Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мамлакат Бош прокурори киритган порнографик маҳсулотлар тарқалишига қарши курашни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Аслида, шу пайтгача ҳам Ўзбекистонда порнографик маҳсулотлар тарқалишига қарши курашнинг қонуний асослари мавжуд эди.
Мамлакат Жиноят кодексининг 130-моддаси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддаси порнографияга қарши курашнинг ўша қонуний асосларидир.
Хабарларга қараганда, сўнгги 3 йил ичида Ўзбекистонда умумий қиймати 44,5 миллион сўмлик ёки 24,6 минг долларлик порнографик маҳсулот қўлга олинган. 430 киши жавобгарликка тортилган.
Newsuz.com сайтининг хабар қилишича, Бош прокурор таклиф қилаётган ўзгартишлардан Жиноят кодексининг 130-моддасини янги таҳрирда тўлдириш назарда тутилади.
Янги таҳрирдаги моддага биноан порнографик маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки тайёрлаш энг кам иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача жарима, 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ёки 6 ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Жиноят такроран ёки гуруҳ томонидан содир этилса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзида жазо белгиланади, деб хабар қилди Newsuz.com сайти.
Бас, порнографик маҳсулотларга қарши курашни кучайтиришни мамлакат Бош прокурори таклиф қилаётган экан, демак, бу муаммо Ўзбекистон учун шу кунда ўта долзарб муаммолардан бирига айланган. Чиндан ҳам шундайми?
Биз бу саволни ўзбекистонлик фаол ёшлардан бири, Фуқаролик жамияти ёш фаоллари гуруҳи аъзоси Санжар Саидовга бердик.
Унинг айтишича, порнографик маҳсулотларга қарши қонун мавжуд эканлигига қарамай, Тошкентнинг баъзи бозорларида порнофильмларни бемалол сотиб олиш мумкин.
- Масалан Тезиковка деган бозорда бемалол, очиқчасига сотиладиган ҳолатларни кузатиш мумкин. Бунинг орқасида ҳуқуқ-тартибот органлари яъни бозорни тартибга солиб турадиган одамларнинг ўзлари ҳам шундан қайсидир маънода манфаатдорлигини кўришимиз мумкин. Мониторинг ўтказган пайтимизда очиқчасига сотиб турарди, дейди Санжар.
Санжарнинг айтишича, шу пайтгача ҳукумат порнографик маҳсулотлар тарқалишининг олдини олиш учун Интернет кафеларни ҳам назорат қилиб келади. Бироқ, давом этади, Санжар
- Круглосуточно ишлайдиган интернет кафелар ҳам бор. Кўпроқ у Тошкент шаҳрида жойлашган. Кечки пайтда бемалол шунақа сайтларга кириб нима қилиш нимаси борда, дейди Санжар.
Порнографик маҳсулотлар тарқалишига қарши курашни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун қабул қилиниши Интернет устидан назорат кучайтирилишига баҳона бўлмайдими?
Бу саволга жавоб берар экан, Санжар қўрқишнинг ҳожати йўқ, ҳукумат ёпмоқчи бўлган сайтларнинг ҳаммаси ёпиб бўлинган, деган фикрни билдирди.
- Бугунги кунда Ўзбекистон интернет энг чекланган мамлакатлар қаторига киради дунë бўйича ва деярли танқидий ëки таҳлилий тарзда ëзадиган ҳамма интернет ресурслар бугунги кунда блокировка қилиб бўлинган. Ундан ортиғи менинг назаримда, дальше некуда дейдию, шунақа бўлиб қолган, дейди Санжар.
Фуқаролик жамияти ёш фаоллари гуруҳи аъзоси Санжар Саидов эди.
Бош прокурор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасига ҳам ўзгартиш киритишни таклиф қилмоқда.
Модданинг янги таҳририга биноан аҳлоққа зид маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга 100 баравардан 150 бараваргача жарима белгиланади, деб хабар қилди Newsuz.com.