Тўрт йилдан бери Тошкентга бориб¸ Юридик институт биносига ҳам етолмай¸ мелисалар "оши"га айланиб¸ Сариосиëсига қайтиб кетаëтган 22 яшар Шомурод¸ президентнинг тўнғич қизидан мадад сўрайди...
Бабибир ароқ сотилади
Андижонлик Абдураҳмон Ўзбекистонда 20 ёшга тўлмаганларга спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотилмаслиги борасидаги янги қонуннинг ижроси таъминланишига ишонмаслигини айтади.
- Спиртли ичимликлар тўғрисида қонун қабул қилинди, лекин спиртли ичимликлар сотиладиган дўконлар, спиртли ичимликларни сотадиган ошхоналар ëки барларда бу қонун иш бермайди. Ҳозир паспортларни кўрсатиб спиртли ичимликларни сотсин деб қарор чиқарди, дейди. Бунинг, менимча, фойдаси йўқ. Бу ерда рол ўйнаяптида. Барибир сотишади. Магазинларда ҳаммаси сотилаяпти. Борсангиз, ëзиб қўйган бўлиши мумкин. “18 га кирмаганларга сотмаймиз” деб плакат осиб қўйган бўлиши мумкин. Сўрасангиз, пулини берганингиздан кейин сотишади. Чунки назорат жуда пастда. Қонун қабул қилинади, аммо амалда нотўғри тадбиқ қилишади. Пул масаласига бориб тақалгандан кейин бу қонунлар иш бермайди, дейди андижонлик Абдураҳмон.
Еримни тортиб олишаяпти
Самарқанднинг Ургут туманида яшовчи Ҳамдам бобо 26 йил аввал фермер хўжалиги ташкил қилиб, шу йиллар давомида пешона тери эвазига уни ривожлантиради. Бироқ бугунга келиб уни қўлидан фермерлик ерини тортиб олаётганидан шикоят қилади Ҳамдам бобо.
- Биз 1985 йилда фермер хўжалиги ташкил қилганмиз. Илгари кооператив¸ дер эди Горбачëв даврида. Икки гектар ерни ҳаëтимни бағишлаб ер қилганман, ток экканман. Бола-чақам билан шунчалик ботқоқ ерни ер қилиб, ток қилиб вояга етказдим. Дарахтлар экдим. Обод қилган вақтимда катта бир бойнинг фермерига қўшиб юборди. Майли ғалла билан пахтани катта фермер қилиши мумкиндир, лекин бизда боғдорчилик билан тамакичилик бор. Тамакичилик жуда оғир нарса. Ярим гектар тамакини бутунлай тайëрлаб давлатга топшириш учун битта оила беш яшар боласигача ишлайди. Шунча нарсанинг ҳаммасини тайëрлаб битта фермерга қўшган. Энди у фермер “Бутун даромадни менга берасан. Бўлмаса, ташлаб кет” деб ўтирибди. Бизнинг давлатимизнинг раҳбарлари нимани ўйлаяпти? Майли районимизнинг раҳбарларини тушуниш мумкин. “Катталарнинг буйруғи” деб қутулади улар. Тошкентдаги раҳбарларимиз бизнинг районнинг шароитини бир ўйлаб кўрмайдими? Боғдорчилик, токчилик, тамакичилик ëки полизчиликни катта фермер қилиб бўлмайди. Фермер қилса, 20-30 гектарлаб ер бўлса, одамларнинг пулини топиб бера олмайди. Одамлар чиқиб кетса, ўзлари қиламан деб тамакини пунктдан пул билан сотиб олади. Узумни тўлдиришни винзаводдан тўғирлайди. Ҳаммаси пул билан. Майда фермер бўлса, қанчалик даромад катта бўларди.
Озодлик: Ҳозир сизнинг ерингизни бутунлай тортиб олишдими?
- Даромадни берсангиз беринг, бўлмаса ташлаб кетинг деб ўтирибди. Мен қанақасига ташлаб кетаман? 1000 туп терак ўстирганман. Қандай ташлаб кетишим керак?
Озодлик: У-бу жойга мурожаат қилиб кўрганмисиз?
- Тошкентга Вазирлар Маҳкамасига бориб ëтиб олиб ариза топшириб келдим. Бу аризам районга келади. Райондагилар у-бу дейди, мени алдайди. Қаранг, биз сотиб олганмиз, пулини тўлагамнмиз. Қаранг участка инспекторининг раҳбарлигида қўшилаяпти. Менга участка инспектори “Ҳа Ҳамдам бобо, сиз ақлли одамсиз. Қўйинг. Бўлмаса, сизни айбдор қиламиз” дейди. Қўполлик қилганимдан кейин “Кўрпангиз иссиқлик қилаяптими?” дейди менга. Жуда ҳам бир расво ҳаëтда бизнинг Ўзбекистон, дейди Ҳамдам бобо.
Гулнора Каримова¸ ёрдам беринг!
Сурхондарёнинг Сариосиё туманида яшовчи 22 ёшли Шомурод Иззатуллаев тўрт йилдирки, Тошкентдаги Юридик институтга ҳужжат топшира олмай ҳалак. Ҳар сафар Тошкентга борганида милиция ходимдари уни ушлаб олиб кетишларидан шикоят қилар экан Шомурод, бу йил астойдил тайёргарлик кўраётганини айтади. Бироқ институтга ўз кучи билан киришга кучи етмаслигига кўзи етган Шомурод Гулнора Каримовадан моддий кўмак сўрайди.
- Юридическийга кирмоқчиман.
Озодлик: Неча йилдан бери ҳаракат қилаяпсиз?
- Тўрт йил. 9-синфни тугатиб Россияга бордим. Иш яхши бўлди.
Озодлик: Россиядан пул ишлаб келдингизми?
- Ҳа. 2007 йилда борган эдим. Тошкентга бордим. Ипподромда тушдим. Ментлар ушлади. Олиб бориб уч кун ëтқизди. Университетга ҳам бора олмадим. Иккинчи йил ҳам шу. Мана бу йил тўртинчи йил ҳаракат қилаяпман.
Озодлик: Ҳар йил милиция ушлаб қолаëтганлиги учун ҳужжат топшира олмай қолаяпсиз.
- Ментлар ушлаб кўп қийнайди.
Озодлик: Нима учун юрист бўлмоқчисиз?
- Адвокат бўлмоқчиман.
Озодлик: Нима учун?
- Мен бу касбни танлаганим халққа ëрдам бериш. Илтимос¸ Гулнора опа. Мен шу институтга кирмоқчиман, лекин қурбим етмайди. Контракт тўлашга ëрдам беринг илтимос, дейди Сурхондарёнинг Сариосиё туманида яшовчи 22 ёшли Шомурод Иззатуллаев.
**************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!