Рус тилини ўрганишга эҳтиëж кучли

Бугунги кунда миллионлаб ўзбекистонликлар ҳаëт-мамоти рус тилини қанчалик билишига боғлиқ бўлиб турган бир замонда¸ рус тилини ўрганиш керак эмас¸ деб чиранишга ҳолимиз йўқ¸ дейди OzodlikOnline дастурининг сўнгги сонига муносабат билдирган Холислик.

“Суд қарори қонуний эканлигига ишонмайман”

Бу гапни Бухоро вилоят Жондор туманида истиқомат қилувчи суҳбатдош айтди.
Айтишича, унга тегишли ер участкасига туташ чоғроқ майдонни илгари ҳуқуқ- тартибот органларида ишлаган, бугунги кунда адвокатлик билан шуғулланаётган кимса тортиб олган, прокуратура ҳам, суд ҳам ўша майдон билан боғлиқ можарони адвокатнинг фойдасига ҳал қилган.

“Ҳаммасининг тили бир ва шунинг учун менга ўхшаган камбағалнинг арз-додини инобатга олишмаяпти”, деди тингловчимиз.

- Бухоро вилояти, Жондор тумани, Ҳамза Ражабов кўчаси 73-уйда истиқомат қиламан Бақоева Гулчеҳра Жабборовна. Ëшим 42 да. Жондор маҳалласида таваллуд топганман. Миллатим ўзбек. Бир нафар фарзандим бор.

Озодлик: Мана Озодликнинг "Эркин микрофони"га қўнғироқ қилдингиз. Нима гапингиз бор эди? Айтинг.

- Бизлар ...

Суҳбат давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Гулчеҳра опа билан суҳбат



Суҳбатдошимизга арзини айтиб олишга имкон берар эканмиз, Жондор туман прокуратураси ва судининг мазкур иш юзасидан чиқарган қарорларини биз ҳам ғайриқонуний демоқчи эмасмиз.

Лекин, бас, аёл Озодликкаки арз қилган экан, демак, мазкур можарони такроран ўрганишга зарурат борга ўхшайди.

“Ozodlik Online” эшиттиришида билдирилган фикрга қўшилмайман!”

“Ozodlik Online” - Интернетдаги энг замонавий медиа платформаларни битта тугал аудио дастурга бирлаштирган Озодликнинг жонли интерактив лойиҳаси.

“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.
Ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли бериладиган ва сешанба кечки чоршанба эрталабки радиоэфиримиздан ҳам узатиладиган “Ozodlik Online” дастурининг сўнгги сонида “Рус тилини ўрганиш керакми?” деган масала муҳокама қилинган эди.

“Эркин микрофон” эшиттиришига Самарқанддан боғланган 40 яшар Холисбек, “Ozodlik Online”да янграган бир фикрга ўз муносабатини билдирди.

Озодлик: Ozodlik Online эшиттиришининг эфир вариантини тингладингизми ëки сайтдан бевосита тинглаганмисиз?

- Чоршанба кунги эфир вариантини тингладим.

Озодлик: Сиз энди муносабат билдирмоқчисиз.

- Абдулла Абдураззоқовнинг фикрларига умуман қўшилмайман. Қандайдир антирусский гапирди у киши. Майли ўша вақт эҳтиëж бўлмаган бўлиши мумкин 1989 йил октябр ойида. Ҳозир энди миллионлаб аҳоли Россияда, Қозоғистонда ишлаб турган бўлса...

Суҳбат давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Холисбек билан суҳбат



“Ozodlik Online” дастурини ҳар душанба Тошкент вақти билан соат 22:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!

“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашинг! Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420724 971 539 рақамига СМС тарзда ҳам йўллашингиз мумкин.

**********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!


YouTubeда тинглаш