Ўтган йилги текширишлар натижасида фаолиятини вақтинча тўхтатган “UzCarlsberg “ ширкати яна пиво ишлаб чиқаришни бошлади.
“UzCarlsberg “ ширкати бир йилдан зиёд давом этган текширишлар натижасида тўхтаб қолган фаолиятини қайтадан бошлади.
Ҳозирда ширкат раҳбарияти бутунлай янгиланган таркиб билан фаолият кўрсатмоқда.
“UzCarlsberg “дан олинган маълумотга кўра, ширкат бош директори Евгений Шевченко ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига Жон Гилин тайинланган.
2010 йилнинг 17 октябридан бошлаб ширкатнинг хўжалик фаолияти текширилаётгани ва компаниянинг тайёр маҳсулотлар омборлари текширув тугагунга қадар муҳрлаб қўйилгани айтилган эди.
Ширкатнинг ўз исмини ошкор қилмаган ходимига кўра, текширув натижасида "UzCarlsberg" қўшма корхонасининг 2009 йил 1 январидан 2010 йилнинг охирига қадар бўлган даврдаги молиявий-хўжалик фаолияти тўлиқ тафтиш қилинган.
Озодлик текширув натижалари ва ширкатнинг бугунги фаолияти борасида қўшимча маълумот олиш учун “UzCarlsberg “ матбуот хизмати вакили Собир Назаровга мурожаат қилди.
Бироқ Назаров ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини билдирди.
Uzmetronom.com сайти маълумотига кўра, ширкатнинг эски раҳбарияти Ўзбекистондан чиқиб кетган ва ташкилотнинг солиқдан қарзларини янги раҳбарият қоплаган.
Дунёдаги йирик пиво компанияларидан бири бўлган Carlsberg Group (Дания) ширкати 2006 йили Ўзбекистонда 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги “UzCarlsberg” лойиҳасини йўлга қўйди.
2007 йилнинг 6 сентябрида Тошкент шаҳрининг шимоли-ғарбида 10 гектардан зиёд майдонда “UzCarlsberg”га қарашли пиво заводи қурилиб, ишга туширилди.
Пиво заводининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,45 миллион литр ёки 0,5 ҳажмдаги 290 миллион дона шиша идишда пиво тайёрлаш имконига эга.
“UzCarlsberg” сайтидаги маълумотга кўра, ҳозирда завод тўла қувватда ишламаяпти - у ерда йилига 1 миллион литр пиво ишлаб чиқарилаяпти.
Бугунги кунда заводда Sarbast Original, Sarbast Extra, Sarbast Special, Sarbast Strong, Tuborg, Baltika 3, Baltika 9 va Baltika 7 дея номланган пиво турлари ишлаб чиқарилаяпти.