Ўзбекистонда ноёб кўза топилди

Ўзбекистонда эрамизгача бўлган 1 асрда ёки эрамизнинг 1 асрида ясалгани тахмин қилинаётган кўза топилди.

Қизил тупроқдан ясалган уникал кўзани Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Кавардан қишлоғи аҳолиси номсиз тепаликдан топган.

Экспертларга кўра, бу каби кўзалар Ўзбекистон ҳудудида аввал топилмаган. Археология музейи расмийси Вазген Минасянц кўзанинг ноёб топилма эканини тасдиқлади.

Топилма Ўзбекистон тарих музейи коллекциясига ўтказиб берилди.