги олтинга бутун 25-30 миллион ўзбек халқига жаннат яратса бўладида. Лекин булардан халққа умуман манфаат йўқ. Ўзбекнинг пешона тери билан етиштирадиган пахтасини оладиган бўлсак, пахта етиштириш бўйича учинчи ўринда, пахта толаси сотиш бўйича биринчи ўринда экан Ўзбекистон. Пахтадан кўп манфаат йўқ. Пахта мойини оладиган бўлсак, Туркманистонга нисбатан Ўзбекистонда 5-6 баробар қиммат нархда сотилар экан. Ҳозир бир кило ëғ 4000 атрофида. Ваҳоланки пахта мойини халққа текин берса арзийди. Текин эмас, 1000 сўмлар атрофида бўлганда ҳам халқ манфаат кўрган бўлар эди.

Мана пахта, ғалла етиштирадиган районларда мустақиллик даврида бирор-бир саноат корхонаси, ишлаб чиқариш қурилмади. Аксарият одамлар ишсиз. Шу сабабли эркаклар ва аëлларнинг кўпчилиги Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларга бориб ишлаб келишаяпти. Улар ўша ерларга яхши ҳаëтдан кетаëтгани йўқ. Улар тирикчилик оғирлигидан, бола-чақа боқиш учун, яшаш шароитини яхшилаш учун шу ëққа бориб хор-зор бўлиб юрибди. Шунинг сабабларини нима деб изоҳлайсизда энди. Халқимиз туфайлими бу ëки раҳбариятнинг муносабати туфайлими тушунмайманда, дейди Самарқанднинг Булунғур туманида яшовчи Азларбек ака.


“Халқ уйғон”

Маълум муддат аввал истеъфодаги майор, хоразмлик Отаназар Оллоберганов Озодлик билан суҳбатда қийноқ қўлламайдиган мелиса йўқ, деган фикрни билдирганди.

Тошкентнинг Ҳамза туманида яшовчи Абдуқаҳҳор ака хоразмлик майорнинг айни фикрларини қўллашини айтиб, бу борада Тошкентдаги аҳволга тўхталади.

- Кечагинда Хоразмдан бир майор акамиз гапирдию. Кўрдингизми, шунақа тоза одамлар ҳам бор экан¸ ер турибди. Уларнинг гапига 100 фоиз қўшилишаман. Мустақилликка 20 йил бўлдию мана. Шу 20 йил ичида битирганлар, ҳозир мансабда ўтирганларнинг мутлақо илми йўқ. На прокурорининг, на милициясининг, на ҳокимининг. Ҳаммаси отасининг пулига ўтириб олган. На қонунни билишади, на қонунга амал қилишади.

Ҳозирги кунда Тошкентнинг ўзига ҳамма олигархлар йиғилиб олган. Ана ўшаларнинг болаларининг ҳаммаси ҳозир ҳокимиятни олиб, бу ëқда президент мақтаниб ëтибди 500 доллардан деб, 500 доллардан уларга тўлаяпти¸ халқни қийнаëтгани учун милициясию ҳокимига. Шунинг учун ўзбекка ҳеч ким ëрдам бера олмайди, бермайдиям. Чет эл ҳам бермайди, Европасиям бермайди. Озодликка телефон қилиб ҳар куни жалоба, жалоба. Озодлик келиб газини олиб берадими, светини олиб берадими. Халқимизнинг ўзи қўрқоқми¸ шунақа бўлиб қолган.

Озодлик: Абдуқаҳҳор ака, сиз Озодликка айтиш шартмас, фойдасиз¸ дардини ичига ютиб жим ўтираверсин¸ демоқчимисиз?

- Йўқ, гапирсин. Гапиришдан олдин ҳаракат қилиши керакми. Яхшиям Озодлик бор экан¸ дардимизни айтамиз. Ўзим айтаманда бутун дунë билади аҳволни. Гапириш керак. Бу ерда ўзимиз ҳам ҳал қилишимиз керакми. Ўзимизнинг муаммони ўзимиз ҳал қилишимиз керак. Қаердандир келиб бизларга олиб беришини пойлаб ўтиришимиз керакми? Бу бўлмаган, бўлмайди ҳам. Қаранг минглаб бегуноҳ одамлар қамалиб кетаяпти. Битта ҳам эмас, иккита ҳам эмас, минглаб. Ҳамма шу даражада қўрқадими? Ўқимаганлар ўтириб олгандан кейин отасига ишонади. Булар билан қанақадир курашиш керакми дейман, дейди тошкентлик Абдуқаҳҳор ака.


Хайрулла Ҳамидов ишини Озодлик давом эттирсин!

Самарқанддан қўнғироқ қилган бир аёл Озодликдан Хайрулла Ҳамидов олиб борган маърифий дастурларга ўхшаш эшиттиришлар беришни илтимос қилади.

- Мен бутун қариндошларимиз номидан, яқин қўшниларимиз номидан телефон қилаëтган эдим. Катта бир илтимосимиз шуки, радионгизда Хайрулла Ҳамидовнинг маърифий дастурларига ўхшаган дастурлар тайëрлаб, иложи бўлса, ҳар ҳафтада бир марта мунтазам бериб борсангизлар. Шу илтимос билан мурожаат қилаяпмиз. Бунинг сабабини сўрайдиган бўлсангиз, ҳозирги пайтда худди мана шунақа дастурларга ўхшаган кўрсатувларга халқимизда жуда эҳтиëж катта. Чунки бизнинг жамиятимизда телевидениеда ҳам, радиода ҳам ëшлар одоб-ахлоқ ўрганадиган, тарбиясига таъсир этадиган эшиттиришлар деярли йўқ. Ëшларнинг онгига таъсир этадиган эшиттиришларга жуда эҳтиëж катта. Шуни биз катта илтимос билан таҳририятингиздан сўрардик. Иложи бўлса, таҳририятингизда кўриб чиқсангизлар шу таклифни, дейди самарқандлик суҳбатдош аëл.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!