“Тўйлар ҳақидаги “муаммо” ўзбек халқининг асосий муаммосига айлантирилаётганига мутлақо хайронман”, деди таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев Озодлик билан суҳбат чоғида.
Унинг айтишича, миллатнинг тўйдан бошқа ҳам бош қотирадиган муаммолари тўлиб ётибди.
ЎзА ахборот агентлиги сайтида 19 апрел куни “Тўй – фаровонлик белгиси, аммо...” сарлавҳаси остида каттагина мақола эълон қилинганидан сўнг Ўзбекистондаги бошқа нашрлар ҳам мавзу муҳокамасини бошлаб юборди.
Мазкур масалага тажрибали журналистнинг муносабати қандай эканлигига қизиқдик.
Ўзбекистон ҳукуматининг “овози” бўлган ЎзАда эълон қилинган мақола “...миллий маънавиятимизга, ҳаётимизга таъсир кўрсатадиган тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг қонуний асосларини яратишнинг вақти етмадимикан?!” деган фикр билан тугаганидан келиб чиқсак, ҳукумат бу соҳада муайян меъёрий ҳужжат тайёрлаётганини тахмин қилиш қийин эмас.
Бироқ тажрибали журналист Шароф Убайдуллаев бундай чоралар ўтмишда бот-бот қўлланилганини эслади.
- Агар 40 йиллик умримиз матбуот билан боғланиб ўтган бўлса, 60-йилларда ҳам шу мавзу чайналавериб, чайналавериб, бир газетада ҳукуматга маъқул тўртта одам чиқардида, унинг иккитаси оқсоқол бўларди, иккитаси қаҳрамон бўларди, тўйларни чайнагани чайнаган эди. Кейин ҳукумат дирижëрлик қилиб туриб охирида битта қарор, битта якун чиқариб қўяр эди, дейди Шароф ака.
Унинг айтишича, тўйлар ҳақида гапириш фақат ўзбек “ўйнайдиган” ўзига хос “спорт” бўлиб қолган.
- Бутун дунëда тўй бор. Бирорта мамлакатда мен тўйни умумхалқ жамият муаммоси қилиб кўтарганини ҳеч кўрганим йўқ. 40-50 йилдан бери дунë матбуотини ҳам кўрамиз, ҳозир интернетни ҳам кўрамиз, Россия газеталарини кўрамиз, мана Туркия газеталарини жуда ҳурмат қиламан, бирортаси тўйни умумхалқ муаммосига айлантирмайди, дейди Шароф Убайдуллаев.
Тўйдан бошқа муаммомиз йўқми, деб хайрон бўлади Шароф Убайдуллаев.
- Тўй масаласига бутун бир газеталарнинг шайкаси қўшилиб кетганига мен ҳайронман. Дирижëрлар ўйламасмикан, бизнинг тўйдан бошқа муаммоларимиз жуда бисëрку. Ҳозир тўйга одамлар, очиқ гап, ош бўладиган жойларга унча-мунча ошни соғинган одамлар оқиб келаëтганлигини ҳам кўрса бўлади. Ишни соғинган одамлар келаëтганлигини кўрса бўлади. Ошдан кейин қаëққа кетишини, қайси ишхонага боришини билмай боши гангиб илгариги завод-фабрикаларни қўмсаëтганларни кўриш мумкин, дейди Шароф Убайдуллаев.
ЎзАдан гула кўтарган баъзи нашрлар тўй-маъракаларга таклиф қилинадиган меҳмонлар сонини чеклашни ҳам таклиф қилмоқда.
Айни пайтда, дейди Шароф Убайдуллаев, ҳукуматнинг рухсати билан қурилган тўйхоналар ҳайбатидан от ҳуркади.
- Масалан ҳозир шу кеча-кундузда Тошкентнинг қоқ марказида, менинг уйимнинг биқинида 1000 ўринлик тўйхона қурилди. Шунақанги ҳашамат билан қурилди, “Ҳар бир ўрин 100 минг сўм. 200та ўринга буюртма бўлмаса, тўй қабул қилинмайди” деб ëзиб қўйибди. Ана энди ҳисоблаб олаверинг. 20 миллион бўладими, неча миллион бўлади, бир тўй ўтказиш учун бир кечалик тўйхона. Тасаввур қилинг бу тўйларни оддий одам ўтказа оладими, дейди Шароф Убайдуллаев.
“Оддий одам тўй ўтказа олмайдиган тўйхоналарнинг ўзи ҳам оддий одамларники эмас”, деб давом этади Шароф ака.
- Бу тўйхоналарнинг айримлари Кремл саройи билан, Ўзбекистон анжуманлар саройи билан, Навоий театри билан баҳслашади десам ҳеч қанақа лоф эмас. Лекин бу тўйхоналар кимники эканлигини деярли ҳеч ким билмайди. Лекин бу тўйхоналар оддий одамники эмас, халқники эмас. Бу тўйхоналар жуда ҳам мураккаб шахсларники. Шундай кошоналарни қуриб, шундай тўйхоналарнинг олдига туриб олиб “Тўй бунақа бўлиши керак, тўй унақа бўлиши керак. Нимага бизнинг тўйларимиз унақа, бунақа” деявермасдан яхши тўйларни кўрсатиб, маданиятимизнинг яхши томонларини тарғиб қилиб, яхши тўй қанақа бўлишини тушунтириб ўтганимиз, шунга диққат эътиборимизни қаратганимиз яхши эмасмиди, дейди Шароф Убайдуллаев.
“Тўйлар ҳақида ўйлар”нинг биринчи тўлқини бундан 14 йил олдин – Ўзбекистон президенти 1998 йил, 28 октябрда тўйларга оид фармон имзолаганидан кейин кўтарилган эди.
Фармондан сўнг бу мавзу матбуотда бир-икки ҳафта “чайналган” ва унутилганди.
- Менимча, бугунги гаплар ҳам ҳаммаси қуруқ гап. Дирижëр жуда ҳам сохта. Менимча, фақат қуруқ чўпни уриб барабанни чалиб келаяпмиз. Тўйдан бошқа жуда муаммоларимиз кўп. Жиддий муаммолар бор. Мана шу муаммоларга жамиятининг эътиборини қаратсак, шулар устида кўпроқ қайғурсак. Ҳозир тўй ўтказа олмай юрганлар ҳам сон саноқсиз. Ҳалиги уй-жой қура олмай юрганга ўхшаган. Худди ўшандай тўйга ета олмай, фарзандларини уйлантира олмай юрган одамлар ҳам сон саноқсиз, деди бутун умрини Ўзбекистон матбуотига бағишлаган таниқли журналист Шароф Убайдуллаев.