Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканалининг собиқ журналистлари Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова курашни давом эттиришларини билдириб, халқаро ташкилотларга баёнот йўллади.
Дунё ҳамжамияти, БМТ, ЕХҲТ, ЕИ, барча ҳуқуқ ташкилотлари ва Ўзбекистондаги дипламатик корпуслар номига жўнатилган баёнотда журналистлар ўзларининг ишдан бўшатилгани сабаблари, қарийб уч ҳафта давомида ўтказган очлик акциялари тафсилотлари ҳақида маълум қилганлар.
Журналистлар соғлиги кўтармагани учун очлик акциясини тўхтатганликларини айтиб, президент Ислом Каримовга нисбатан "ишончи топталганидан афсус" билдирадилар.
Эндиликда улар мамлакатдаги, қолаверса, Ўзбекистон Миллий телерадокомпаниясидаги мавжуд муаммолар, адолатсизликларга қарши мустақил журналист сифатида курашмоқчи эканликларини маълум қиладилар.
Саодат Омонова билан Малоҳат Эшонқулова ҳозирда “Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш клуби”ни ташкил қилдилар ва айни пайтда “Munosabatuz.com” сайтини очишни режалаштирмоқдалар.