"Қурултой"нинг янги мавзуини Озодликка сим қоққан Жасурбек исмли ўзбекистонлик йигит¸ аниқроғи унинг анчадан бери саҳифамизда давом этаëтган баҳсга доир кузатишлари белгилаб берди.
Ўзбек қизларининг корейс¸ немис¸ рус¸ инглиз¸ америкалик¸ швед ва норвегларга эрга тегаëтгани бугунги Ўзбекистон воқелигининг бир қисмига айланиб улгурди.
Ўзбекистондаги ўнлаб "Совчи" фирмалари ўзбек қизларига хориждан эр топиш билан шуғулланмоқда.
Бу ҳолат ўзбек луғатига "посилка келин" калимасини киритди.
Кўп ҳолларда "посилка келинлар" хорижлик "эр" ларнинг висолига илк марта ўзга мамлакат аэропортида нойил бўлмоқда.
"Қурултой"да кўтарилган мавзуни Кореяга келин бўлиб тушган Феруза¸ Россияда истиқомат қилаëтган Нилуфар¸ Кореяда мардикорлик қилаëтган Собир ака ва педагог олим Абдулла Абдураззоқов муҳокама қилди.