Евро-2012: Ўзбек ишқибози нигоҳида

25 ёшли Дилмурод Умаров футбол бўйича Евро-2012 чемпионати ўйинларини Украинадаги стадионларда кўрган ўнлаб ўзбек йигитларидан бири.
Дилмурод Умаровнинг айтишича, ўзи ишқибози бўлган Голландиянинг иккита ўйинини Харковдаги "Металлист" стадионида кўришга муваффақ бўлган.

Чемпионатнинг бошқа ўйинларини ҳам кўриш истаги борлигини айтган Дилмуродга кўра, билет топишнинг имконсизлиги бу истак амалга ошишига монелик қилган.

- Голландия-Дания, Голландия-Португалия ўйинларини кўрдим. Чунки қолган ўйинларга билет олишга имконият бўлмади. Биз 70 евролик билетни 180 еврога қўлдан сотиб олдик. 3- тоифа деган яна бир билетни кассадан олишнинг имкони бўлди. Уни 30 еврога олдик, дейди суҳбатдош.

Дилмуродга кўра, Европа чемпионати ўйинларини томоша қилган ўзбеклар орасида Ўш қирғинидан кейин Украинага қочиб борган ўшликлар кўп бўлган.

Ўйинни томоша қилишга келган ўзбекистонлик мухлислар орасида ўзбек қизларини ҳам кўрганини айтади Дилмурод.

- Мен иккитасини кўрдим байроқ кўтарган, ўзбекистонлик. Кеча ҳам финалда эътибор берган бўлсангиз, кўтариб ўтиришган эди. Улар Голландия-Дания ўйинида ҳам кўтарган эди Ўзбекистоннинг байроғини. Кейин Суриянинг битта-иккита ëзувлари билан президент Башар Ассадга қарши нима қилинган ëзувлар, плакатлар бўлди. Кейин асосан Дания, Голландия байроқлари, кейин орада битта Ўзбекистоннинг байроғи. Ярим финалда Германия-Италия ўйнаëтганда битта ўзбекистонлик қизни ҳам кўрдим. Харковдаги медицина факултетида ўқиркан. У қиз ҳам келибди мухлислик қилгани, дейди Дилмурод.

Чемпионат ўйинларини стадионда кўриш завқи ўзгача бўлишини айтган Дилмурод ўйин пайти ўзи гувоҳи бўлган аксар воқеалар экранларда ёритилмагани ҳақида гапиради.

- Экран ортида қолиб кетган воқеалар жуда ҳам кўп бўлди. Голландия-Германия ўйинида маҳаллий аҳолининг кўпчилиги маст ҳолда кирганларини кўрсатмади. Битта жойда биттаси Россиянинг кийимида жуда кўпчиликка халақит қилиб, "Россия" деб бақирди, бошқа қилди. У кишини милиция келиб олиб кетди. Бу нарсани видеога олаëтганини ўзим кўргандим лекин эфирда чиқармади. Кўпинча спорний ҳолатлар бўлиб қолса стадионда шу нарсани стадионнинг ўзида кўрсатмас экан. Масалан¸ ҳакам адашган бўлса, у нарсани кўрсатмас экан. Чунки стадиондаги мухлислар поляга чиқиб кетиши мумкинда. Шунинг учун у нарсани телевизорда кўрсатади. Стадионда фақат гол бўлганда повтор бўлди, дейди футбол ишқибози.

Дилмуродга кўра, чемпионат пайти бир қанча сиёсий акцияларга ҳам гувоҳ бўлган.

- Эшитган бўлсангиз, Фемен деган ҳаракат бор. Ечиниб акция қиладиган қизлар. Ўт ўчирадиган газ балонларда ҳаммага нима сочди. Уни ҳам экранда кўрсатмади. Киндикдан тепаси яланғоч эди, пастида жинсиси бор. Бошига гулчамбарини кийиб кейин футболкасини ечди, қийқиришни бошлади. Кейин биттаси ўт ўчирадиган баллонни олиб чиқиб сочишни бошлади у қизларга қараб. У махсус акция. Мен феменчилар билан гаплашдим. Уларнинг айтишича, УЕФАнинг Германияда чемпионат ўтказиши учун фоҳишабозликни расмийлаштирилган.

Ҳозир Украинада менталитет бунга тўғри келмади. Юзлаб борделлар очилди, дейди. Қизларнинг айтишича энди. Футбол мухлиси нима қилади? Ичади¸ фоҳишага боради. Буни ФИФА ва УЕФА уюштираяпти дейди. Улар шунга қарши акция ўтказишди. Кейин Харковда Б гуруҳ ўйинлари ўтаяпти. Ўтаëтган пайтда Тимошеконинг суди бўлди. Суди яна бир марта қолдирилди. Бу нарса ҳам кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб этди. Суднинг олдига борганимда, кўпчилик унинг тарафдорлари, унга қараши одамлар урушиб кетди. Бу ерда футбол, бу ерда суд иши, дейди чемпионат ўйинларини бевосита стадионда кўрган ўзбек йигити.

Дилмурод Умаров билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Дилмурод Умаров билан суҳбат