Собиқ ўзбекистонлик Зарина, "Эркин микрофон" билан суҳбатда, Исроилда иссиққина уйида ўтирса-да, бугун қийин аҳволда қолган ўзбекларга ачинишини айтади.
“Атом электр станцияси қурсак, электр муаммосидан қутуламиз”
Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида бир ярим йилдан буён меҳнат қилаётган андижонлик Иқболжон Ўзбекистондаги электр энергияси муаммосидан қутилиш учун мамлакатда Атом электр станцияси қуриш керак дея ҳисоблайди.
- Уйдагилар билан гаплашиб турибман. Доим ток йўқ. Телефон қилганимда “ҳозир ëнади, энди ëнади” дейишади. Кеча бир кўрсатувни кўриб қолиб ўтирдимда ўзидам фикр ўтди. “Бизга бир дона бўлса ҳам атом станцияси қурса бўлармикан” деб ўйлаб қолдим.
Озодлик: Ҳозир гидроэлектростанцияга пул топа олмаяптию атом электростанциясига қаердан пул топади?
- Гидроэлектростанцияга лекин билмадим. Жуда қизиқавермайман, лекин ток йўқлигига қандайдир жавоб топиш керакда.
Озодлик: Атом электростанциясини қаерга қуриш керак? Ўзбекистоннинг қаерида қурилсин?
- Менимча, чўл зоналарига. Одамлардан сал узоқроқ жойларга. Асосан Навоий, Бухоро, Зарафшон тарафлар борку.
Озодлик: Чернобил бўлиб қолиши мумкинлигидан қўрқмайсизми?
- Кеча телевизорда атом электростанциянинг замонавий нимасини кўрсатдида. Қураëтган фирма портлаб кетмаслигига кафолат беради.
Озодлик: Сиз атом электростанциясида ишлаган бўлармидингиз?
- Ишга олса, ишлайвераман. Халқ учун ток чиқариш керак бўлса, ишлайвераман.
Озодлик: Эшитган бўлсангиз, ўтган йил Япониядаги Фукусимада авария бўлдику. Японлар катта радиация борлигини, ўлим таҳдиди борлигини билиб туриб ўша аварияни бартараф этиш учун боришди. Ўзбекистонда портлаб кетса, сиз ҳам кирган бўлармидингиз?
- Албатта. Битта одам ўлса майли. 100 та одам, бола-чақа соғ қолса бўлгани, дейди Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида бир ярим йилдан буён меҳнат қилаётган андижонлик Иқболжон.
“Исроилда яшасам-да Ўзбекистонга ачинаман”
Исроил фуқаросига турмушга чиққан тошкентлик 27 ёшли Зарина беш йилдан буён Исроилда яшайди.
Ўзига тўқ яшаётган бўлса-да, Зарина ўзбек халқини ўйлашини айтиб, халқнинг бугунги аҳволига ачинишини айтади.
- Мен бир нарсани тушунмайман. Келажагимиз буюк деган, шунча нарсани ўргатган, партиот қилиб Ўзбекистонни яхши кўришга нима қилган нарсалар қани? Ҳамма нарса ошган, одамларнинг уйида свет йўқ, газ йўқ¸ уйлар совуқ, иссиқ сув йўқ.
Озодлик: Исроилда яшаëтган бўлишингизга қарамасдан сизнинг Ўзбекистондагиларга жонингиз ачияпти шундайми?
- Конечно ачийди. Менинг ватандошларим, менинг халқим. Конечно менинг юрагим ачийди. Ўзбекистонда қанақа инсонлар қолган билмайман. Менимча, фақат пули борлар, шишкаларнинг болалари қолган. Қолган ҳамма камбағал бечоралар Россияда молларнинг тагини тозалаб юришибди. Қанақа қилиб ўзбек ўзига бек, келажаги буюк деган халқимиз қаëққа кетаяпти?
Озодлик: Балки узоқдан ҳамма нарса сизга ëмон кўринаëтгандир. Сиз айтаëтган гаплар ўзингизнинг мустақил хулосангизми ë ...
- Албатта ўзимнинг қарорим. Менинг ўзимнинг кетишимга сабаб бўлган уйдаги вазиятлар. Ота-онам олий маълумотли, лекин олий маълумотли бўла туриб ҳалол яшайман деса, одамларнинг пули йўқ. Ватанимга боргим келади. Икки марта бориб келдим. Икки марта борганимда ҳам қочиб кетдим. У ëқда ўзимнинг мустақил фикримни айта олмайман, ҳар доим сизнинг оғзингизни ëпишади гапирма, гапирма деб. Нима биз Сталин даврида яшаяпмизми ëки мустақил демократик Ўзбекистондами? Ўзбекистон тўғрисида фикрим яхши, лекин ҳукумат тўғрисида қанақа қилиб яхши фикрим бўлади. Ўзгаришлар бўлаяпти, қурилишлар қилишаяпти. Халқнинг қорни оч бўлса, уйи совуқ бўлса, гўшт олишга пули бўлмаса, свет, газ бўлмаса, у қурилишлар кимга керак? Халқ оч. Менинг кўнглим ачийди. У менинг халқим. У ерда менинг дўстларим, оилам, дугоналарим, таниш-билишларим, бутун ҳаëтим Ўзбекистонда. Мен бу ерда яшаганим билан юрагим Ўзбекистонда, дейди Зарина.
“Ҳеч бўлмаса бир ойда бир кило гўшт ейиш керакку”
Россиянинг Самара шаҳрида бир бойваччанинг уйида беш йилдан буён хизматкор бўлиб ишлаётган, асли Фарғонанинг Бувайдасидан бўлган Собиржон Ўзбекистондаги бугунги вазият ҳақида гапира туриб, кўзига ёш олди.
- Мен Фарғона вилояти, Ëзëвон туманида Фарғона қишлоқ хўжалик техникумини битирганман. Ўзимизда бухгалтер бўлиб ишлаганман. 5 йил ишлаганимдан кейин сокрашение бўлди. Ундан ташқари ҳамма ер фермерчиликка ўтиб кетгандан кейин колхоз идораларида иш қолмадим бизга. Икки йил сарсон-саргардончиликда юрдик. Оилани қанақа қилиб бўлса ҳам боқиш керакку. Кейин бир ўртоқларим билан келишиб Россияга йўл олдик. Худога шукур ҳозир тинчмиз. Оиламизга вақтида пул жўнатиб юрибмиз. Худога шукур ҳаммаси яхши. Лекин мен бир нарсага ҳайронманда. 5 йилнинг ичида бир марта борган бўлсам, 15 кун уйда туриб келдим. 15 кун турганимда у ерда ҳаëт шунақа қийин эканки, ота-онамни кўриб, ҳозир сизга гапираяпман йиғлаяпман, ичим эзилиб кетди.
Озодлик: Нима учун?
- Биласизми, ......
Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
“Ўзбек матбуотини танқид қилишди”
Самарқанддан қўнғироқ қилган Холисбек “Ёшлар” телеканалида ўзбек матбуоти танқид қилинганини айтиб, буни сафсатабозликка йўяди.
- Кеча “Ëшлар” телеканалида “Уйғоқлик ва сергаклик давр талаби” деган эшиттириш берди. Ўшанга муносабат билдирмоқчи эдим.
Озодлик: Нима ҳақда экан бу кўрсатув?
- Матбуот тўғрисида бўлди. Камчиликлар, муаммолар, давлат мулкини талон-тарож қилиш, журналистларнинг порахўрлиги, коррупция масалалари.
Озодлик: Бу кўрсатувда ўзбек матбуотини танқид қилишдими?
- Ҳа. Заказной мақолалар, камчиликлар санаб ўтилди. Тиражлар камлиги, журналистларнинг порахўрлиги ҳақида гапириб ўтишдида.
Озодлик: Шунақа танқидий муносабатда бўлишаëтган бўлса яхши эмасми?
- Сафсатабозликдан бошқа нарса эмас деб ўйлайманда. Олдин ҳам бу фикрлар Ўзбекистон матбуотида берилган. Яхшиси биринчи навбатда сўз эркинлиги, матбуот эркинлигини таъминлаш керак. Давлат ва ҳукумат органларининг асоссиз аралашувлари санаб ўтилди. Бу нарса ошкоралик белгиси бўлиши мумкин, лекин шу таклифлар телевидение экранларида ëки газеталарда қолиб кетмаслиги керак, дейди самарқандлик Холисбек.
“Ногиронлик пенсиясидан маҳрум қилишди”
Шаҳрисабзлик 62 яшар Муҳаммади Абдураҳмонов автоҳалокатга учраб, ногирон бўлиб қолгач, 2001 йилдан буён олиб келаётган ногиронлик нафақасидан маҳрум қилишганидан норозилик билдиради.
- Бошимиз ëрилган, бел суяк, оëқларим, жағларим, қўлларим синган эди. Шундан кейин группада эдим. 11 йил группада бўлдим. Ҳозир пенсия ëшида, деб пенсияга ўтказиб юборибдида.
Озодлик: Демак, ногиронликдан олиб ташлаяпти.
- Ҳа.
Озодлик: Сизга нечанчи гуруҳ беришган эди?
- Иккинчи гуруҳ.
Озодлик: Сиз оëқларингиз сингандан кейин юрдингизми?
- Юрибман, юрган билан икки кило юк кўтара олмайман, бир километр ҳам юра олмайман. Бир томондан юрагим инфаркти бошланган. Чап томоним билан оқсаб юраман.
Озодлик: Энди соғайиб кетдинг дейишаяптими?
- Мени умуман чақиргани ҳам йўқ, мен билан суҳбат ҳам ўтказгани йўқ. Ўзлари автоматик равишда ўтказиб юбораяпти.
Озодлик: Ўша ўтказишганини нима деб тушунтиришди?
- Ҳеч ким менга тушунтиргани йўқ. “Ëшга доир пенсияга ўтдингиз. Нафақангизни оласиз. Группа йўқ бўлди”, дейди. Группада болницада ëтоқ жойимиз текин эди, қон анализ, нималари текин эди. Айрим дорилар бепул эди. Ҳозир пенсияга ўтганимиздан кейин у нарсалар ҳаммаси пулли бўладида, дейди шаҳрисабзлик 62 яшар Муҳаммади Абдураҳмонов.
*************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.
Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!